Боткен вилояти, Ҳайдаркон шаҳарчаси, Чечме овули ва Ўзбекистоннинг Сўх анклавининг халқи ўртасида жанжал чиқди. Икки томон бир-бирига тош отишмоқда. Ҳукуматнинг вилоятдаги ваколатхонасининг маълум қилишича, жанжал ҳудуддаги сув талашувидан келиб чиққан. Маҳаллий ҳокимият миқиёсида музокаралар бўлиб ўтмоқда. Тош отишувлардан қирғизистонликлар орасида боши ёрилиб, шифохонага юборилганини, «Портер» русусимдаги машиналар пачоқлангани бор эканини маҳаллий аҳоли вакиллари маълум қилмоқда.
Батафсил...Kun: 31.05.2020
МХДҚ ҳуқуқ ҳимоячиси Камил Рўзиевни қўлга олганини билдирди
МХДҚ инсон ҳуқуқлари фаоли Комил Рўзиевни қўлга олди – бошқарма уни фирибгарликда ва ҳужжатларни қалбакилаштиришда айбламоқда, аммо бу ҳаракатларнинг қурбони бўлганлар ҳақида ҳеч нарса билдирилмаган. Ҳуқуқ ҳимоячиси Қоракўл шаҳридаги тергов ҳибсхонасига киргизилди. Комил Рўзиев – аҳолига ёрдам кўрсатувчи «Вентус» ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотининг раҳбари. Мазкур ташкилот фаолиятидаги сўнгги икки ҳолат оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилган. Шу йилнинг апрель ойида Рўзиев…
Батафсил...СOVID-19: 31-майда 26 ҳолат қайд қилиниб, 57 бемор соғайди
Қирғизистонда 31 май куни тожливирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ жами 26 та ҳолат аниқланиб, 57 нафар бемор даволаниб чиққан. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурбўлўт Усўнбаев маълум қилди. Мулозимнинг айтишича, тожливирус инфекциясини юқтириб олганлар, Бишкек шаҳрида– 7, Чуй вилоятидан – 3, Ўш шаҳрида – 3, Ўш вилояти — 1 шунингдек Норин вилоятида – 12 нафарни ташкил қилмоқда . Шунингдек бир кеча кундуз давомида 57 нафар…
Батафсил...