Қирғизистон аҳолисининг сони 6 миллион 550 минг кишига етди

2020-йилнинг 1-апрелидаги ҳолатига кўра  Қирғизистон халқининг сони 6 млн 550 минг кишига етди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитасининг маълумотида келтирилади. Январь-март ойдаги ҳолатга кўра аҳоли сони 26,5 минг кишига ёки 0,4 фоизга ўсган. Қирғизистондаги доимий аҳолининг сони(ўзгаришлар билан):   Аҳоли сони Аҳолининг ўсиши 1 январдаги ҳолат 1 апрелдаги ҳолат минг киши аҳолининг ўсиши Қирғизистон Республикаси 6 523,5 6 550,0 26,5…

Батафсил...

Қирғизистон ва Ўзбекистон чегарасида ер силкинди

Кеча, 24-майда соат 18:46да Қирғизистон билан Ўзбекистон туташган ҳудудда ўчоғидаги кучи 3,5 баллга етган силкиниш содир бўлди. Бу ҳақда Сейсмология институтидан маълум қилишди. Ер силкиниши Жалолобод вилояти, Сузоқ туманига қарашли Ёрқишлоқ, Сузоқ қишлоқларида 3 балл ва Жалолобод шаҳрида 2,5 баллгача сезилган. Ер силкинишидан жабрланганлар ва фалокатлар қайд қилинмаган.

Батафсил...

Ўшда табиат қўйнида дам олаётганлар учун рейдлар ўтказилмоқда

Ўш вилоятида табиат қўйнида дам олишга келганларга рейдлар ўтгказилмоқда. Бу ҳақда Ўш ВИИБнинг матбуот котиби Женишбек Аширбаев маълум қилди. Котибнинг айтишича, 23-майдан бошлаб табиат қўйнига дам олгани чиққан одамларга тушинтириш ишлари юргизилиб, огоҳлантирилмоқда. «Табиат манзараларини томоша қилгани ва дам олиш учун келганлар кўп бўлмоқда. Милиция ҳодимлари кучайтирилган тартибда иш олиб боришмоқда. Одамлар оиласи билан, баъзилар эса касбдошлари билан табиат қўйнида…

Батафсил...

Ўшда кичик спорт заллари ва футбол майдончалари иш бошлади

Ўш шаҳрида спорт заллари ва очиқ футбол майдонларининг фаолиятига руҳсат берилди. Бу ҳақда Ўш шаҳар мэрияси маълум қилди. Ушбу ўйингоҳлар бугун, 25-майдан бошлаб ўз мижозларини қабул қила бошлайди. Аммо бу ўйингоҳларда санитар-гигиена қоидаларига қатъий риоя қилиниши зарур. Бироқ кўпчилик мулоқотда бўладиган спорт заллари (бокс, кураш, футбол, баскетбол ўйингоҳлари, катта хоналар) фаолиятига руҳсат берилмаган.

Батафсил...

Қирғизистон ҳукумати Тожикистон чегарасида жароҳатланган аскарни Москвада даволаш масаласини кўриб чиқмоқда

Шу йилнинг 8 май куни қирғиз-тожик чегарасида юз берган можаро вақтида жароҳат олган чегарачини Москвада даволаш масаласи кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда 24 май куни Twitter ижтимоий тармоғида Бош вазир матбуот котиби Адилет Султаналиев маълум қилди. «Бу масала назоратда, аскарнинг онаси билан учрашув ўтказилди ва жарроҳлик амалиётининг иккита варианти кўриб чиқилди. Бишкекда консилиум ўтказилди, шифокорлар шу ерда жарроҳлик амалиёти ўтказишлари мумкин,…

Батафсил...

Ўш–Бишкек йўлида автомобиль 150 метр баландликдан қулади, 4 киши ҳалок бўлди

Ўш-Бишкек йўлининг 355-километрида автоҳалокат содир бўлди, натижада 4 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Жалолобод Йўл ҳаракати хавфсизлигини назорат қилиш бўлимининг инспектори Айбек Сатибалдиев маълум қилди. Нозирнинг маълум қилишича, Новқат тумани Қирғиз-Ота қишлоғида яшовчи Т.Б. «Хонда Одиссей» автомашинаси билан Бишкек томонга кетаётганида ҳавфли бурилишга дуч келганини сезмай қолиб, бошқарувни йўқотган ва йўл ёққасидаги 150-200 метрлик қиялик томон тушиб кетган. Натижада Қиррғиз-Ота…

Батафсил...

Ўшда фавқулотда вазият вақтида 3 нафар милиция ҳодими ишидан ҳайдалди

Фавқулотда ҳолат ва фавқулотда вазият даврида Ўш шаҳар ички ишлар бошқармалигининг уч ҳодими вазифасидан озод қилинган. Бу ҳақда Ўш ИИБнинг матбуот котиби Замир Сидиқов маълум қилди. «Уч милиция ҳодимининг ҳати-ҳаракати ИИВнинг тергов хизмати текшириб, бизга уларни ишдан бўшатиш ҳақида таклифлар беришган. Бу ҳодимлар фавқулотда ҳолат ва фавқулотда вазият вақтида  мансаб ваколатларини суистеъмол қилган», – дейди Замир Сидиқов. Ўш шаҳрида фавқулотда…

Батафсил...

Қирғизистонда яна 30 кишида тожливирус аниқланди

Қирғизистонда 25 май куни тожливирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ жами 30 та ҳолат аниқланди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурбўлўт Усўнбаев маълум қилди. Янги қайд қилинган 30 ҳолатнинг ҳудудларга тақсимланиши: Бишкек шаҳри –  9+8 (Санкт-Петербург ш. қайтганлар); Ўш шаҳри— 3; Чуй вилояти — 1; Норин вилояти — 5; Ўш вилояти — 1. Жалолобод вилояти – 2; Боткен вилояти — 1. Шунингдек бир кеча кундуз давомида 23 нафар бемор шифохонадан соғайиб чиқди: Бишкек шаҳри – 6; Норин вилояти…

Батафсил...

Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида яна отишма содир бўлди

24-май куни Боткен туманининг Мўйноқ қишлоғидаги Қирғизистон давлат чегараси ҳудудида отишма юз берди. Бу ҳақда Қирғизистон давлат чегара хизмати маълум қилди.  Маълумотда ёзилишича, Боткен вилояти, Боткен тумани Мўйноқ ҳудудида Қирғизистоннинг чегара нозири Тожикистоннинг «Ворух» анклавидаги маҳаллий аҳоли вакили томонидан Қирғизистон ҳудудига чорва молларини қайтаришга бўлган ҳаракатларини барбод қилишиган.  Тожикистон томонида номаълум шахслар Қирғизистон чегарачиларига қарата қурол чиқариб, ўқ ота бошлашган.…

Батафсил...

Қирғизистонда энг кўп тожливирус қайд қилинган туманлар рўйҳати

Қирғизистонда 24 май куни  коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1403 нафарни ташкил қилмоқда, 980 нафар фуқаро коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайиб чиққан. 14 инсон COVID-19  инфекциясини юқтириб олгандан сўнг вафот этди Жалолобод вилоятида — 157, Ўш вилоятида — 338, Боткен вилоятида – 26, Норин вилоятида — 267, Чуй вилоятида — 465, Иссиқкўл вилоятида — 14, Россиянинг Соль-Илецк қайтганлар орасида — 108, Санкт-Петербургдан қайтган…

Батафсил...

Коронавирусга чалинган Қирғизистон парламентининг собиқ спикери вафот этди

Бишкекдаги республика юқумли касалликлар клиникасида коронавирусга чалиниб ётган жамоат арбоби, қирғиз парламентининг собиқ спикери Муқар Чўлпўнбаев, 24 май куни вафот этган. COVID-19га қарши Республика штаб маълумотига кўра, беморда коронавирус хасталиги сабаб икки тарафлама шамоллашнинг оғир тури, нафас олишнинг  мураккабланиши ва яна бошқа бир қатор хасталиклари кучайиб кетган.   Қирғизистон парламентининг собиқ спикери, жамоат арбоби, 70 ёшдаги Муқар Чўлпўнбаевга коронавирус юқиб,…

Батафсил...

Ота-оналар фарзандларини ҳозирдан мактабларга электрон рўйҳатдан ўтказса бўлади

Карантин даврида ота-оналар фарзандларини 1-синфга электрон тартибда рўйҳатдан ўтказса бўлади. Бу ҳақда Фан ва таълим вазирлигининг матбуот хизмати маълум қилди. Маълумотда ёзилишича, шу кунларда карантин бўлишига қарамай, мактаб ёшига етган болаларни 1-синфга электрон рўйҳатдан ўтказиш ишлари давом этмоқда. Аммо 22-апрелга бўлган қайдлар кўздан кечирилмайди. (Шу сабабли ўтган давр мобайнида рўйҳатдан ўтказганлар қайта қайдномани тўлдириши керак бўлади). «Шунингдек 1-синфга электрон шаклда…

Батафсил...

Қирғизистонда тожливирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 1403тага етди

Қирғизистонда 24 май куни тожливирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ жами 38 та ҳолат аниқланди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг вакили маълум қилди. Янги қайд қилинган 38 ҳолатнинг ҳудудларга тақсимланиши: Бишкек шаҳри –  5+1 (Санкт-Петербург ш. қайтганлар); Чуй қилояти — 3 (Соль-Илецк ш. қайтганлар); Норин вилояти — 25; Ўш вилояти — 2. Жалолобод вилояти – 1; Боткен вилояти — 1. Шунингдек бир кеча кундуз давомида 23 нафар бемор шифохонадан соғайиб чиқди: Бишкек шаҳри – 7; Норин вилояти — 7. Жалолобод…

Батафсил...

Қирғизистон цементни Ўзбекистонга экспорт қиладиган бўлди

22 май куни Ўзбекистон бош вазир Абдулла Арипов Қирғизистон цементини Ўзбекистон томони тўсиқларсиз сотиб олиш ҳақидаги қарорини имзолади. Бунга Қирғизистон бош вазири Муҳаммадқалий Абилғазиевнинг сўрови асос бўлган. Қирғизистон бош вазири Муҳаммадқалий Абилғазиев Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов билан телефон орқали мулоқот қилиб, 1-майдан 31-декабрь оралиғидаги вақтда цемент импортига бўлган чекловларни олиб ташлашни сўранган. Мулоқот чоғида икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари…

Батафсил...

Қирғизистондаги банкларда доллар курси 74,4 сомни ташкил қилмоқда

 Бугун, 23-май соат 09:00да Қирғизистондаги банкларда доллар курси 73,7-74 сом (ҳарид қилиш) ва 74,4-74,7 (сотувда) баҳоланмоқда. – Евро 79-80,5 сом (ҳарид қилиш) ва 81,3-83 сом (сотувда); – Рубль 1,015-1,03 сом (ҳарид қилиш) ва 1,048-1,8 сом (сотувда); – Тенге 0,15-0,17 сом (ҳарид қилиш) ва 0,188-0,2 сом (сотувда).

Батафсил...

Қирғизистонда яна 15 кишида тожливирус аниқланди ва жами зарарланиш ҳолатлари сони 1365 тага етди

Қирғизистонда 23 май куни тожливирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ жами 15 та ҳолат аниқланди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг вакили маълум қилди. Янги қайд қилинган 15 ҳолатнинг ҳудудларга тақсимланиши: Бишкек шаҳри –  3+9 (Санкт-Петербург ш. қайтганлар); Чуй вилояти — 1; Жалолобод вилояти – 1; Ўш вилояти — 1. Шунингдек бир кеча кундуз давомида 8 нафар бемор шифохонадан соғайиб чиқди: Бишкек шаҳри – 4; Норин вилояти — 2. Жалолобод вилояти – 1; Ўш вилояти…

Батафсил...

Қорақўлда прокуратура ҳодими 150 минг сом пора билан қўлга олинди

Иссиқкўл вилоятининг маркази Қорақўл шаҳрида Етти-Ўғуз туман прокурорининг катта ёрдамчиси пора олаётган жойида ҳибсга олинди. Бу ҳақда 23-май куни AKIpressга куч тузилмаларидаги манбалари хабар қилган. Дастлабки маълумотларга кўра, прокуратура ҳодими 22-май куни шаҳар кираверишда 150 минг сом пора олаётганида қўлга тушган. Эслатиб ўтамиз, 21-май куни Қирғизистон парламентининг депутати Дастан Бекешев прокуратура ҳодимларини танқид қилиб, “Прокуратура ҳодимларининг маоши озлигига қарамасдан қимматбаҳо…

Батафсил...

Ҳайит куни тақиқланган қоидаларни бузганлар жазоланади

Ҳайит куни жонлиқ сўйиб, халқни тўплаганларга қонун доирасида чора кўрилади. Ушбу ҳаракатлар тожливруснинг олдини олиш мақсадида ишга оширилмоқда. Бу ҳақда Ҳукуматнинг Жалолободдаги ваколатли вакили Нурбўлўт Мирзахмедов онлайн-брифингда эслатиб ўтди. Ҳукумат вакилининг айтишича, жойларда ушбу йўналишда маҳаллий ҳокимият вакиллари аҳоли ўртасида тушинтириш ишларини олиб боришмоқда. Шунингдек фуқаролар ҳам ҳавфсизлик чораларига бефарқ бўлмай, кўрсатилган қоидаларга амал қилиши зарур. 24-май куни ҳайит намози…

Батафсил...

Евросиё тараққиёт банки Қирғизистонга 3 дона самолёт олиб беради

 Евросиё тараққиёт банки Қирғизистондаги ички парвозларни амалга ошириш учун  бир авиакомпанияга уч янги самолет олиб беришга кўмак беради. Бу хақда ЕТТБнинг матбуот хизмати маълум қилди. ЕТТБнинг раҳбари Андрей Бельяниновнинг айтишича, банк уч учоқни ҳарид қилиш учун маблағ ажратади ва бу лойиҳани давлат транзит лизинг компанияси орқали амалга оширади. Бундан ташқари,  ЕТТБ Қирғизистондаги саккиз аэропортни модернизациялаш ва реконструкция қилиш бўйича таклиф…

Батафсил...

Чет элда юрган 154 нафар қирғизистонлик тожливирус инфекциясини юқтириб олди

Ҳозирда хорижда юрган 154 нафар қирғизистонлик тожливирус инфекциясини юқтириб олган. Бу ҳақда Штаб мажлиси давомида ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Нурлан Абдрахманов маълум қилди. Абдрахмановнинг айтишича, Россияда 105 нафар инсон COVID-19 касалига чалинган, Бирлашган Араб Амирлигида – 7 киши бўлса (5 даволанган), Покистонда – 22 (барчаси даволанган), Ҳиндистонда – 7 (1 киши вафот этган, 6 даволанган), Испанияда – 1 (даволанган), Малайзияда…

Батафсил...
1 2 3 4 5 11