Ўш бозорида автоулов ёнди (видео)

Пойтахда автоулов ёниб кетди. Фалокатнинг тасвири «Короче» Telegram-каналига юкланди. Гувоҳларнинг айтишича, ёнғин Некрасов кўчаси томондан чиққан. ФҲВнинг ахборот хизматининг маълум қилишича, Қулиев кўчасида автоулов ёнаётгани ҳақида 6-май соат 14:52ларда хабар қилишган.  Фалокат содир бўлган ҳудудга ўт ўчирувчи улов жалб қилинган. Соат 15:14да ёнғин бартараф этилган. Фалокатдан жабрланган қайд этилмаган.

Батафсил...

Стамбул-Бишкек парвозининг йўлга қўйилиш муддати номаълумлигича қолмоқда

Туркия президенти Ражап Тойиб Эрдўғон 4-майда карантин чекловларининг баъзиларини олишга тайёрланаётганини таъкидлади. Ушбу қарорга биноан июнь ойидан бошлаб Туркия 19 мамлакатнинг 23 шаҳрига ҳаво парвозларни қайта тиклашини маълум қилди. Қайд этилишича, «Турк ҳаво йўллари» авиакомпанияси  Европанинг баъзи шаҳарлари ва Олмота, Тбилиси, Минск билан парвозларни йўлга қўяди. Стамбул-Бишкек ҳаво рейси бу рўйҳатда келтирилмаган. Шунингдек расмий Анқара июлда 74, августда 98 мамлакат…

Батафсил...

Ўшда ер силкиниши қайд этилди

Хитой билан Қирғизистон чегара ҳудудида   кучи 6 баллга етган зилзила содир бўлди. Сейсмология институтининг маълум қилишича, зилзила бугун, 6-майда соат 16:50 атрофида қайд этилган. Зилзила Ўш вилоятининг Олой тумани Нура, Иркаштом овулларида 6 балл, Кўксув овулида 5 балл, Қоракиндик, Кичик-Қоракўл, Чий-Тола, Қизил-Олой, Арча-Булоқ овулларида 4 балл, Гулча, Сўфиқўрғон, Тошқўра, Қорашўра овулларида ва Ўш шаҳрида  3 баллгача сезилган. Шунингдек зилзила…

Батафсил...

Ўшда қайта қўшимча блокпостлар қўйилиб, назорат кучайтирилди

Ўш шаҳрининг етти жойига қайта қўшимча блокпост қўйилиб, тартиб кучайтирилди. Бу ҳақда Ўш шаҳар комендатураси ахборот хизмати раҳбари Женишбек Аширбаев маълум қилди. Унинг айтишича, қўшимча блокпостлар шаҳардаги ҳар бир ноҳиянинг кириш қисмига ўрнатилди. «Одамлар карантиннинг тегишли санитар қоидаларига риоя қилмаяпти. Шу сабабли бугундан бошлаб фуқароларни коронавирусга қарши курашиш учун барча қоидаларни эҳтиёткорона сақлашга чақирилиб, назорат кучайтирилди. Шаҳарда бунгача саккиз карантин…

Батафсил...

Милиция: Аравонда бир гуруҳ болалар киракашни «қизларга келгансан» дея савалаган

Ўш вилоятининг Аравон тумани Кўчубаев овулининг тўрт нафар яшовчисига 23 ёшли киракашни савади деган гумон билан жиноий иш қўзғалди. Ҳозирда улар милициянинг вақтинчалик ҳибсхонасига киргизилди. Вилоят милицияси матбуот хизматининг маълум қилишича, гумонланувчилар киракашни «бизнинг кўчага қизлар учун келгансан»деган айблов билан сабабсиз уриб, танасига жароҳат етказган. Шу билан чекланиб қолмай тасвирга олиб, “Whatsap” тармоғи орқали тарқатиб юборган. Маълумотларга қараганда, киракаш ўша…

Батафсил...

Қирғизистонда коронавирус юқтириб олганларнинг кўпчилиги Бишкекда

Қирғизистонда коронавирус юқтириб олганларнинг кўпчилиги бугунги кунда пойтахтда рўйҳатга олинмоқда.  Коронавирусга қарши республика штабининг сўнги маълумоти бўйича, Бишкекда ушбу вирусни юқтириб олганлар сони 255 киши. Пойтахтдан кейин вирус юқтирганларнинг сони бўйича Ўш вилояти бўлмоқда – иккинчи пойтахтда вирус юқтириб олган 169 нафар инсон рўйҳатган олинган. Жалолобод вилоятида 129, Ўш шаҳрида 113, Норин вилоятида 103, Чуй вилоятида 74, Боткен вилоятида 18,…

Батафсил...

Қирғизистонда яна 28 кишида коронавирус аниқланди

Қирғизистонда 6 май ҳолатига кўра, сўнги бир кун ичида 28 одам вирусни юқтириб олган. Жами беморлар сони 871та етди. Улардан 614 нафари соғайган. Шунингдек, ўтган кунда коронавирусдан 67 ёшли бемор аёл вафот этган. Жами бўлиб, мамлакатда коронавирусдан ўлганлар сони 12 нафарга етди.

Батафсил...

Жалолобод вилоятининг айрим туманларини сел қоплади

Олабуқа тумани биринчи май овулида, Новкен туманидаги Қизилтув, Бозорқўрғон туманидаги Биринчи май, Учбулоқ, Сайидқози, Сейдиқум овулларида, Сузоқнинг Қорадарё овулини сел қоплади. Бу ҳақда маҳаллий ҳокимият маълум қилди. Маҳаллий ҳукумат кучайтирилган тартибда ишлашга ўтди. Сел қоплаш ҳавфи ўз кучини йўқотмаган. Фавқулотда ҳолатлар вазирлиги 5-май куни соат 18:30 атрофида Жалолобод вилоятининг Новкен туманидаги кучли ёмғир сабабли Дўстлик овул ҳудудига қарашли Қизилтув овулидаги…

Батафсил...

Фуқаролардан COVID-19 йўқлиги ҳақида маълумотнома талаб қилиш ортиқча — Бўронов

Биринчи вице-премьер-министр Қубатбек Бўронов Республика штабининг йиғинида ҳукуматнинг вилоятлардаги мухтор вакилларининг вилоятга киришни тақиқлаш бўйича қарорларини ўзгартириш кераклигини билдирди. “Ҳукуматнинг вилоятлардаги мухтор вакилларининг вилоятга киришни тақиқлаш ҳамда одам коронавирусга чалинмагани ҳақида маълумотнома талаб қилиш бўйича мустақил қабул қилган қарорларини ўзгартириш керак”, — деб билдирди Қубатбек Бўронов. Бўрўнўвнинг айтишича, санитар карантин постларда барча кирган ҳамда чиққан машиналар билан фуқароларни текшириш давом этиши шарт. “Фуқарода COVID-19 инфекциясининг йўқлиги ҳақида…

Батафсил...