Ўш шаҳрининг ёшлари тунда кўчага асосиз чиқмоқда

Ўш шаҳрида ёшлар тунда кўп сайр қилишмоқда. Бу ҳақда  13-май куни Ўш шаҳридаги брифинг вақтида мэр Таалайбек Сарибашов маълум қилди. Унинг айтишича, Ўш шаҳрида фавқулотда ҳолат тартиби олинганидан буён тунда ёшларнинг кўчда сайр қилгани кузатилмоқда. «Ҳақиқатни айтишимиз керак. Кўп жойларда аввалгидек ташқарига чиқиб, сайр қилишмоқда. Тунда ёшлар асоссиз сайр қилишмоқда. Биз фавқулотда вазият, карантин тартибининг асосида фаолият юритмоқдамиз», – дейди…

Батафсил...

Олий суд Азимжон Асқаров бўйича ҳукмни ўз кучида қолдирди

Олий суд 2010-йилдаги июнь воқеалари бўйича умрбод қамоқ жазосига маҳкум қилинган ҳуқуқ химоячиси Азимжон Асқаровнинг ҳукмини ўз кучида қолдирди. Ушбу қарорни Олий суд 13-майдаги  мажлисида чиқарган. Асқаровнинг кассация шикояти бўйича  аввалги мажлис 25-февралда бўлиб ўтган эди. 69 ёшли Азимжон Асқаров 2010 йилнинг 15-июнида Қирғизистон жанубида миллатлар аро жанжал вақтида қўлга олишган. Ҳуқуқ ҳимоячига “Оммавий тартибсизликларни уюштириш”, “Миллатлараро низо қўзиш” ҳамда…

Батафсил...

Ўшда юзқобсиз одамларга жарима солинмайди

Ҳукуматнинг Ўш вилоятидаги вакили Узарбек Жилқибаев 12-май куни  «Интимақ» телеканалиндаги жонли ёйинда вилоят ҳудудида юзқоп тақмасдан юрганларга жарима солинмаслигини маълум қилди. Бишкекда юзқобсиз юрганларга жарима солиш чоралари қўлланилаётганини айтган журналистнинг саволига Жилқибаев қуйидагича жавоб берди: «Биз Бишкекдагидек қарорларни қабул қилмадик. Халқимизга ишонамиз. Телевидение орқали эслатмоқдамиз. Қишлоқ бошлиқларини, қишлоқ кенгаши депутатларини, аёллар ва ёшлар қўмитасини ишга солганмиз, барчаси тушунтириш ишларини олиб…

Батафсил...

Хитой-Қирғизистон чегарасидан фақат «Абу Саҳий»нинг юклари ўткизилмоқда

Қирғизистон парламенти депутати Айбек Алтинбеков 12 май куни ўтган Бюджет ва молия қўмитаси йиғилишида Хитой билан чегарадаги “Эргаштом” божхонасидан фақат Ўзбекистонга қарашли “Абу Сахий” ширкатининг юклари олиб ўтилаётганини, қирғиз тадбиркорларига эса юк олиб ўтишга тўсқинлик қилинаётганини айтди. “Тадбиркорлар бизнинг юкларни ўткизишмаётганидан шикоят қилишмоқда. Бугунги кунда фақат “Абу Сахий” фирмасининг юклари ўтаётган экан”, деди депутат. Қирғизистон божхона хизмати раҳбари Алтинбек Торутаев депутатнинг…

Батафсил...

Арслонбобда қоядан уйларга тош қулаш ҳавфи яралди

12-май куни Бозорқўрғон тумани Арслонбоб қишлоғидаги уйларга қоядан тош қулаш ҳавфи яралди. Бу ҳақда ФВВ маълум қилди. Маълум бўлишича, қоядан тош қулаш ҳавфи қишлоқнинг Тўраев кўчасида жойлашган 11 хонадонга  ҳавф туғдирган. Қишлоққа ФВВнинг қутқарувчилари, овул ҳукуматининг 3 нафар ҳодими етиб боришди.  Маҳаллий аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари юргизилиб, ўта ҳавфли бўлган 4 хонадон эгалари яқинларининг уйларига кўчирилди. Бундан ташқари ушбу ҳудудда…

Батафсил...

Боткенда кучи 3 баллга тенг бўлган ер силкинди

12-май куни соат 14:20 лар атрофида Боткен вилоятида эпимарказдаги кучи 3 баллга тенг бўлган ер силкингани қайд қилинди. Бу ҳақда ФВВ маълум қилмоқда. Маълум бўлишича, силкиниш кучи Боткен туманининг Сариқ-Тола, Кулду овулларида 2 баллгача сезилган. Ҳодисадан жабрланганлар ва талофатлар қайд қилинмади.

Батафсил...

Қирғизистонда яна 7 киши тожливирусга чалинди, 17 бемор соғайди

Қирғизистонда сўнги бир сутка давомида тожливирус учун 1421 анализ олинди, уларнинг етти нафаридан тожливирус аниқланди. Бу ҳақда 13-май куни соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурбўлўт Усўнбаев маълум қилди. Уларнинг бир нафари Ўш вилоятида, яна бири Норин вилоятида ва беш нафари Чуй вилоятида қайд қилинган. Бир сутка давомида 17 бемор соғайиб чиққан. Қирғизистонда 13-май ҳолатига кўра тожливирус 1044 нафар инсоннинг анализидан аниқланган,…

Батафсил...