Президентга таъзим

Машҳур санъаткорнинг Жапаров олдида ўзини қандай тутгани Қирғизистонда ҳокимиятга сиғиниш ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги баҳсларга сабаб бўлди. Сиз 70 ёшли актриса ва хонанда Саламат Садиқованинг давлат мукофоти — «Қирғиз Республикаси фахри» унвонини Президент Садир Жапаров қўлидан қабул қилиб олганига оид лавҳаларни кўрдингизми? Маросим пайтида санъаткор давлат раҳбарига чуқур таъзим қилди. Шундан сўнг мазкур ҳолат ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлди.…

Батафсил...

Андижон 2026 йили расман туркий дунёнинг маданият пойтахти деб эълон қилинди

Андижон шаҳри 2026 йил учун Туркий дунё маданий пойтахти мақомини расман қўлга киритди. Шу муносабат билан шаҳарда байрам тадбирлари ўтказилмоқда ва бу ерга кўплаб хорижий меҳмонлар ташриф буюрган. Тадбир иштирокчиларига Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев табрик сўзи билан мурожаат қилди. Нутқ давлат раҳбари сайтида эълон қилинган. Республика раҳбари Халқаро туркий маданият ташкилоти – ТЮРКСОЙга Буюк Ипак йўли чорраҳасида жойлашган Андижон шаҳрини…

Батафсил...

Ўшдаги Бобур театри Тожикистонда ўтказилган Халқаро мақом фестивалида иштирок этди

Бобур номидаги Ўш давлат академик ўзбек мусиқали драма театрининг мақом ансамбли Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрида бўлиб ўтган Халқаро мақом фестивалида иштирок этди. Бу ҳақда театр матбуот хизмати билдирди. “Фестиваль давомида ансамбль жамоаси миллий мақом санъатининг нозик жиҳатларини юксак маҳорат билан намоён этиб, томошабинлар ва мутахассисларда катта таассурот қолдирди. Турли давлатлардан ташриф буюрган санъаткорлар иштирок этган ушбу нуфузли фестиваль маданий алоқаларни мустаҳкамлаш,…

Батафсил...

Ўшда опера ва балет санъатининг гала-кечаси ўтди

Бугун, 5 майда Ўш шаҳар марказий майдонида Абдилас Малдибаев номидаги Қирғиз миллий академик опера ва балет театрининг гала-концерти тантанали равишда бўлиб ўтди. Тадбирда Ўш шаҳар ҳокимининг ўринбосари Масуда Айдарбекова, Қирғиз Республикаси Маданият, ахборот ва ёшлар сиёсати вазири Мирбек Мамбеталиев ҳамда шаҳар аҳолиси иштирок этди. Ҳоким ўринбосари нутқ сўзлаб, маданий кечанинг аҳамиятига тўхталди. «Бугунги кеча — санъатни улуғловчи, қалбларни яқинлаштирувчи алоҳида…

Батафсил...

Юлдуз Усмонованинг Бруклиндаги концерти бекор қилинди

Ўзбекистонлик таниқли хонанда Юлдуз Усмонованинг Ню-Йоркда бўлиб ўтиши белгиланган концерти Бруклиндаги яҳудий жамоаси талабига кўра бекор қилинди. Усмонова дунёдаги энг йирик яҳудий жамоаларидан бири жойлашган Бруклиннинг Брайтон Бичидаги “Ошеана” театрида 9 май куни концерт беришни режалаган эди. Аммо, концерт арафасида орасида нуфузли республикачи сиёсатчилар ҳам бўлган яҳудий фаоллар Усмоновани антисемитизмда айблаб, ўзбек хонандасининг концерти бекор қилинишига эришди. “Антисемит Юлдуз Усмонованинг…

Батафсил...

Ўшда Алишер Навоийнинг 585 йиллиги нишонланди

Бугун, 9 феврал куни Ўш шаҳрида буюк мутафаккир шоир, давлат арбоби, ғазал мулкининг султони Алишер Навоийнинг 585 йиллиги нишонланмоқда. Тадбир арбобнинг янги очилган ҳайкали олдида ўтказилда бошлиниб, Бобур номидаги Ўш давлат ўзбек академик мусиқали драма театрида давом этди. Маросимда шаҳар раҳбарлари, Ўзбекистоннинг Ўшдаги Бош консулхонаси вакиллари, Бобур театри ижодкорлари, ўзбек миллий маданий маркази, мактаб ўқувчилари ва шаҳар фаоллари иштирок этиб,…

Батафсил...

Ўшда қирғиз-ўзбек маданий ҳамкорлиги муҳокама қилинди

Бугун, 12-декабрь куни Президентнинг Ўш вилоятидаги ваколатли вакили Аманкан Кенжебаев Ўш шаҳар мэри Женишбек Токторбаев билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Озодбек Назарбеков бошчилигидаги делегация билан учрашди. Учрашув Ўш шаҳридаги Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги биносида бўлиб ўтди. Кенжебаев меҳмонларни самимий кутиб олиб, Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстлик ва стратегик шериклик янги босқичга кўтарилаётганини таъкидлади. Томонлар, шунингдек, икки мамлакат ўртасидаги…

Батафсил...

Ўшдаги Бобур номидаги театрнинг декабр ойи репертуари

Бобур номидаги Ўш давлат ўзбек мусиқали драма театри декабр репертуарини тақдим этди: 5 декабр, соат 14:00 — «Вахшат малаги»; 6 декабр, соат 14:00 — «Бомж» 7 декабр, соат 14:00 — «Соқов келин»; 8 декабр, соат 14:00 — «Вахшат малаги»; 9-декабрь, соат 14:00 — «Бомж» 10 декабр, соат 14:00 — «Соқов келин»; 15-30 декабр — «Қиш эртаклари» болалар спектакли.

Батафсил...

ТАЪЗИЯ: Таниқли давлат ва жамоат арбоби фахрий Бўрибой Жўраев вафот этди

3 декабр куни, 86 ёшида, таниқли давлат ва жамоат арбоби, бутун умри давомида халққа хизмат қилишнинг намунасини кўрсатган фахрий Бўрибой Жўраевич Жўраев вафот этди. Бу ҳақда Ўш шаҳар мэриясидан билдиришди Бўрибой Жўраевич 1939 йил 12 январда туғилган ва бутун ҳаётини аҳоли фаровонлиги ва мамлакат тараққиётига бағишлаган. Лавозимидан қатъи назар, у масъулиятли раҳбар, саховатпеша инсон ва чинакам ватанпарвар сифатида эътироф этилган.…

Батафсил...

Ўшдаги санъат карвони Тошкентда

Бобур номидаги Ўш давлат ўзбек академик мусиқали драма театри ўз асарларини тошкентликларга тақдим этмоқда. Бу ҳақда театр матбуот хизмати билдирди. Маълумотга кўра, Бобур театри ўзининг “Вахшат малаги”, “Соқов келин”, “Бомж” каби комедия ва драмаларини Муқумий театри сахнасида 3 кун давомида томошабинларга намойиш этади. Бундан ташқари ўшлик хонандалар ижросида “Энг гуллаган ёшлик чоғимда” деб номланган концерт дастури ҳам режалаштирилган. “Бобур театрининг…

Батафсил...

Қозоғистон маданият вазири Сулаймон тоғидаги ғор музей мажмуасига ташриф буюрди

Қозоғистон Республикаси маданият ва ахборот вазири Аида Балаева Ўшга ишчи ташрифи доирасида Сулаймон тоғдаги ғор музей мажмуасига ташриф буюрди. Бу ҳақда Маданият, ахборот ва ёшлар сиёсати вазирлиги хабар берди. Унга вазир ўринбосари Аскарали Мадаминов ва Қозоғистоннинг Ўшдаги бош консули Мухтар Карибай ҳамроҳлик қилди. Делегацияни музей бош директори Медербек Эсенгелдиев кутиб олиб, экспозиция заллари билан таништириб, Қозоғистондаги музейлар, жумладан, Танбали давлат…

Батафсил...

Ўзгандаги янги археологик ёдгорликлар давлат муҳофазасига ўтказилди

Вазирлар Маҳкамаси «Ўзган давлат тарихий-маданий музей-қўриқхонасини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорга ўзгартириш киритди. Тегишли қарорни раис Адилбек Касималиев имзолади. Ҳужжатга кўра, Ўзган музей-қўриқхонасига янги археологик мерос ёдгорликлари, жумладан: учта мақбара; минора; биринчи шаҳристон (Саид Бурҳониддин Қилич мақбараси); 3,5 гектарлик муҳофаза қилинадиган ҳудуд кўчирилмоқда. Бундан ташқари, 0,12 гектарлик майдонда қазиш ишлари олиб борилаётган археологик ёдгорлик — иккинчи шаҳристон (Н. Азнабакиев боғи) ҳам…

Батафсил...

2028 йил Қирғизистонда расман Чингиз Айтматов йили деб эълон қилинди

Президент Садир Жапаров “Чингиз Айтматов таваллудининг 100 йиллигига бағишланган хотира тадбирларини ўтказиш тўғрисида”ги қарорни имзолади. Унга мувофиқ 2028 йил Қирғизистонда Чингиз Айтматов йили деб эълон қилинди. Вазирлар Маҳкамасига 2025 йил охирига қадар давлат органлари, илмий жамоатчилик, ижодий уюшмалар, фуқаролик жамияти, чет эл намояндалари ва халқаро ташкилотлар иштирокида хотира тадбирларини тайёрлаш ва ўтказиш бўйича ташкилий қўмита ташкил этиш топширилди. Мазкур фармон…

Батафсил...

Давлат музейлари октябрь ойида бепул бўлади

1-30 октябр кунлари мамлакатимиздаги барча давлат музейларида “Очиқ эшиклар ойлиги” акцияси ўтказилади. Бу ҳақда Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазирлиги хабар берди. Бир ой давомида Қирғизистон аҳолиси ва меҳмонлари доимий ва вақтинчалик кўргазмаларга бепул ташриф буюришлари мумкин бўлади. Шунингдек, улар махсус экскурсиялар, тарихий-маданий йўналишлар, маърузалар ва маҳорат сабоқларида қатнашиш имкониятига эга бўладилар. Вазирлик маълумотларига кўра, мазкур ташаббус музейларни аҳоли…

Батафсил...

Қирғизистонлик ҳунармандлар Қўқондаги халқаро фестивалда совринли ўринларни қўлга киритди

Қирғизистонлик ҳунармандлар Нурзат Жоробек қизи ва Муфтидин Бурхониддинов Қўқонда ўтказилган III Халқаро ҳунармандчилик фестивалида совринли ўринлар билан тақдирланди. Нурзат Жоробек қизи “Қадимги сулола меросхўри” номинациясида биринчи ўринни эгаллаб, 2,5 минг доллар пул мукофоти билан тақдирланди. Муфтидин Бурхониддинов “Энг яхши ҳунарманд” номинациясида учинчи ўринни эгаллаб, 3 минг доллар билан тақдирланди. Мукофотларни Ўзбекистон Президенти маслаҳатчиси Хайриддин Султонов топширди. Танлов ғолибларини табриклаб, “Ҳар…

Батафсил...

Бобур театрининг 108 – мавсуми очилди

Бугун, 22 сентябрь куни З. М. Бобур номидаги Ўш давлат академик мусиқали драма театрининг 108 – мавсуми очилди. Санъат даргоҳи мусиқали тантана билан томошабинларни кутиб олди. Шундан сўнг театр ижодкорлари «Бомж» деб номланган сахна асарини ўз мухлисларига тақдим этди. Театр маъмурияти маълумотига кўра, тадбир тўрт кун давом этиб, унда бир қатор спектакллар 24 сентябрда «Умид», 25 сентябр Юсуф Абдураҳмоновнинг ёрқин…

Батафсил...

Сулаймон тоғи таниб бўлмас даражада ўзгаради

“Сулаймон-Тоо” миллий тарихий-археология музейи мажмуасида туризмни ривожлантиришга қаратилган капитал реконструкция ишлари амалга оширилади. Бу ҳақда Маданият вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. У Жаҳон банки томонидан молиялаштириладиган “Ҳудудий иқтисодий ривожланиш” лойиҳаси доирасида амалга оширилади. Бунинг учун жами 12 миллион АҚШ долларига яқин маблағ йўналтирилган. Сулаймон тоғнинг бир қатор тарихий-маданий обидалари ободонлаштирилади. Таъмирлаш ва реконструкция қилинадиган асосий объектлар қуйидагилардир: 1. Бобур уйига…

Батафсил...

Ўш шаҳрида Алишер Навоийнинг қайта таъмирланган ҳайкали очилди

Бугун, 4 июл куни Ўш шаҳридаги истироҳат боғида таъмирланган буюк ўзбек шоири ва мутафаккири Алишер Навоий ҳайкалининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда шаҳар мэриясидан хабар қилди. Тадбирда Ўш шаҳар мэри Женишбек Токторбаев, шаҳар Кенгаши раиси Болот Баетов, Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги элчиси ва шаҳар аҳолиси иштирок этди. Шаҳар капитал қурилиш бошқармаси бошлиғи Акилбек Шамаевнинг айтишича, ёдгорликни қуриш ва ўрнатиш учун…

Батафсил...

Бишкек кинофестивалининг халқаро танловлари ғолиблари ўртасида 34 000 доллар тақсимланди

Қирғизистонда III Бишкек халқаро кинофестивалининг якунлари сарҳисоб қилинди. Ғолиблар номи 15 июнь куни кинофестивалнинг ёпилиш маросимида эълон қилинди, деб хабар беради республика Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазирлиги матбуот хизмати. Умумий мукофот жамғармаси 1,5 миллион сом (17,1 минг доллар) бўлган халқаро танловда қуйидаги номинациялар бўйича ғолиблар аниқланди: ✅ Энг яхши операторлик иши — «Қочқин», Болсунбек Таалайбек уулу (Қирғизистон); ✅…

Батафсил...

III Бишкек халқаро кинофестивалининг очилиш маросими бўлиб ўтди

Қирғизистон Миллий филармонияси биносида III Бишкек халқаро кинофестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Республика Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазирлиги матбуот хизмати Facebookда (РФда экстремистик деб тан олинган ва тақиқланган Meta корпорациясига тегишли тармоқ) хабар берди. Тадбир олдидан 26 мамлакат кино саноати вакиллари ушбу форум тимсолига айланган мовий, «самовий йўл» бўйлаб ўтишди. Қирғизистон маданият, ахборот ва ёшлар…

Батафсил...
1 2 3 … 5