Қирғиз-ўзбек чегарасининг Боткен тумани Ўзбекистоннинг Сўх анклави билан чегарадош ҳудудида 1-май куну яйлов ва сув талаш сабабли халқ тўпланиб, қирғизистонлик чегарачилар эслатма тариқасида осмонга ўқ отишган. Бу маълумотни “Озодлик” радиосининг қирғиз хизматига Чегара хизматининг Боткен ҳудудий бошқармалиги раиси Замир Мийзаев тасдиқлади. Қирғиз томони бу воқеани чегарадаги ноқонуний ҳаракатни олдини олиш дея эътироф этди. Мийзаев Ўзбекистоннинг фуқаролари чегара қоидаларини бузганлиги сабабли…
Батафсил...Kun: 05.05.2020
Жалолободда санитар талабларни бажармаган 10 ишхона қайта ёпилди
Жалолободда 1-майдан бошлаб фаолиятини бошлаган корхоналарга рейд юргизилиб, натийжада санитар-эпидемиологик талабларни бажармаган 10 корхона қайта ёпилди. Бу ҳақда шаҳар мэрияси хабар қилди. Маълумотда ёзилишича, 5-май куни шаҳар мэри Муратала Тағаев бошчилигидаги маҳаллий ҳукумат вакиллари соҳа мутаҳасислари билан биргаликда гуруҳларга бўлиниб тадбиркорлик субъектларини текширишган. Натийжада улов эҳтиёт қисмларини сотган дўконларда, баъзи гўзаллик салонларида бажарилиши лозим бўлган санитар нормалар ёдга олинмагани аниқланган.…
Батафсил...Жалолобод вилоятида ёнғин талофатлари 36,2% камайди
2020-йилнинг 4 ой оралиғида Жалолобод вилоятида 88 ёнғин содир бўлиб, (2019-й. 138), ўтган йилга нисбатан ёнғин миқдори 36,2%га камайган. Бу ҳақда бугун, 5-майда ФҲВги маълум қилди. Маълумотда ёзилишича, ёнғин оқибатида жабрланганлар ва вафот этганлар қайд этилмаган. 2019-йилда 5 киши вафот этиб, 2 киши жабрланган. Ёнғиндан 2 киши қутқарилган. Ёнғиндан келтирилган иқтисодий зарар 3 млн 748 минг 208 сомни ташкил қилган.…
Батафсил...Ўш вилоятида кучи 2,5 баллга етган зилзила содир бўлди
Кеча, 4-май куни соат 12:15 лар атрофида Ўш вилоятининг ҳудудидаги ўчоғида кучи 2,5 баллга етган зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФҲВдан хабар қилишди. Маълумотда ёзилишича, зилзиланинг кучи Ўзган туманининг Қирғизистон, Ничка-Сой, Чангат, Калта овулларида 2 баллгача етган. Зилзиладан жабрланганлар ва зарар кўрганлар йўқ.
Батафсил...Иссиқкўл вилоятида коронавирус юқтирганларнинг барчаси соғайди
Иссиқкўл вилоятида COVID-19 юқтурган беморларнинг барчаси соғайди. Бу ҳақда 5-май куни Соғлиқни сақлаш вазирлигининг вилоятдаги вакили Мирбек Сағинбаев билдирди. Унинг маълум қилишича, вилоятда барчаси бўлиб коронавирус юқтириб олган 10 нафар инсон рўйҳатга олинган ва бугунги кунгача уларнинг 9 нафари соғайиб чиққан. Бугун 5-майда эса ўнинчи бемор, Балиқчи шаҳрининг Россиядан келган турғуни соғайиб, уйига чиқарилди. Унинг иккинчи маротаба топширган ПЦР анализи…
Батафсил...Президент қирғизистонликларни Конституция куни билан табриклади
Бугун 5-май Қирғизистонда Конституция куни нишонланмоқда. Давлат раҳбари Сўўрўнбай Жээнбеков ўз табригида Асосий қонун Қирғизистоннинг жаҳон ҳамжамиятидаги демократик давлат қатори ўрнини мустаҳкамлашда, сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда ҳуқуқий асос бўлганини такидлади: “Тузугимизнинг ҳуқуқийгина эмас, руҳоний ва маданий аҳамияти ҳам юқоридир. Халқимизнинг дунёқараши, келажакдаги орзулари баён қилинган, ўлкамизнинг келажакдаги йўналишини ҳам белгилаш учун пойдевор тузган ҳужжат қатори хизмат қилмоқда. Конституцияда…
Батафсил...Чотқолга кириш тақиқланди
Жалолобод вилоятининг Чотқол туманига кириш тақиқланди. Бу ҳақда ҳукуматнинг Жалолобод вилоятидаги вакили Нурбўлўт Мирзаҳмедов брифинг вақтида маълум қилди. Унинг айтишича, чекловлар 4-май кунидан киргизилган. Тақиқлашга сабаб эса ушбу туманда коронавирусга 7 нафар инсоннинг чалингани сабаб бўлган.
Батафсил...Қирғизистонда бир кунда 13 кишида коронавирус аниқланди, бир бемор вафот этди
Қирғизистонда 5 май ҳолатига кўра, коронавирусдан 69 ёшли бемор вафот этди. Жами бўлиб, мамлакатда коронавирусдан ўлганлар сони 11 нафарга етди. Бир сутка мобайнида 13 одамда вирус аниқланди. Жами беморлар сони 843та бўлди. Улардан 600 нафари соғайди. Расмий маълумотда айтилишича, 232 бемор касалхонада қолмоқда. Беморлардан 8 нафари оғир аҳволда, 5 киши реанимацияда.
Батафсил...