Тожливирус: Халқаро ташкилотлар ва чет давлатлардан келаётган инсонпарварлик ёрдамлари

Тожливирусга қарши курашиш мақсадида халқаро ташкилотлар ва чет давлатлардан инсонпарварлик ёрдамлари келмоқда. Республика тезкор штабининг маълумоти бўйича, 9-мартдан 25-майгача 38 минг 653 (38 653) дона ҳимоя воситалари (костюм, кўз ойнак, бахила ва қўл қоп) келди. Сунъий нафас олиш ускунаси – 18; Кислород берувчи ускуна – 52; Қўл билан нафас олдирувчи ускуна – 40; ПЧР-тестдан – 2684; Экспресс-тест – 146 000;…

Батафсил...

Порахўрларни парламентга келишини тақиқловчи қонун лойиҳаси муҳокама қилинмоқда

«Қирғизистон Республикаси Олий Кенгаши депутатининг мақоми ҳақидаги» қонунга ўзгартириш киритиш лойиҳа 28-майдан бошлаб жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Бу ҳақда парламент матбуот хизматининг раҳбари Ибраим Нурақун ўғли маълум қилди. Қонун лойиҳасида ҳозирги қонунга «ҳориждаги банкларда яширин ҳисоби бўлганлар,  319-модда («Порахўрлик») билан судланганлар ва уларнинг яқин қариндошлари  парламент депутати бўла олмайди» деган ўзартириш киритиш таклифи бўлган. Қонун лойиҳаси Тазабек Икрамов томонидан ташаббус қилинмоқда.…

Батафсил...

Қирғизистонда 1 июндан барча давлат ташкилотлари иш бошлайди

Қирғизистон ҳукуматининг 28 майда билдиришича, 1 июндан бошлаб барча вазирликлар, давлат ташкилот ва муассасалари, ҳукуматнинг вилоятлардаги махсус вакиллари ва уларнинг ходимлари ишга чиқиши тўғрисида қарор қабул қилинди. Айни пайтда иш жойигача жамоат тарнспортида бориш имконияти бўлмаган ходимлар иш фаолиятини уйда қолган ҳолда давом эттириши мумкин. 25 майдан Қирғизистонда жамоат транспорти ҳаракатланишига рухсат берилган эди. Бундан ташқари бир қатор корхоналар ва…

Батафсил...

Ўш шаҳрида 3 нафар машина иштирокида автоҳалокат содир бўлди

Ўш шаҳрининг марказий кўчаларининг бирида уч нафар енгил автомашина иштирокида автоҳалокат содир бўлди. Бу ҳақда Ўш шаҳар ички ишлар бошқармалиги маълум қилди. Воқеа Қурманжон дадҳо ва Алишер Навоий кўчаларининг чорраҳасида содир бўлган. Юқори тезликда келаётган «ДЭУ Матиз» русумидаги машина қарама-қарши томонда келаётган  «Тойота» машинаси билан тўқнашган. Тўқнашувдан сўнг «Тойота» машинаси йўл ёққасидаги «ДЭУ Матиз» машинасини уриб юборган. Фалокат оқибатида йўл…

Батафсил...

Ўш шаҳридаги омборда ёнғин чиқди

Ўш шаҳридаги омборда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда 27 куни ФВВдан маълум қилишди. Маълум бўлишича, фалокат шаҳарнинг Қорасув кўчасида содир бўлган. Ёнғин натижасида омборнинг  ички қисмидаги 108 квадрат метр жойи, 2 дона музлатгич ва бир қанча буюмлар куйиб кетган. Шунингдек шаҳарнинг Амир Темур шаҳарчасидаги Беш-Капа кўчасида 1 гектар майдондаги қуриган ўсимликлар ёниб кетган. Ҳозирда ушбу фалокатларнинг сабаблари ўрганилмоқда.

Батафсил...

Новқат бозоридаги мева-сабзавотларнинг нархлари

Новақат туманида помидор кўчати  (Голландия навлари) 1 сомдан сотилаётган бўлса, помидорнинг ўзи(1 кг) 60-80 сомга сотилмоқда. Сабзавот ва меваларнинг нархи: – Бодринг кўчати(1 туп) 10 сом, бодирингнинг ўзи 1 кг 25 сом; – Карам кўчати (1 туп) 0,7-1 сом, карамнинг 3 донаси10 сом. Шунингдек навларига қараб 1 туп кўчатни 5 сомгача сотишмоқда; – Аравон туманидан олиб келинган қўқон гилос 80…

Батафсил...

Қирғизистон коронавирусга қарши курашиш учун донорлардан 462 млн доллар олади

Қирғизистон Республикаси оператив штаби коронавирусга қарши кураш учун халқаро молия институтларидан моддий ёрдам жалб қилинганини маълум қилди. Штаб маълумотига кўра, бугунги кунда 462 млн доллардан кўпроқ ёрдам борасида келишувга эришилган. Халқаро валюта жамғармасидан 242 млн доллар кредит келиб тушди, маблағлар республика бюджетини тўлдириш учун йўналтирилди. Осиё тараққиёт банк 100 млн доллар ажратади, шундан 25 млн доллари грант бўлиб, учта транш…

Батафсил...

Қирғизистондаги банкларда доллар 74 сомдан сотилмоқда

Бугун, 28-май соат 09:30да Қирғизистондаги банкларда доллар курси 73,1-73,6  сом (ҳарид қилиш) ва 73,9-74  (сотувда) баҳоланмоқда. — Евро 79,5-80,6  сом (ҳарид қилиш) ва 81,2-82,5  сом (сотувда); — Рубль 1,01-1,03 сом (ҳарид қилиш) ва 1,036-1,07 сом (сотувда);

Батафсил...

СOVID-19: Қирғизистонда яна 74 ҳолат қайд қилинди, тенг ярми Ўш шаҳридан

Қирғизистонда 28 май куни тожливирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ жами 74 та ҳолат аниқланди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурбўлўт Усўнбаев маълум қилди. Мулозимнинг айтишича, Бишкек шаҳрида – 11 + 10 Россиядан қайтган курсандлар орасида, Чуй вилоятидан – 1, Ўш шаҳрида – 35, Ўш вилояти — 4 шунингдек Норин вилоятида – 13 янги ҳолат қайд қилинди. Шунингдек бир кеча кундуз давомида 23 нафар бемор шифохонадан…

Батафсил...