Ҳайит куни тақиқланган қоидаларни бузганлар жазоланади

Ҳайит куни жонлиқ сўйиб, халқни тўплаганларга қонун доирасида чора кўрилади. Ушбу ҳаракатлар тожливруснинг олдини олиш мақсадида ишга оширилмоқда. Бу ҳақда Ҳукуматнинг Жалолободдаги ваколатли вакили Нурбўлўт Мирзахмедов онлайн-брифингда эслатиб ўтди.

Ҳукумат вакилининг айтишича, жойларда ушбу йўналишда маҳаллий ҳокимият вакиллари аҳоли ўртасида тушинтириш ишларини олиб боришмоқда. Шунингдек фуқаролар ҳам ҳавфсизлик чораларига бефарқ бўлмай, кўрсатилган қоидаларга амал қилиши зарур.

24-май куни ҳайит намози ўтган йиллардагидек масжид ва майдонларда ўқилмайди. Ҳозирги вазиятга қараб ҳар бир мусулмон Рамазон ҳайитини ўз уйида ўтказиши зарур.

Вирус ёйилганидан буён соҳа мутаҳасисларидан тузилган маҳсус гуруҳ инфекциянинг ўчоғи бўлган ҳудудларни дезинфекция қилиб, ҳафли бўлган уйларни ва у ерда яшаётган аҳолини текширувдан ўтказишган. Жами 70 минг 943 хонадон зарарсизлантирилиб, 345 мингдан ошиқ одамнинг соғлиғи шифокорларнинг назоратида қолмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ