Қирғизистон ҳукумати Тожикистон чегарасида жароҳатланган аскарни Москвада даволаш масаласини кўриб чиқмоқда

Шу йилнинг 8 май куни қирғиз-тожик чегарасида юз берган можаро вақтида жароҳат олган чегарачини Москвада даволаш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Бу ҳақда 24 май куни Twitter ижтимоий тармоғида Бош вазир матбуот котиби Адилет Султаналиев маълум қилди. «Бу масала назоратда, аскарнинг онаси билан учрашув ўтказилди ва жарроҳлик амалиётининг иккита варианти кўриб чиқилди. Бишкекда консилиум ўтказилди, шифокорлар шу ерда жарроҳлик амалиёти ўтказишлари мумкин, аммо аскарнинг ота-онаси амалиёт Москвада ўтказилишини сўрамоқда. Чегаралар ёпилгани туфайли уни Москвага элтиш масаласи муҳокама қилинмоқда», – дея ёзди Султаналиев.

Бундан аввал, 22 май куни ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ҳарбий хизматчининг аҳволи барқарор эканлиги борасида хабар берган эди. Бундан аввалроқ, 19 май куни аскарни даволаш масаласида онлайн-форматида академик Миталип Мамитов иштирокида Бурденко номли нейрохириргия Марказининг шифокорлари билан консилиум ўтказилди.

Эслатиб ўтамиз, 8 май куни давлат чегарасининг қирғиз-тожик участкасида юз берган қуролли можаро оқибатида уч нафар чегарачи жароҳат олди. Боткенда икки кун даволанганидан сўнг, аскарлар 10 май куни Бишкекка – Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги Миллий госпиталга олиб келинди.

Ҳарбий хизматчиларнинг ҳаммаси кўкрагидан жароҳатланди. Улардан икки нафари жарроҳлик амалиётларидан сўнг ўзларига келди, ҳамда 22 май куни шифохонадан чиқарилдилар. Учинчи аскар – икки марта жарроҳлик амалиётини бошдани кечирган Султанбек уулу Мирбекнинг аҳволи ниҳоятда оғир экани айтилади.

Мазкур можародан кейин Тожикистон ўз томонидан икки кишининг жароҳат олганини маълум қилди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ