Ўш–Бишкек йўлида автомобиль 150 метр баландликдан қулади, 4 киши ҳалок бўлди

Ўш-Бишкек йўлининг 355-километрида автоҳалокат содир бўлди, натижада 4 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Жалолобод Йўл ҳаракати хавфсизлигини назорат қилиш бўлимининг инспектори Айбек Сатибалдиев маълум қилди.

Нозирнинг маълум қилишича, Новқат тумани Қирғиз-Ота қишлоғида яшовчи Т.Б. «Хонда Одиссей» автомашинаси билан Бишкек томонга кетаётганида ҳавфли бурилишга дуч келганини сезмай қолиб, бошқарувни йўқотган ва йўл ёққасидаги 150-200 метрлик қиялик томон тушиб кетган. Натижада Қиррғиз-Ота овулининг 3 нафар яшовчиси жароҳат олиб, Қоракўл ҳудудий шифохонасига келтирилган. Ҳайдовчи Т.Б. билан биргаликда 3 нафар йўловчи вафот этди. Ҳозирда воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда.

Жабрланганлар:

– Қирғиз-Ота овулининг яшовчиси, 2000 йилда туғилган, Т.А;

– Қирғиз-Ота овулининг яшовчиси, 2002 йилда туғилган Р. ўғли Р. .;

– Қирғиз-Ота овулининг яшовчиси, 1998 йилда туғилган; К. қизи А.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ