Қирғизистонда 24 май куни тожливирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ жами 38 та ҳолат аниқланди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг вакили маълум қилди.
Янги қайд қилинган 38 ҳолатнинг ҳудудларга тақсимланиши:
- Бишкек шаҳри – 5+1 (Санкт-Петербург ш. қайтганлар);
- Чуй қилояти — 3 (Соль-Илецк ш. қайтганлар);
- Норин вилояти — 25;
- Ўш вилояти — 2.
- Жалолобод вилояти – 1;
- Боткен вилояти — 1.
Шунингдек бир кеча кундуз давомида 23 нафар бемор шифохонадан соғайиб чиқди:
- Бишкек шаҳри – 7;
- Норин вилояти — 7.
- Жалолобод вилояти – 1;
- Ўш вилояти — 3.
- Боткен вилояти — 3
- Иссиқкўл вилояти — 3
Қирғизистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1403 нафарни ташкил қилмоқда, 980 нафар фуқаро коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайиб чиққан. 14 инсон COVID-19 инфекциясини юқтириб олгандан сўнг вафот этди.
Тожливирус ҳавфи сабабли Қирғизистоннинг айрим ҳудудларида фавқулотда ҳолат тартиби эълон қилиниб, комендант соати жорий қилинган эди. Бу қоида 11-майдан тўхтатилган, бироқ фавқулотда вазият тартиби давом этмоқда.