Қирғизистонда ВИЧ-инфекцияси қайд қилинганлар сони 9,662 нафарни ташкил қилди

2020-йилнинг 1-май ҳолатига кўра Қирғизистонда ВИЧ-инфекцияси билан  9 962 нафар инсон қайд қилинган. Бу ҳақда Республика «СПИД» маркази маълум қилди. Маълум бўлишича, улар орасида 9407 киши — Қирғизистон фуқароси бўлса, 553 нафар инсон ҳорижликдир. Шунингдек апрель ойида 32 киши антиретровирус (АРТ) терапиясига қўшилиб, 27 киши даволанишни раъд қилган. Шунингдек AРТ ёрдамида даволаниш вақтида 7 нафар бемор вафот этган.

Батафсил...

Қирғизистон Хитойдан қарзларни тўлашда енгиллик беришни илтимос қилди

Қирғизистон ташқи ишлар вазири Чингиз Айдарбеков хитойлик ҳамкасби Ван И билан 26 майда телефон орқали қилган мулоқотида Хитойга қарзни тўлаш масаласини муҳокама қилди. “Чингиз Айдарбеков коронавируснинг Қирғизистон иқтисодиётига келтирган зарарини ҳисобга олган ҳолда, ҳамкасби Ван Ини Хитойдан олинган қарзларни тўлашда енгиллик бериш масаласига эътибор қаратишга чақирди”, – дейилади Ташқи ишлар вазирлиги маълумотида. Жорий йилнинг апрелида президент Сўўронбай Жээнбеков ҳам Хитой раҳбари…

Батафсил...

Меҳнат муҳожирларининг пул ўтказмалари 19%га камайди

2020-йилнинг биринчи чорагида меҳнат муҳожирларининг пул ўтказмалари 19%га камайди. Бу ҳақда онлайн матбуот анжуманида Миллий банкнинг раиси Тўлқунбек Абдигулов маълум қилди.  Мулозимнинг айтишича, жорий йилда якка тартибдаги пул ўтказмалари 343 миллион долларни ташкил қилди. Бу ўтган йилга нисбатан 19%га кам. Қирғизистонда тадбиркорликнинг фаоллиги сустлашиб, январь-апрель ойлариди ялпи ички маҳсулот 3,8%га камайган. Қайта тикланган қарзларнинг миқдори 65 млрд 299 млн сомни…

Батафсил...

Қирғизистон депутатлари соатбай ва кунбай уй ижарасига қўйилган тақиқ бекор қилинишини таклиф қилди

Қирғизистонда депутат Жанар Акаев хонадонларни меҳмонхона сифатида соатбай ва кунбай ижарасига қўйилган тақиқлар бекор қилиниши борасида таклиф берди. Бу борадаги қонун лойиҳасини у парламентнинг жиноятчиликка қарши кураш ва коррупцияга қарши туриш ҳамда қонунчилик қўмитаси мажлисига тақдим қилди. Жанар Акаевнинг таъкидлашича, жорий қилинган тақиқ туризм соҳасидаги бизнесга таъсир кўрсатди ҳамда бюджетга 72 млн сом ($972 мингга яқин) келиб тушмади. «Бутун дунёда…

Батафсил...

Жалолободда номаълум шахслар тунда депутатнинг оғасини отиб кетишди

26-майдан 27-майга ўтар кечаси Жалолобод шаҳрида спортчи Нурбек Акановнинг акасига ўқ отилиб, шифохонага тушган. Бу ҳақда  Turmush сайти ёзмоқда. Жалолобод вилоят шифохонасининг шифокори Алмаз Тайлановнинг айтишича, тунги соат ўн иккилар атрофида  1977-йили таваллуд топган   С.А. исмли шахс шифохонага мурожаат қилган. «Беморнинг 6 жойидан жароҳати бор. Елим ўқ икки ёнбошига, белига теккан. Ўқ танасига 4-4,5 сантиметр кирган экан. 3 жойида танасини…

Батафсил...

Сузоқда севганига совчи бўлган йигит ўзига ўт қўйди

25-майда Бозор-Қўрғон туманинг 24 ёшдаги А.Ж. исмлик яшовчиси ўзига бензин сочиб ўт қўйди,  натижада танасининг 98% куйиб қолган. Бу Turmush сайти ёзмоқда. Сайтнинг ёзишича, йигитнинг ёнида уй эгаси ҳам бўлган ва унинг  танасининг 35% куйган. Ҳар иккала шахс ҳам шифохонага етказилиб, шифокорларнинг назоратига олинган. Йигит Бозор-Қўрғон туманидан Сузоқ туманига уйланиш учун қизнинг ота-онасининг розилигини олишга келган. Аммо қизнинг отаси қизининг…

Батафсил...

Қирғизистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1520 нафарни ташкил этмоқда

Қирғизистонда 27 май куни тожливирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ жами 52 та ҳолат аниқланди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурбўлўт Усўнбаев маълум қилди. Янги қайд қилинган 52 ҳолатнинг ҳудудларга тақсимланиши: Бишкек шаҳри –  9 + 2 (Россиядан қайтган аскарлар); Чуй вилояти —  3 + 8 (Соль-Илецкдан қайтганлар); Норин вилояти — 17; Ўш вилояти — 2. Ўш шаҳри –  7 Жалолобод вилояти – 3; Шунингдек бир кеча кундуз давомида 28 нафар бемор шифохонадан соғайиб…

Батафсил...

Қирғизистондаги банкларда евро 82,5 сомдан сотилмоқда

Бугун, 27-май соат 08:15да Қирғизистондаги банкларда доллар курси 73,2-73,7 сом (ҳарид қилиш) ва 73,9-74,4 (сотувда) баҳоланмоқда. — Евро 79-80,1 сом (ҳарид қилиш) ва 81,2-82,5 (сотувда); — Рубль 1,015-1,03 сом (ҳарид қилиш) ва 1,04-1,06 сом (сотувда); — Тенге 0,14-0,17сом (ҳарид қилиш) ва 0,185-0,2 сом (сотувда).

Батафсил...