Қирғизистоннинг беш фуқороси Эрондан Бишкекка қайтди

Бишкекка Машҳад (Эрон) шаҳридан бортида беш нафар қирғизистонлик ва гуманитар ёрдам бўлган чартер авиарейси келди. Бу ҳақда хукумат матбуот хизмати хабар берди. Таъкидланишича, гуманитар юклар (ниқоблар, қўлқоплар, ҳимоя либлослари, ҳимоя кўзойнаклари, дори-дармонлар)ни расмий топшириш маросими «Манас» аэропортида соғлиқни сақлаш вазири Сабиржан Абдикаримов ва Эроннинг ҚРдаги Фавқулотда ва Мухтор элчиси Саид Харази иштирокида бўлиб ўтди. Қирғизистонликларнинг юртга қайтишлари билан боғлиқ тафсилотлар…

Батафсил...

Алмазбек Атамбаевнинг соғлиғи қониқарли ҳолатда

Собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг аҳволи қониқарли ҳолатда. Бу ҳақда 18-май куни, Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг матбуот хизмати маълум қилди. — Ҳозирда Алмазбек Атамбаевнинг  аҳволи қониқарли ҳолатда. У куни-туни шифокорларнинг назорати остида бўлмоқда,  — деб айтилади маълумотда. Аввалроқ, Алмазбек Атамбаевнинг тарафдорлари унинг қон босими тушиб кетганини билдиришган эди.

Батафсил...

Боткен чегарасида икки миллион сомлик ноқонуний олиб ўтилаётган товар қўлга олинди

Боткен вилояти, Қадамжой туманига қарашли Марказ овулида божхона ходимлари томонидан “Мерседес-Бенц 1840 LS 4x” русумли трансорт воситаси текширилган ва транспорт воситаси Қирғизистон фуқароси  “А.Ш.Б.” исмли шахсга тегишли эканлиги аниқланган. Автомобиль воситасининг юкларини текшириш чоғида қўшни мамлакатдан ноқонуний ўтаётган жами 14 тонна қуритилган мева борлиги аниқланди. Мусодара қилинган маҳсулотнинг ўртача бозор нархи 1 миллион 900 минг сомни ташкил қилади. Мазкур факт…

Батафсил...

«Дўстлик» чегарасида келинлар Ўзбекистонга ўтолмай сарсон бўлмоқда

Ўзбекистонга келин бўлиб тушганига 20 йилдан ошган бўлса ҳам бу давлат фуқаролигини ололмаган Қирғизистонлик келинлар ҳар икки ойда чегарадан ўтиб, паспортларига «кирди-чиқди» муҳрини бостиришга мажбур бўлади. Улар учун коронавирус ортидан эълон қилинган карантин ҳам қўшимча муаммоларни пайдо қилган. Дунё бўйлаб кенг тарқалаётган коронавирус сабаб, март ойининг ўрталарида Қирғизистон билан Ўзбекистон чегаралари ҳам ёпилган. Чегаралар ёпилар экан, икки давлат ҳудудларида қолиб…

Батафсил...

Қирғизистонда депутатлар мустақил равишда ГЭС қуришга чақиришди

Қирғизистонда депутат Умбетали Қадиралиев парламентнинг бюджет ва молия қўмитаси мажлисида ҳукуматига мурожаат қилиб Қамбарота-2 ГЭСи иккинчи гидроагрегатини қуриш ва ишга тушириш лойиҳаси учун ички манбалардан молия қидиришга чақирди. Депутатлар бу лойиҳани молиялаштириш учун Евроосиё тараққиёт ва барқарорлаштириш жамғармасидан инвестицион кредит тақдим қилиш борасидаги Битимни муҳокама қилдилар. Мазкур Битимга 2017 йилда эришилган эди. «ГЭС лойиҳалари Қирғизистон учун мақбул, аммо бошқа давлатлар…

Батафсил...

Тожикистонда коронавирусдан ўлганлар сони 39 кишига етди

Тожикистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг билдиришича, 17 май ҳолатига кўра, мамлакатда камида 1524 одам коронавирусга чалинган. Беморлардан 39 нафари вафот этган. Айни пайтда ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари расмий маълумотга ишонмасликларини, коронавирусга чалинганлар ва ўлганлар сони кўпроқ эканини айтмоқдалар. Тожик расмийлари коронавирусга чалинган 490 киши касалхонадан чиқарилганини билдирмоқда. Бироқ улар тўлиқ соғайганми ёки даволанишни уйда давом эттириш учун чиқарилганми, деган савол очиқ қолмоқда.…

Батафсил...

Кузатувда ётган инсонлар қўзғолон қилмоқда

«Манас» аэропортининг ёнидаги кузатувда ётганлар у жойдан чиқаришларини талаб қилишмоқда. «Бизни қўйиб юборинг» деган талаблар айтилмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилмоқда. Вазирликнинг маълум қилишича «у жойда муаммо мавжуд». Вазирликнинг вакиллари норози бўлганлар билан тушунтириш ишларини олиб бориш мақсадида кузатув жойига кетгани маълум бўлди. Интернет тармоқларида Кузатувга ётқизилганлар кўчага тўпланиб чиқиб олишгани ҳақидаги видеолавҳа тарқалган эди. Қирғизистонда 18 май…

Батафсил...

Олойда 60 минг сом жарима тўлаб қўйиб, меҳмон чақираман деганлар чиқмоқда

Олой туманида 60 минг сом жарима тўлаб, меҳмон чақираман деганлар бўлмоқда. Бу ҳақда бугун, 18-май куни Ўш шаҳридаги онлайн брифингда маҳаллий аҳоли вакили маълум қилди. Онлайн брифинг чоғида ҳукуматнинг Ўш вилоятидаги вакили Узарбек Жилқибаев аҳоли вакилларининг ва журналистларнинг саволларига жавоб берди. Савол: – Олойнинг Жўшўлу овулуда икки қўшнимиз йилқиларни бойлаб, меҳмон чақирамиз дейишмоқда. Жонлиқни сўйиб, гўштини тарқатинглар, халқни тўпламанглар десак,…

Батафсил...

Коронавирусни яна 78 одам юқтириб олди, кўпчилиги Россиядан келган меҳнат муҳожирлари

Қирғизистонда 18 май куни коронавирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ жами 78 та ҳолат аниқланди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурбўлўт Усўнбаев маълум қилди. Беморларнинг 43 нафари – Россиянинг Соль-Илецк шаҳрдан қайтган меҳнат муҳожирларидир. Уч нафари эса – Санкт-Петербургдан қайтган курсантлар. Бундан ташқари Норин вилоятида 14, Ўш вилоятида олти, Ўш шаҳрида беш, Бишкек шаҳрида уч, Чуй вилоятида уч ва…

Батафсил...