Қорақўлда прокуратура ҳодими 150 минг сом пора билан қўлга олинди

Иссиқкўл вилоятининг маркази Қорақўл шаҳрида Етти-Ўғуз туман прокурорининг катта ёрдамчиси пора олаётган жойида ҳибсга олинди. Бу ҳақда 23-май куни AKIpressга куч тузилмаларидаги манбалари хабар қилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, прокуратура ҳодими 22-май куни шаҳар кираверишда 150 минг сом пора олаётганида қўлга тушган.

Эслатиб ўтамиз, 21-май куни Қирғизистон парламентининг депутати Дастан Бекешев прокуратура ҳодимларини танқид қилиб, Прокуратура ҳодимларининг маоши озлигига қарамасдан қимматбаҳо автомобилларни ҳайдаб, хон саройларида яшамоқда”, дея баёнот берган эди.

Бош прокурор Ўткурбек Жамшитов эса, ўтган йиллар давомида ноқонуний бойганлик бўйича бирорта прокурорга жиноий иш қўзғалмаганини айтган ва «2019-йилга келиб, 19 жиноий иш очилган. Аммо  тергов ҳаракатларини дарров битириб юбориш мумкин эмас. Сабаби далиллар етарлича бўлиши зарур. Шу сабабли керакли ишлар қилинмоқда, — деган эди бош прокурор.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ