Фарзанд ўз отасининг жасадини темир челакка солиб ёқиб юборди

Сўқулуқ туманининг Сарбон овулида 44 ёшдаги фуқаро ўз отасининг жасадини темир челакга солиб ёқиб юборган. Бу ҳақда 26-май куни Чуй ВИИБнинг матбуот хизматига асосланиб АКИpress агенттиги хабар қилди. Маълум қилинишича, 20-май куни кечки соат тўққиз яримда милицияга Сарбон овулининг хонадонларидан бирида 73 ёшли Т.В. исмлик шахснинг куйиб кетган жасади топилгани ҳақида маълумот келган. Бу факт Жиноят кодексининг 130-моддаси (қотиллик) бўйича…

Батафсил...

Ўзбекистон бир кунда 6 миллион юзқоп ишлаб чиқармоқда

Ўзбекистонда 275 та корхона томонидан кунига 6 миллиондан ортиқ юзқоп ва 45 мингта ҳимоя комбинезонлари ишлаб чиқарилмоқда.  1,7 миллион дона юзқоп ва 1,2 миллион дона комбинезон гуманитар ёрдам сифатида жўнатилган, 13,4 миллион юзқоп эса экспортга йўналтирилган.  Юзқоплар ишлаб чиқариш бўйича Наманган (36 та корхона), Андижон (28), Тошкент (26) вилоятлари ва Тошкент шаҳри (29) етакчилик қилмоқда. Уларнинг улушига ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг 75…

Батафсил...

Қирғизистон 460,2 миллион долларлик маҳсулотни экспорт қилди

Қирғизистонда 2020-йилнинг январь-март ойларида экспортнинг ҳажми сезиларли даражада камайди. Миллий статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, ушбу давр мобайнида экспорт қилиш ҳажми 460,2 миллион долларни ташкил қилган. Шу билан биргаликда, мева ва ёнғоқнинг экпортдаги ҳажми 2 баровар, сут ва сут маҳсулотлари ҳажми эса 1,7 бароварга кўпайган. Экспортлар ҳажмига назар ташласак, Буюк Британияга 212,9 млн долларлик олтин, Россияга 25,9 млн долларлик кийим-кечак, Қозоғистонга…

Батафсил...

Қирғизистон ва Тожикистон чегара можаросини алоҳида тергов қилади

Рамазон ҳайити арафасида қирғиз–тожик чегарасида қурол ишлатилган ҳолда юз берган можародан сўнг ҳар икки мамлакатнинг чегара расмийлари музокоралар ўтказди ва ҳодиса юзасидан алоҳида суриштирув ишларини олиб бормоқда. Шу билан бирга ҳар икки томон ўз версиясини тақдим қилди. Ўқ отар қуролдан отишма содир этиш билан бошланган ҳодиса 24 май куни Қирғизистоннинг Оқ сой ва Тожикистоннинг Ворух анклави чегарасида жойлашган Мўйноқ яйловида…

Батафсил...

Москвадан Бишкекга 372 нафар ёш болали ва ҳомиладор аёллар қайтишди

26-май куни Россиянинг Москва шаҳридан Бишкек шаҳарига Қирғизистоннинг 372 фуқароси қайтиб келди. Улар орасида 5 ойдан 8 ойгача бўлган муддатдаги 319 нафар ҳомиладор аёллар келган. Шунингдек 53 аёл 2 ёшгача бўлган ёш болалари билан йўлга чиққан. Қирғизистоннинг Россиядаги элчихонасининг маълум қилишича, шифокорларнинг тавсияси билан 33 нафар ҳомиладор аёлга самолётга чиқишга руҳсат берилмаган. Сабаби уларнинг ой куни яқинлаб қолганидир. Шунингдек парвозга…

Батафсил...

Ҳиндистондан Бишкекка 22 қирғизистонлик қайтиб келди

Республика штабидан «Air India» чартер рейси билан 22 нафар қирғизистонлик қайтиб келганини хабар қилди. Уларнинг кўпи даволаниш учун Ҳиндистонда юрган.  Ҳиндистоннинг ҳукумати ўз фуқароларини чиқариб кетиш учун Қирғизистонда Дели — Бишкек — Дели маршрути бўйича рейсини уюштирган. Қирғиз ҳукумати Ҳиндистон тараф билан айни рейснинг ёрдами билан қирғизистонликларни олиб келиш бўйича келишган.  «Ҳозирги вақтда барча келганларлар белгиланган тартибда тегишли тиббий жараёнлардан…

Батафсил...

Ўзбекистон қирғизистонлик 50 нафар келинини олиб кетди

Ўшнинг «Дўстлик» чегара ўтказма бекатидан ўта олмаётган, Ўзбекистонга турмушга чиққан 50 нафар қирғизистонлик келинни Ўзбекистон томони қабул қилди. Бу ҳақда  Давлат чегара хизмати маълум қилди. Маълумотда ёзилишича, қариндошлик алоқалари тасдиқланган 50 нафар қирғизистонлик келин 23-май куни Ўзбекистондаги ўз оила даврасига қайтиб кетди. Ҳозирда чегарадан ўта олмаётган фуқаролар йўқ. Ўзбекистонга келин бўлган ўнлаб қирғизистонликлар чегаралар очиқ вақтда келиб, қайта уйларига кета…

Батафсил...

Ҳукумат жамоат жойларида юзқопсиз юриш учун жавобгарлик борасида огоҳлантирди

Жамоат жойлари ва транспортда юзқопдан фойдаланмайдиган фуқороларга нисбатан чора қўлланилади. Қирғизистон хукумати матбуот хизматининг хабар беришича, бу ҳақда Республика оператив штаби мажлисида бош вазир биринчи ўринбосари Қубатбек Бўрўнўв баёнот берди. Бош вазир биринчи ўринбосари яна бир бор савдо марказлари ва дўконларнинг хавфсизлик хизматлари ходимлари мижозлар ва ходимлар томонидан санитария меъёрларига риоя этилиши учун назоратни кучайтиришлари лозимлигига эътибор қаратди. «25 май…

Батафсил...

Қирғизистонда яна 35 кишида тожливирус аниқланди

Қирғизистонда 26 май куни тожливирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ жами 35 та ҳолат аниқланди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурбўлўт Усўнбаев маълум қилди. Янги қайд қилинган 35 ҳолатнинг ҳудудларга тақсимланиши: Бишкек шаҳри –  12+4 (Россиядан қайтган аскарлар); Чуй вилояти —  4 + 3 (Соль-Илецкдан қайтганлар); Норин вилояти — 8; Ўш вилояти — 4. Шунингдек бир кеча кундуз давомида 23 нафар бемор шифохонадан соғайиб чиқди: Бишкек шаҳри – 20; Норин вилояти — 1. Жалолобод вилояти – 2; Қирғизистонда коронавирус…

Батафсил...