Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида яна отишма содир бўлди

24-май куни Боткен туманининг Мўйноқ қишлоғидаги Қирғизистон давлат чегараси ҳудудида отишма юз берди. Бу ҳақда Қирғизистон давлат чегара хизмати маълум қилди.

 Маълумотда ёзилишича, Боткен вилояти, Боткен тумани Мўйноқ ҳудудида Қирғизистоннинг чегара нозири Тожикистоннинг «Ворух» анклавидаги маҳаллий аҳоли вакили томонидан Қирғизистон ҳудудига чорва молларини қайтаришга бўлган ҳаракатларини барбод қилишиган.

 Тожикистон томонида номаълум шахслар Қирғизистон чегарачиларига қарата қурол чиқариб, ўқ ота бошлашган. Соат 11.40 атрофида қисқа вақт Қирғизистон билан Тожикистоннинг чегара нозирларининг ўртасида отишма рўй берган. Қирғизистон чегарачилари орасида жароҳат олганлар йўқ.

Соат 12.20да воқеа содир бўлган жойга келган қирғиз-тожик чегара қўшинлари вакилларининг учрашуви бўлиб ўтган.

Ҳозирда Қирғизистон-Тожикистон давлат чегарасининг ушбу бўлимида вазият тинч. Ҳар икки томон келиб чиққан жанжал сабабларини ўрганишмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ