Қирғизистонда яна 30 кишида тожливирус аниқланди

Қирғизистонда 25 май куни тожливирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ жами 30 та ҳолат аниқланди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурбўлўт Усўнбаев маълум қилди.

Янги қайд қилинган 30 ҳолатнинг ҳудудларга тақсимланиши:

  1. Бишкек шаҳри –  9+8 (Санкт-Петербург ш. қайтганлар);
  2. Ўш шаҳри— 3;
  3. Чуй вилояти — 1;
  4. Норин вилояти — 5;
  5. Ўш вилояти — 1.
  6. Жалолобод вилояти – 2;
  7. Боткен вилояти — 1.

Шунингдек бир кеча кундуз давомида 23 нафар бемор шифохонадан соғайиб чиқди:

  1. Бишкек шаҳри – 6;
  2. Норин вилояти — 2.
  3. Жалолобод вилояти – 1;
  4. Ўш вилояти — 3.

Қирғизистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1433 нафарни ташкил қилмоқда, 992 нафар фуқаро коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайиб чиққан. 16 инсон COVID-19  инфекциясини юқтириб олгандан сўнг вафот этди.

Тожливирус ҳавфи сабабли Қирғизистоннинг айрим ҳудудларида фавқулотда ҳолат тартиби эълон қилиниб,  комендант соати жорий қилинган эди. Бу қоида 11-майдан тўхтатилган, бироқ фавқулотда вазият тартиби давом этмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ