Қирғизистон цементни Ўзбекистонга экспорт қиладиган бўлди

22 май куни Ўзбекистон бош вазир Абдулла Арипов Қирғизистон цементини Ўзбекистон томони тўсиқларсиз сотиб олиш ҳақидаги қарорини имзолади. Бунга Қирғизистон бош вазири Муҳаммадқалий Абилғазиевнинг сўрови асос бўлган. Қирғизистон бош вазири Муҳаммадқалий Абилғазиев Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов билан телефон орқали мулоқот қилиб, 1-майдан 31-декабрь оралиғидаги вақтда цемент импортига бўлган чекловларни олиб ташлашни сўранган. Мулоқот чоғида икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари…

Батафсил...

Қирғизистондаги банкларда доллар курси 74,4 сомни ташкил қилмоқда

 Бугун, 23-май соат 09:00да Қирғизистондаги банкларда доллар курси 73,7-74 сом (ҳарид қилиш) ва 74,4-74,7 (сотувда) баҳоланмоқда. – Евро 79-80,5 сом (ҳарид қилиш) ва 81,3-83 сом (сотувда); – Рубль 1,015-1,03 сом (ҳарид қилиш) ва 1,048-1,8 сом (сотувда); – Тенге 0,15-0,17 сом (ҳарид қилиш) ва 0,188-0,2 сом (сотувда).

Батафсил...

Қирғизистонда яна 15 кишида тожливирус аниқланди ва жами зарарланиш ҳолатлари сони 1365 тага етди

Қирғизистонда 23 май куни тожливирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ жами 15 та ҳолат аниқланди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг вакили маълум қилди. Янги қайд қилинган 15 ҳолатнинг ҳудудларга тақсимланиши: Бишкек шаҳри –  3+9 (Санкт-Петербург ш. қайтганлар); Чуй вилояти — 1; Жалолобод вилояти – 1; Ўш вилояти — 1. Шунингдек бир кеча кундуз давомида 8 нафар бемор шифохонадан соғайиб чиқди: Бишкек шаҳри – 4; Норин вилояти — 2. Жалолобод вилояти – 1; Ўш вилояти…

Батафсил...

Қорақўлда прокуратура ҳодими 150 минг сом пора билан қўлга олинди

Иссиқкўл вилоятининг маркази Қорақўл шаҳрида Етти-Ўғуз туман прокурорининг катта ёрдамчиси пора олаётган жойида ҳибсга олинди. Бу ҳақда 23-май куни AKIpressга куч тузилмаларидаги манбалари хабар қилган. Дастлабки маълумотларга кўра, прокуратура ҳодими 22-май куни шаҳар кираверишда 150 минг сом пора олаётганида қўлга тушган. Эслатиб ўтамиз, 21-май куни Қирғизистон парламентининг депутати Дастан Бекешев прокуратура ҳодимларини танқид қилиб, “Прокуратура ҳодимларининг маоши озлигига қарамасдан қимматбаҳо…

Батафсил...