Қирғизистон бюджетига 10 миллард сомдан зиёд даромад тушмай қолди

Жорий йилнинг 4 ойида режалаштирилган маблағдан ҳазинага 10 млрд сомдан зиёд фойда тушмай қолган. Бу ҳақда бош вазир ўринбосари  Эркин Асрандиев маълум қилди. Унинг айтишича, Қирғизистоннинг ялпи ички маҳсулотининг кўлами ўтган йилга нисбатан 3,8 фоизга камайган. — Миллий статистика қўмитасининг 1-май кунги берган маълумоти бўйича, Қирғизистоннинг ЯИМти 148 млрд сомни ташкил қилиб, ўтган йилга нисбатан 3,8 фоизга камайган. Иқтисоддаги салбий кўринишлардан…

Батафсил...

Россия ТИВ: Ўзбекистонда ўзбек тилида иш юритиш тарафдорлари жуда оз

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистонда ўзбек тилида иш юритиш тартибини бузган мансабдор шахсларни маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан ишлаб чиқилган қонун лойиҳасининг тарафдорлари оз деб ҳисоблайди. Новости агентлигининг 14 майда билдиришича, бу ҳақда ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова Москвада ўтган брифинг пайтида гапирган. «Биз мазкур қонун лойиҳаси юзасидан матбуотда бошланган баҳс-мунозараларга эътибор қаратдик. Шундай тасаввур пайдо бўладики, қонун лойиҳаси…

Батафсил...

Қирғизистонда ўқув йили 30 майда тугайди, сўнгги қўнғироқ онлайн ўтказилади

Қирғизистонда ўқув йили 30 майда тугайди. Бу ҳақда 15 май куни Таълим ва фан вазирининг ўринбосари Надира Жусупбекова маълум қилди. «Биринчидан, баҳорги таътиллар аввалигдан анча чўзилиб кетди, иккинчидан, 1 майдан 5 майгача дам олиш бўлди. Ўқув дастурини тўла ўзлаштириш, ўқувчилар якуний ишларни бажаришлари ва ўқитувчиларга савол беришлариучун, ўқитувчилар эса уларнинг саволларига жавоб қайтаришларига имкон бериш учун ўқув йилини узайтиришга қарор…

Батафсил...

Ҳукуматнинг Ўшдаги вакили Рамазон ҳайити муносабати билан исрофгарчиликка йўл бермасликка чақирди

Ҳукуматнинг Ўш вилоятидаги мухтор вакили Узарбек Жилқибаев Рамазон ҳайити муносабати билан фуқароларни тўпланмасликка ва исрофгарчиликка йўл қўймасликка чақирди. Бу ҳақда Республика штабидан хабар қилинди.  «Яқинда Рамазон ҳайити муносабати билан қуръон ўқитиш, йиллик ўтказиш маросимлари бўлиши мумкин. Кўп одамларнинг тўпланишини уюштирмасликка ва ҳудуддан-ҳудудга қатнамай туришни, шунингдек 2-3 от сўйиб, исрофли чиқимларга йўл бермаслигингизни илтимос қиламан», — деб билдирган у. Шунингдек Жилқибаев…

Батафсил...

Қирғизистонда Интернет ва ижтимоий тармоқлар назоратга олиниши таклифи берилди

Қирғизистон парламенти депутати Гульшат Асилбаева «Ахборотни бошқариш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқди. Ҳужжат умумхалқ муҳокамасига қўйилди. Парламент депутатининг таъкидлашича, «қонун лойиҳаси Қирғизистоннинг амалдаги қонунчилиги интернетда маълумот тарқатиш билан боғлиқ ҳуқуқий муносабатларни тартибга солмаслиги туфайли ҳам долзарб аҳамият касб этади». Унинг сўзларига қараганда, Интернет тармоғидан фойдаланиш билан боғлиқ салбий томонлар кенг манфаатларга: маҳфий маълумотларнинг сиёсатгача, жамоат тартибига ва давлат миллий хавфсизлигигача…

Батафсил...

Бишкекда 27 ёшдаги аёл ўзини деразадан улоқтирди

Пойтахда 27 ёшли аёл ўзини кўп қаватли бинонинг 6-қаватидан ташлаб юборган. Бу ҳақда “elgezit” сайти ёзмоқда.  Воқеа кеча, 14-май куни таҳминан соат 16:00 атрофида Бўкўнбаев ва Абдраҳманов кўчасининг чорраҳасидаги кўп қаватли турар жойларнинг бирида содир бўлган. Аёл бошидан олган жароҳати туфайли «Тез ёрдам» машинаси билан шифохонага бораётган жойида жон таслим қилган. Воқеа жойига келган милиция ҳодимлари аёл ўзининг тенгдошлари билан…

Батафсил...

Истанбулдан 330 қирғизистонлик ўз юртига қайтарилди

Бугун, 15-майда Истанбулдан яна 330 қирғизистонлик Бишкекга парвоз қилди. Бу ҳақда тожливирусга қарши Республика штабидан маълум қилишди.  Маълум бўлишича, Бугун Манас халқаро аэропортида Истанбул-Бишкек чартер рейсини кутиб олишди. «330 ватандошимиз ўз юртига қайтди. Ҳукумат барча юртдошларимизни ватанга қайтариш учун барча чора тадбирларни кўрмоқда», — деб ёзилади маълумотда. Эслатиб ўтамиз, 14-майда Россиядан — 147, Германиядан 59 қирғизистонлик юртга қайтарилган.

Батафсил...

Қирғизистон томонидан илгари сурилган IV Жаҳон Кўчманчилар ўйинлари Туркияда 2021 йилда бўлади

Туркияда бўлиб ўтиши кутилаётган IV Жаҳон Кўчманчилар ўйинлари 2021 йилга кўчирилди. Бу ҳақда ҚР Ёшлар, жисмоний тарбия ва спорт Давлат агентлигининг матбуот хизмати хабар берди. Таъкидланишича, бу қарор коронавирус инфекцияси тарқалиши ҳамда спортчилар ва бошқа иштирокчиларнинг саломатлиги йўлида қабул қилинди. IV Жаҳон Кўчманчилар ўйинлари 2020 йил кузида Туркияда бўлиб ўтиши керак эди. Жаҳон Кўчманчилар ўйиннлари Қирғизистон ташаббуси билан 2014 йилдан…

Батафсил...

Қирғизистонда яна икки киши коронавирусдан вафот этди

Қирғизистонда сўнгги бир сутка ичида коронавирусга чалинган яна 2 бемор вафот этди. Бу ҳақда 15 май куни Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Нурбўлўт Усўнбаев маълум қилди. Унга кўра, Норин вилоят касалхонасида вафот этган аёлнинг ёши 84да бўлган. Республика юқумли касалликлар касалхонасида эса 55 ёшли эркак жон берган. Айни пайтда бир сутка ичида коронавирусга чалинган 10 бемор соғайган. 29 кишида эса коронавирус…

Батафсил...