Ўшда табиат қўйнида дам олаётганлар учун рейдлар ўтказилмоқда

Ўш вилоятида табиат қўйнида дам олишга келганларга рейдлар ўтгказилмоқда. Бу ҳақда Ўш ВИИБнинг матбуот котиби Женишбек Аширбаев маълум қилди.

Котибнинг айтишича, 23-майдан бошлаб табиат қўйнига дам олгани чиққан одамларга тушинтириш ишлари юргизилиб, огоҳлантирилмоқда.

«Табиат манзараларини томоша қилгани ва дам олиш учун келганлар кўп бўлмоқда. Милиция ҳодимлари кучайтирилган тартибда иш олиб боришмоқда. Одамлар оиласи билан, баъзилар эса касбдошлари билан табиат қўйнида дам олгани келишмоқда. Бундан ташқари Ўш вилоятининг Ўш-Гулча, Ўш-Попон, Ўш-Ўзган, Ўш-Новқат йўлларига кўчма постлар қўйилди. Битирув кечаларига йиғилган ҳолатлар кузатилса, қонун доирасида жазо чоралари кўрилади», – деди Ж.Аширбаев. Жорий йилда Ўш вилоятида тожливирус инфекцияси сабабли урфга айланган 11-синфнинг битирув кечалари ва 10-20-30 йиллик дийдорлашув маросимларини ўтказишга йўл қўйилмайди, дейилади хабарда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ