Дунёнинг етакчи нашрлари асос солган “One Free Press Coalition” ташкилоти зудлик билан озод этишни ёки адолатли суд қарори чиқаришни талаб қилиб ҳар ойда 10 журналист рўйҳатини эълон қилади. Коалициянинг май ойи учун тайёрланган рўйҳатида қирғизистонлик журналист Азимжон Асқаров номи биринчи рақам остида қайд этилди. Коалиция журналист ишига адолатли ёндашишни, хусусан, COVID-19 пандемияси хавфини инобатга олиб, уни зудлик билан озод этишни…
Батафсил...Kun: 04.05.2020
Ҳориждан 29 нафар қирғизистонлик ватанига қайтди
4-майда Қозоғистоннинг кўмаги билан Украина, Австрия, Венгрия, Чехия ва Словакиядан 29 нафар қирғизистонлик ватанга қайтиб келди. Бу ҳақда республика штаби маълум қилди. Маълумотда ёзилишича, Украина авиакомпаниясининг тижорий чартер рейси орқали Тараз шаҳрининг аэропортига Киев-Будапешт-Тараз йўналиши бўйича келган фуқаролар Қирғизистоннинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳодимларининг назорати остида маҳсус транспорт орқали Бишкекка келтирилган. Қоидага биноан, ҳориждан келганлар кузатувга олинади. Ҳукумат ҳориждаги фуқароларни ватанга…
Батафсил...Уй карантинига риоя қилмаган 45 киши жавобгарликка тортилди
Мамлакатимизда умумий ҳолатда 45 киши карантин қоидаларига амал қилмагани учун жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда ҳукуматнинг матбуот хизмати маълум қилди. Улар орасида Жоноят кодексининг 280-моддаси («Санитар-эпидемиологиясининг қоидаларига риоя қилмаслик») билан саккиз киши, 281-моддаси («Инсонлар учун ҳавф туғдирганлик ҳақидаги маълумотларни яшириш ёки бузиш») билан бир киши жавобгарликка тортилган. Ушбу моддаларни бузган фуқаролар 260 000 сомдан 300 000 сомгача жарима ёки икки йилдан…
Батафсил...Сўўрўнбай Жээнбеков Ўзбекистон президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
Қирғиз Республикаси президенти Сўўрўнбай Жээнбеков 4 май куни Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев билан телефон орқали мулоқот қилди. Давлат раҳбарлари мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар. Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳукуматларининг коронавирус пандемиясига қарши курашда яқиндан ҳамкорлик қилаётгани мамнуният билан қайд этилди. Мамлакатларимизда ушбу хавфли касаллик тарқалишининг, аввало, савдо-иқтисодий алоқаларга салбий оқибатларини камайтириш…
Батафсил...Жалолобод шаҳрида комендатура назоратни кучайтирди
Жалолобод шаҳрида фавқулотда вазият узайтирилгани боис шаҳар комендатураси халқ орасида иллатнинг олдини олиш, санитария-эпидемиялогия қоидаларини, жамоат тартибини сақлаш билан бирга шаҳарликларни уйда қолишга даъват қилиб, қаттиқ назорат остида ишламоқда, дея Жалолобод шаҳри комендантининг матбуот хизмати билдирмоқда. «Шаҳар ҳудудига кирган 4 жойдаги блокпостда кириб-чиққанлар кучайтирилган тартибда текширилмоқда. Одамларнинг кўчаларда асоссиз юришига йўл бермаслик учун кузатувчи машиналар тинимсиз ишламоқда. Шунингдек 1-майдан бошлаб…
Батафсил...Мэрия COVID-19 тестидан ўтмаганларни Бишкекка киришини тақиқлаши мумкин
11 майдан Бишкекка кириш экспресс-тестдан ўтган ёки COVID-19 ташхиси борасида маълумотномаси борлар учунгина рухсат берилади. Бу ҳақда пойтахт мэрининг ўринбосари Татьяна Кузнецова 4 май куни бўлиб ўтган брифингда маълум қилди. «Фавқулотда ҳолат режими 11 майдан бекор қилингудек бўлса Бишкек хокимлиги пойтахтга одамлар ва транспорт воситаларининг кириши учун маълум чеклов чоралари киритиш масаласини муҳокама қилмоқда. Бишкекка киришда экспресс-тестданёки COVID-19 ташхиси борасида…
Батафсил...МСК Дариға Назарбоеванинг депутатлик ваколати тўхтатилганини эълон қилди
Қозоғистон Марказий Сайлов Комиссияси(МСК) собиқ президент Нурсултон Назарбоевнинг катта қизи Дариға Назарбоеванинг депутатлик ваколати тўхтатилганини эълон қилди. 4 май куни Марказий Сайлов комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди. Унда, “Қозоғистон Республикаси парламенти сенати депутати Д.Н.Назарбоеванинг ваколати тўҳтатилиши” тўғрисида қарор қабул қилинди” – дейилади МСК сайтида эълон қилинган хабарда. Қарор матни МСК сайтида эълон қолинди. 2 май куни Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев сенат…
Батафсил...Коронавирусдан вафот этган шифокорнинг оиласига ҳукумат 1 млн сом компенсация тўлаб беради
Жамоат соғлиқни сақлаш бошқармасининг етакчиси Айнура Акматова коронавирусдан вафот этган шифокорнинг оиласига бадал тўлаб берилишини билдирди. Унинг айтишича, ҳозирда ҳукумат буйруқни тайёрламоқда. «Жузумкан Асановна соғлиқни сақлаш тармоғида ўттиз йилдан ортиқ меҳнат қилган, ўзининг ишини яхши билган маҳоратли мутахассис, қадрли шифокор бўлган», — деди Акматова. 2 майда CОВИД-19га чалинган №3 ОТМнинг оилавий шифокорлар гуруҳининг 58 ёшдаги етакчиси вафот этди. Республика штабидан вафот этган тиббиёт ходимининг юрак…
Батафсил...Вазирлик: Қирғизистонда беморларнинг 67% да коронавирус симптомсиз ўтмоқда
Тадқиқотларга кўра, Қирғизистонда COVID-19 тасдиқланган беморларнинг 67 фоизида касаллик симптомсиз ўтмоқда. «Бизнинг тадқиқотларга кўра, Қирғизистонда COVID-19 тасдиқланган беморларнинг 67%да касаллик симптомсиз ўтмоқда. Шунга қарамай лаборатория бўйича коронавирус тасдиқланган беморларнинг ҳаммаси шифохонага ётқизилди ва тегишли тартибда даволанмоқдалар», – дея брифингда баёнот берди вирусли инфекциялар устидан назорат Маркази раҳбари Зуридин Нурматов. Унинг сўзларига қараганда, касаллик симптомларсиз ўтаётганига қарамай, пациентлар ўзларни яхши ҳис…
Батафсил...Қирғизистонда коронавируснинг янги 35 ҳолати қайд этилди
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кўра, сўнги бир кеча-кундузда яна 35 киши коронавирусни юқтириб олгани аниқланган. 9 нафари тиббиёт ходимлари. Улар Бишкекда 26, Чуй вилоятида 2, Жалолобод вилоятида 5, Норин ҳамда Боткен вилоятларида бир нафардан. Шунингдек, 11 киши ушбу хасталикдан соғайган. Бугунги кунда коронавирусни юқтириб олган фуқароларнинг сони 830тага етган. Ўпка касалидан жами 575 киши шифо топиб, ўн бемор вафот этган.…
Батафсил...