Иссиқлик марказидаги портлашдан жабрланганларнинг аҳволи яхшилангани маълум қилинди

Бишкек Иссиқлик электр марказидаги (ИЭМ)   портлашда жабрланиб, Туркияда даволанаётган икки кишининг аҳволи яхшиланиб, тикланиш босқичига ўтди. Бу ҳақда 27 февралда Ташқи ишлар вазирлигидан билдиришди. Маълумотларга кўра, беморлар яқин кунларда пластик жарроҳлик амалиётидан сўнг реанимация бўлимидан умумий бўлимга ўтказилади. 17 январь куни ҳарбий вертолёт қулаши оқибатида жароҳатланган икки Қирғизистон фуқароси эса режалаштирилган операциялардан сўнг травматология бўлимида даволанмоқда. «Қирғизистоннинг Туркиянинг Анталия шаҳридаги…

Батафсил...

Қирғизистонда лицензиясиз фаолият юритаётган 200 дан ортиқ хусусий клиникалар аниқланган

Қирғизистонда 216 та хусусий клиникалар лицензиясиз фаолият юритган. Бу ҳақда Жогорку Кенеш (мамлакат парламенти) йиғилишида Соғлиқни сақлаш вазири маслаҳатчиси Ринат Мавланбай маълум қилди, дея хабар беради парламент матбуот хизмати. Мавланбайнинг сўзларига кўра, 2023 йилнинг ноябрь ва декабрь ойларида Бишкек, Ўш ва Қирғизистоннинг Чуй вилоятида хусусий клиникалар ва тиббиёт муассасаларида текширувлар ўтказилган. Тиббиёт муассасаларига тегишли бўлган 626 нафар тадбиркор текширувдан ўтказилган, улардан фақат 410 нафари тегишли лицензияга…

Батафсил...

Боткен: Самаркандек қишлоғида 75 ўринли шифохонанинг қурилиши якунланди

Боткен вилоятининг қирғиз-тожик чегарасига яқин жойлашган Самаркандек қишлоғида 100 млн 56 минг сомга қурилган касалхона яқинда фойдаланишга топширилади. Бу ҳақда «Клооп»га 30 ноябрда Боткен вилоят маъмурияти билдирди. Маълумотга кўра, касалхона 75 ўринга мослаштирилиб, унинг қурилиши Президент фонди томонидан молиялаштирилган. Ҳозирда касалхона керакли жиҳозлар билан таъминланди. Боткен туман маъмуриятининг маълумотига кўра, Самаркандек қишлоқ ҳукуматида 15 минг аҳоли истиқомат қилади. Бунгача Қадамжой…

Батафсил...

Қирғизистонда қизамиқ билан касалланганларнинг умумий сони 3600 нафардан ортди

Йил бошидан бери республикада қизамиқ билан 3618 одам оғригани аниқланди. Бу ҳақда 13-ноябрда Соғлиқни сақлаш вазирлиги билдирди. Маълумотга кўра, бу касаллик энг кўп Бишкек шаҳрида аниқланиб, беморларнинг сони 1076 ни ташкил қилган. Ўш вилоятида — 695, Жалолобод вилоятида — 650, Чуй вилоятида — 562, Ўш шаҳрида — 333, Баткен вилоятида — 96, Талас вилоятида — 95, Иссиқкўл вилоятида — 72,…

Батафсил...

Қирғизистонда арзон дорихоналар тармоғи ишга тушди

Давлатга қарашли «Эл Аман» дорихоналарида нархлар бозордан 15 фоиз арзон бўлиши айтилмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги дори-дармонлар бу дорихоналарда хусусий дорихоналарникидан 10-15 фоизга арзон бўлишини айтмоқда. Биринчи арзон дорихона Бишкек шаҳридаги 3-сонли Оилавий тиббиёт маркази (ФМК) биносида очилган. Жами 46 та “Эл Аман” дорихонаси очилиши режалаштирилган, шулардан 10 таси Бишкекда, 7 таси Чуй вилоятида, 3 таси Ўш шаҳрида ҳамда бошқа аҳоли…

Батафсил...

Қирғизистон қизамиқ эпидемияси арафасида турибди

Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилишича, қизамиқ билан касалланиш ҳолатлари кўпайгани сабабли эпидемиологик вазият мураккаблашмоқда. Йил бошидан ушбу касалликка чалинганлар сони 3289 нафарга етди, уларнинг аксарияти 4 ёшгача бўлган болалардир. Энг кўп ҳолатлар Бишкек (989), Ўш шаҳри (321), Ўш вилояти (683), Чуй вилояти (515) ва Жалолобод вилоятида (501) қайд этилган. Касаллик тарқалишини тўлиқ тўхтатиш учун эмланганларнинг 95 фоизини қамраб олиш…

Батафсил...

Адахан Мадумаров изолятордан касалхонага ўтказилди

Сиёсатчи давлатга хиёнатда гумон қилиниб МХДҚ тергов изоляторида сақланаётган эди. “Бутун Қирғизистон” партияси етакчиси, Жўқорғу Кенеш депутати Адахан Мадумаров 26 октябрь куни МХДҚ тергов изоляторидан Кардиология миллий марказининг шифохонасига ўтказилди. Аввалроқ у юрак билан боғлиқ хасталиклардан шикоят қилган эди. 2 сентябрь куни “Бутун Қирғизистон” парламент фракцияси раҳбари Адахан Мадумаров Қирғизистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг махсус отряди (махсус бўлинмаси) томонидан Бишкекда…

Батафсил...

Ўшда инсон онгига кучли таъсир этувчи дорилар сотилаётган озиқ-овқат дўкони аниқланди

Ўш шаҳрининг Курманжан датка кўчасида махсус рецепти йўқ эркин сотиш тақиқланган, инсон онгига кучли таъсир қилувчи дориларнинг икки турини сотаётган дўкон аниқланди. Бу ҳақда Ўш шаҳар ИИБ билдирди. Маълумотга кўра, бу қонунбузарликни милиция ходимлари ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг дори воситалари, тиббий буюмлар департаментининг вакиллари текширув вақтида аниқлади. «Сотувчининг дори-дармонларни сотишга махсус билим бўлмаган, озиқ-овқат дўконида сотган. У кўрсатмасида дўкон эгаси…

Батафсил...

Афғонистондаги қирғизларга 2 тоннага яқин дори-дармон, ветеринар воситалари етказилди

Афғонистондаги этник қирғизларга дори-дармон, ветеринар воситалардан иборат икки тоннага яқин инсонпарварлик ёрдами етказилди.  Маълумотга кўра, гуманитар ёрдамни президент топшириғи билан Меҳнат, ижтимоий муҳофаза, Фавқулотда вазиятлар ва Ташқи ишлар вазирлигининг ходимлари етказиб беришди. Улар Бадахшанга, Кичик ва катта Помирга бергани айтилган. Улар билан бирга Афғонистонга тиббиёт ходимлари ҳам борди. Педиатр, терапевт, тиш шифокори ва гинекологлар уч кунда 600дан ортиқ одамни кўрикдан…

Батафсил...

Мадумаровнинг юраги зудлик билан операция қилиниши керак

«Бутун Қирғизистон» фракциясининг лидери Адахан Мадумаровга қўзғалган жиноят ишини тергови тугаб, судга ўтди. Бу ҳақда 10 октябрда халқ вакилининг адвокати Юлия Богданова «Азаттиқ» нашрига билдирди. Маълумотга кўра, Мадумаровнинг ишини Бишкекнинг Биринчи Май туман суди кўриб чиқади. Адвокат ишга яширин деган гриф қўйилгани учун ҳеч қандай маълумот олиш мумкин бўлмаётганини ва халқ вакилига юридик ёрдам бериш оғирлашганини айтди. Богданованинг билдиришича, Мадумаровнинг…

Батафсил...

Нарматова Соғлиқни сақлаш вазиридан қариндошига иш сўрагани бўйича жавоб берди

ОАВда депутат Надира Нарматованинг соғлиқни сақлаш вазири Алимқадир Бейшеналиевдан қариндошини М. Миррахимов номидаги Миллий кардиология ва терапия марказига ишга жойлашни илтимос қилгани акс этган видео тарқалди.  Видеода амалдорлар 9-октябрда парламентнинг кутиш залида очиқ сўзлашиб турганини кўриш мумкин. Воқеага журналист ва молия вазирининг ўринбосари Жибек Дуйшеева гувоҳ бўлган.  Унда Бейшеналиев «кардиологияга бораверсин, ишга жойлаб қўяман» дегандан кейин ким биландир телефон орқали…

Батафсил...

Бишкек: Шаурмадан заҳарланганлар сони 71га етди, 36 киши касалхонада

Бишкекда овқатланиш жойидаги шаурмадан заҳарланганларнинг сони 71га етди. Бу ҳақда 3 октябрда «Клооп»га Соғлиқни сақлаш вазирлигидан билдиришди. Маълумотга кўра, заҳарланганларнинг 36си касалхонага ётқизилди. Улардан беш нафари ёш болалар. Касалхонадагиларнинг аҳволи қониқарли деб айтилмоқда. Қолган беморлар уйда даволанишмоқда. Бишкекдаги Чуй ва Суйунбаев кўчаларининг чорраҳасидаги «Беш лаваш» ва «Мидос» овқатланиш жойларида 21 киши шаурмадан заҳарлангани ҳақида 1 октябрда маълум қилинган. Уларнинг 15…

Батафсил...

Бишкекда шаурма сотиб олган 43 киши шифокорларга мурожаат қилган

Бишкекдаги «Беш лаваш» ва «Мидос» тез овқатланиш шохобчаларидан шаурма харид қилган 43 киши шифокорларга ёрдам сўраб мурожаат қилган. Бу ҳақда Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот марказига таяниб 24.kg хабар беради. Жабрланганлар Республика клиник юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган. Шундан 20 нафари амбулатор даволанишга юборилган, 23 нафари касалхонага ётқизилган, улардан икки нафари болалардир. Касалхонага ётқизилганларнинг аҳволи нисбатан қониқарли. Ҳокимият томонидан аниқланган қоидабузарликлар учун тез овқатланиш шохобчалари эгаларига…

Батафсил...

Ўшда 12 ёшли бола қутурма касаллигидан вафот этди

Ўшда қутурма касалини юқтириб олган 12 ёшдаги бола вафот этди. Бу ҳақда 1 октябрда шаҳар болалар касалхонасининг шифокорига таяниб, «Азаттиқ» нашри ёзди. Маълумотга кўра, ўсмирни август ойида Ўзган туманида ит тишлаб олган. Унинг яқинлари шифокорларга вақтида мурожаат қилмаган. Болани касалликнинг аломатлари кузатилгандагина шифокорга кўрсатишган. 20 сентябрда боладан қутуришнинг белгилари аниқланиб, 26 сентябрда вафот этган. Бунга қадар, август ойида Боткен вилоятининг…

Батафсил...

Қирғизистон ВИЧнинг олдини олиш учун ажратилган 30 млн долларга яқин грантдан маҳрум бўлиши мумкин

Қирғизистон Глобал фонднинг ОИТС, сил ва малярия билан курашиш учун 27,8 млн долларлик грантидан маҳрум бўлиши мумкин. Бу ҳақда «Ҳамкор тармоқ» («Партнерская сеть») ассоциациясининг ижрочи директори Айбар Султангазиев фейсбук саҳифасига ёзди. Унинг айтишича, бунга 2024-2026 йиллардаги давлатларнинг маълумотларини кўриб чиқиш бўйича Глобал фонднинг Женевада ўтган йиғинига Қирғизистоннинг давлат тузимлари вакиллари бормагани сабаб бўлди. «Фонднинг минтақадаги менеджери Димитру Латичевский Қирғизистоннинг давлат…

Батафсил...

Ўшда санитар меъёрларни сақламаган 14 хизмат кўрсатиш ишхонаси ёпилди

Ўш шаҳрида фуқароларнинг шикоятларидан сўнг ишхоналарда текширув юргизилди ва санитария-эпидемиология меъёрларини сақламаган 14та муассаса ёпилди. Бу ҳақда 18 сентябрда шаҳар мэриясидан билдиришди. Маълумотга кўра, ўтказилган текширувда бешта гўзаллик ва косметология салони, бешта тиббиёт даволаш хонаси ҳамда тўртта тиш даволовчи марказ ёпилди. Қонун бузган муассасаларга жойнинг ўзида тегишли актлар тузилиб, огоҳлантириш берилди. Мэриядан мазкур текширув рейдлари бу йил сентябрь ойининг охиригача…

Батафсил...

Алимқодир Бейшеналиев аввалги лавозимига қайтди

Алимқодир Бейшеналиев Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда бугун, 7-сентабр куни президент маъмуриятининг ахборот сиёсати хизмати хабар берди. Тегишли фармон Садир Жапаров томонидан имзоланган. Шунингдек, Алимқодир Бейшеналиев номзоди Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбарлиги учун Жўғўрқу Кенешга тасдиқлаш учун киритилаётгани хабар қилинди.

Батафсил...

Сўқулуқдаги нефть омборида чиққан ёнғинда тўрт киши жароҳатланди

Қирғизистоннинг Чуй вилояти Сўқулуқ туманидаги 20 июнь куни нефть омборида юз берган ёнғинда тўрт одам жароҳатланди. Уларнинг барчасининг баданлари куйган. Жароҳатланганлардан бирининг аҳволи ўта оғир, икки нафариники ўртача, бир нафарини қониқарли экани айтилмоқда. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги темир йўл ёқасида жойлашган нефть омборида ёнғин соат 16 ларда бошланганини ва 18:06да тўлиқ ўчирилганини билдирди. Ёнғинни ўчиришга Сўқулуқ ва Москва туманларидан учта ва…

Батафсил...

Қирғизистонда инсулин ишлаб чиқарувчи завод қурилади

Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва “BIOPHARMAX BV” компанияси ўртасида “Ҳаёт фанлари саноат парки” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича келишув имзоланди. Бу ҳақда Қирғизистон Иқтисодиёт ва савдо вазирлиги хабар берди. Ҳужжат фармацевтика мажмуасини, шу жумладан, Евросиё иқтисодий иттифоқининг ишлаб чиқариш амалиёти қоидалари талабларига жавоб берадиган инсулин ва бошқа дори воситалари ишлаб чиқарувчи заводни қуришни назарда тутади. Бундан ташқари, лабораториялар, ўқув маркази…

Батафсил...

Бишкекдаги автоҳалокатда 20 бола жароҳатланди, тўрт боланинг аҳволи оғир

Бишкекдаги “Манас” аэропортига элтувчи йўлда 20 апрелда содир бўлган автоҳалокатда 20 нафар бола жароҳатланди. Болаларнинг энг каттаси 11 ёшда, энг кичиги 8 ёшда.Учинчи сонли болалар касалхонаси бош шифокори Акилбек Манановнинг Озодлик радиоси қирғиз хизматига айтишича, жароҳатланган болалардан 4 нафарининг аҳволи оғир. Улар касалхонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг билдиришича, автоҳалокат тўғрисидаги маълумот “Тез ёрдам”га соат 11:15 да келиб тушган.…

Батафсил...
1 2 3 32