Ҳозирда хорижда юрган 154 нафар қирғизистонлик тожливирус инфекциясини юқтириб олган. Бу ҳақда Штаб мажлиси давомида ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Нурлан Абдрахманов маълум қилди.
Абдрахмановнинг айтишича, Россияда 105 нафар инсон COVID-19 касалига чалинган, Бирлашган Араб Амирлигида – 7 киши бўлса (5 даволанган), Покистонда – 22 (барчаси даволанган), Ҳиндистонда – 7 (1 киши вафот этган, 6 даволанган), Испанияда – 1 (даволанган), Малайзияда – 3 (даволанган), АҚШда– 1 (соғайган), Ўзбекистонда — 1, Грецияда — 1 (даволанган), Казакстанда – 5 (4 — Бишкекте, 1 –Олма-Отада даволанмоқда), Италияда 1 нафар одам бор.
Эслатиб ўтамиз, Қирғизистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1350 нафарни ташкил қилмоқда, 949 нафар фуқаро коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайиб чиққан. 14 инсон COVID-19 инфекциясини юқтириб олгандан сўнг вафот этди.