Россия Бош вазири Михаил Мишустинда коронавирус аниқланди

Россия премьер-министри Михаил Мишустинга коронавирус юққани маълум бўлди. Шу туфайли ҳукумат раҳбари вазифасини бажариш биринчи-вице-премьер-министр Андрей Белоусов зиммасига юклатилди. Бу ҳақда Мишустин пайшанба куни «Россия 24» канали эфирида билдирган. У бошқалардан алоҳида бўлиб, бироқ ҳукумат аъзолари билан алоқада эканини маълум қилди. Мишустин россияликларни ўлкада жорий қилинган чекловларига риоя қилишга чақирди. Сўнги маълумотлар бўйича Россияда 106 498 минг кишида коронавирус аниқланган.…

Батафсил...

Сирдарёдаги сув омбори ўпирилди. Аҳоли эвакуация қилинмоқда (видео)

Ўзбекистоннинг Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омборининг тўғони 1 май куни эрталаб соат 6 да ўпирилишни бошлаб, яқин-атрофдаги аҳоли уйларини сув босган. Воқеа гувоҳининг айтишича, аввал Мирзаобод туманидаги халқ тилида «1А совхоз» деб аталадиган аҳоли пунктини, сўнгра эса аҳоли яшайдиган бошқа ҳудудларни сув боса бошлаган. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва ички ишлар бўлимлари, Миллий гвардия ходимлари аҳолини уйғотиб, эвакуация қилишни бошлаган. «Эрталаб…

Батафсил...

Қирғизистонда коронавируснинг янги 10 ҳолати қайд этилди

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кўра, сўнги бир кун ичида коронавирусни яна 10 одам юқтириб олгани аниқланган. Уларнинг беш нафари Бишкекда, Ўш вилоятида 3, Боткен ва Норин вилоятларида бирдан киши. Уларнинг тўрт нафари тиббиёт ходимлари. Шунингдек, сўнги бир кунда ушбу хасталикдан 42 бемор соғайган. Шу билан коронавирусни юқтириб олган фуқароларнинг сони 756га етди. Ўпка касалидан умумий 504 киши шифо топиб, саккиз…

Батафсил...

Ўшда 7та ишхона фаолиятига рухсат берилди

Бугун, 1-майдан бошлаб Ўш шаҳридаги 7та ишхона фаолиятини қайта бошлашга рухсат берилди. Бу ҳақда республика штаб маълум қилди. Рўйхат: Енгил саноат корхоналари; Қурилиш тармоғи; Транспорт воситаларини таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш соҳаси; Ҳусусий нотариуслар; Савдо-сотиқ тармоғи; Сартарошхона ва салонлар; Уюштирилган такси хизматлари. Эслатиб ўтсак, барча соҳа вакиллари санитар ва гигиена қоидаларига амал қилган ҳолда фаолият олиб боришади. ХИЛОЛА АШУРОВА

Батафсил...

Қирғизистонда уй карантинини бузганлар судланади

Уй карантинини бузган олти кишининг иши судга юборилди. Бу ҳақда ички ишлар вазирининг ўринбосари Мирлан Каниметов Республика оператив штаби мажлисида маълум қилди. Унинг сўзларига қараганда, санитар-эпидемиологик қоидаларни атайлаб бузган 8 киши Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича жавобгарликка тортилади. Бир киши ҚР ЖКнинг 281 («одамларга хавф туғдирадиган ҳолатни яшириш ёки маълумотларни бузиб талқин қилиш») бўйича жавобгарликка тортилди. «Қилмишлар Кодексининг 127 моддаси…

Батафсил...