Ўш шаҳрида коронавирусга чалинган фақат 3 киши қолди

Ўш шаҳрида коронавирусни юқтириб олган 3 киши қолди. Бу ҳақда маълум қилган Ўш шаҳрининг ҳокими Таалайбек Сарибашевнинг сўзларига кўра, вирус юқтирган 113 кишининг 108 нафари соғайган, икки киши эса вафот этган. Бугунги кунда обсервацияда 2226 нафар одам қолмоқда. «Шаҳарда яна иллат ёйилиши хавфи бор. Чунки хориждан қайтаётганлар бўляпти. Шу сабаб карантин яна давом этиб, блок постлар ўз фаолиятини давом эттиради”,…

Батафсил...

Қирғизистон Россиядан табиий газ нархини қайта кўриб чиқишни сўради

Бош вазир ўринбосари Эркин Асрандиев Россия ҳукумати раисининг ўринбосари Андреей Оверчук билан бўлиб ўтган онлайн учрашувда табиий газ нархини қайта кўриб чиқишни сўради. Ҳукумат матбуот хизматининг хабар қилишича, бу учрашувда кўтариб чиқилган энг муҳим масалалардан бири бўлди. «Биз учун бу масала ўта долзарб аҳамият касб этади. Коронавирус инфекцияси тарқалиши, ишбилармонлик фаоллигининг қисқариши, миллий валюта девальвацияси аҳолининг харид қобилиятни пасайтириб юборди.…

Батафсил...

Юзга ниқоб тақмаганлар 5 минг сомгача жарима тўлайди

Бишкекда ниқоб (маска) тақмаган фуқароларга жарима солинишини пойтахт мэри Азиз Сурақматов  брифинг чоғида маълум қилди. Унинг айтишича санитар нормаларни бажармаганларга, аниқроғи ниқоб тақмаганларга назорат кучайтирилади. Улар 1000 сомдан 5000 сомгача жарима тўлаши керак бўлади. Бундан ташқари Сурақматов 3-апрелда карантин қоидаларини бузганларга қарата  қаттиқ чоралар қўлланиш бўйича Ҳулқ атвор кодексига ўзгартиришлар киритилганини эслатди.  Шу сабабли 1000 сомдан 180 минг сомгча жарима…

Батафсил...

Фавқулотда вазият тартибини бузганларнинг жарима миқдори айтилди

Бишкек шаҳрининг мэри Азиз Сурақматов брифинг чоғида фавқулотда вазиятлар даврида пойтахтнинг ҳудудида тартибни бузганларга қандай жарима солинишини баён қилди. Эслатиб ўтамиз, 11-майдан бошлаб, Қирғизистоннинг айрим ҳудудларида жорий қилинган фавқулотда ҳолат тартиби охирлаб, фавқулотда вазият тартиби жорий қилинди. Маъмурий жавобгарлик: Фавқулотда вазият тартиби вақтида тартиб бузганларга жарима — 5-17 минг сом; Санитар-эпидемиологик қоидаларни ва тоозалик нормаларини сақламаганларга  — 1-27 минг сом;…

Батафсил...

Умрбод қамалган ҳуқуқ фаоли Азимжон Асқаров ҳукуматни судга берди

Бишкек шаҳар туманлараро судида 11 май куни умрбод қамалган ҳуқуқ фаоли Азимжон Асқаровнинг қирғиз ҳукуматига нисбатан шикояти кўриб чиқилиши кутилмоқда. Адвокатнинг айтишича, Асқаров Қирғизистон ҳукуматини БМТ Инсон ҳуқуқлари қўмитаси тавсияларини бажармаётганликда айбламоқда. 2016 йилда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари қўмитаси Асқаров қамоқда қийноқларга солингани, у тиббий ёрдам ва адолатли судлов ҳуқуқидан маҳрум қилингани ортидан уни қамоқдан озод қилиш шартлиги тўғрисида қарор қабул…

Батафсил...

Қирғизистон Россиядан табиий газ нархини қайта кўриб чиқишни сўради

Бош вазир ўринбосари Эркин Асрандиев Россия ҳукумати раисининг ўринбосари Андреей Оверчук билан бўлиб ўтган онлайн учрашувда табиий газ нархини қайта кўриб чиқишни сўради. Ҳукумат матбуот хизматининг хабар қилишича, бу учрашувда кўтариб чиқилган энг муҳим масалалардан бири бўлди. «Биз учун бу масала ўта долзарб аҳамият касб этади. Коронавирус инфекцияси тарқалиши, ишбилармонлик фаоллигининг қисқариши, миллий валюта девальвацияси аҳолининг харид қобилиятни пасайтириб юборди.…

Батафсил...

Қирғизистон Ўзбекистон халқига гуманитар ёрдам юборди

Сардоба сув омбори тўғонининг ўпирилиши ортидан жабрланган ўзбекистонликларга Қирғизистон 11 май куни инсонпарварлик ёрдами жўнатди. Қирғизистон Бош вазири Муҳаммедқалий Абилғазиев имзолаган буйруққа асосан, Ўзбекистонга 1 000 тонна цемент, 100 тонна гурунч ва 10 тонна ўсимлик ёғи юборилади. Сардоба сув омбори ўпирилиши оқибатида Ўзбекистоннинг Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларида 71 мингдан кўпроқ киши эвакуация қилинган эди. 10 май куни улар хонадонларига…

Батафсил...

Қирғизистонда Қадр кечаси қачон бўлиши маълум бўлди

Ушбу Рамазонда, Қадр кечаси 19-майдан 20-майга ўтар кечаси бўлади. Бу ҳақда Қирғизистон муфтиётининг ахборот хизмати маълум қилди. Одатда Қадр кечаси рамазоннинг 26-кунидан 27-кунига ўтар кечаси бўлиб ўтади. Ўтган йили Қадр кечаси 31-майдан 1-июнга ўтар кечасига тўғри келган.

Батафсил...

Ифторлик ташкил қилган чойхоналар йирик миқдорда жарима тўлайди

Рамазон ойида аҳоли ифторликка тўпланиши ман қилинади.  Шу кунларда чойхоналарни патрул милицияси назорат қилиб, ифторлик ташкил қилганлар аниқланса жарима солинади, дея бош вазир ўринбосари Қубатбек Бўрўнўв маълум қилди. “Ифторлик қилиш дея, чойхонага тўпланишни бас қилиш керак. Шундай чойхонага тўпланганлар аниқланса, унинг ҳўжайини катта миқдорда жарима тўлайди”, – дейди Бўрўнўв.

Батафсил...

Қирғизистонда тожливирусга яна 14 киши чалинди

Қирғизистонда сўнги бир сутака давомида тожливирус яна 14 инсонга юққан. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди. Вазирликнинг маълумотига кўра, уларнинг олти нафари Бишкек шаҳрида, Чуй ва Боткен вилоятидан бир нафар, Ўш, Норин ва Иссиқ-кўл вилоятидан икки нафардан инсонда бу касаллик борлиги қайд қилинган. Бир сутка давомида 13 бемор соғайиб чиққан. 11-май ҳолатига кўра, шу кунга қадар Қирғизистонда тожливирус 1016…

Батафсил...