Бишкек Москва полицияси ходимларининг қўпол муомаласи юзасидан Россия ТИВга нота юборди

Россия Ташқи ишлар вазирлиги қирғиз томонидан Қирғизистоннинг Москвадаги элчихонаси маслаҳатчисига нисбатан полициянинг ноқонуний ҳатти-ҳаракати юзасидан расмий нота олди. Бу ҳақда РФ элчихонаси консул маслаҳатчиси Андрей Бурьевой ҚР ТИВ консуллик бошқармасида бўлиб ўтган йиғилишда маълум қилди, деб хабар беради Қирғизистон дипломатик маҳкамаси матбуот хизмати. «Учрашувда Қирғизистон томони Россия Федерацияси ички ишлар органлари ходимларининг 1961 йилги «Дипломатик муносабатлар тўғрисида»ги Вена конвенцияси қоидаларини қўпол равишда бузган…

Батафсил...

Садир Жапаров: Бошқа тилларга қарши бўлмаслигимиз керак

Қирғизистон президенти Садир Жапаров мамлакат парламенти спикери Нурланбек Шакиевнинг чет тилидаги интернет контентларини блоклаш ташаббусига изоҳ бераркан, депутатнинг сўзлари унинг шахсий фикри эканни ва бу республиканинг давлат сиёсатига тўғри келмаслигини таъкидлади. Бу ҳақда «Кабар» ахборот агентлиги хабар берди. Жапаров кўплаб сиёсатчилар қатори қирғиз тилини ривожлантириш ғояларини қўллаб-қувватлашини айтди. Шу билан бирга, у БМТнинг расмий тиллари қаторига кирувчи рус ва инглиз тилларидан воз кечишга ҳожат йўқ, деб…

Батафсил...

Қирғизистон парламенти спикери интернетда чет тилидаги контентларни блоклашни талаб қилди

Жогорку Кенеш (Қирғизистон парламенти) спикери Нурланбек Шакиев интернетда хорижий тиллардаги контентларни блоклаш зарурлигини айтди. Бу ҳақда Kaktus.media хабар берди. Шакиевнинг фикрича, чет тилидаги контентларни тақиқлаш қирғиз тилини сақлаб қолиш ва ривожлантиришга ёрдам беради. Спикер Жогорку Кенеш йиғилишида «Қирғизистон Республикасида ҳалол саноати тўғрисида»ги қонун лойиҳасини муҳокама қилиш чоғида «тил» мавзусини кўтарди. Шакиев арабча «ҳалол» сўзини қирғизча «адал» сўзига алмаштириш кераклигини таъкидлади. «Нега биз…

Батафсил...

Қирғизистонда Россиянинг «Мир» карталарига хизмат кўрсатиш тўхтатилгани латвиялик ҳамкор талаби билан изоҳланди

Қирғизистонда Россиянинг «Мир» банк карталарига хизмат кўрсатиш Банклараро процессинг маркази (БПМ) фаолиятини қўллаб-қувватловчи Латвия компанияси талабига кўра тўхтатилган. Бу ҳақда 4 апрель куни Қирғизистон парламенти Жогорку Кенеш йиғилишида Бош вазир Ақилбек Жапаров маълум қилди, деб ёзади Kaktus.Media. «Афсуски, Банклараро процессинг марказининг дастурий таъминоти ва хизматлари Латвия компанияси томонидан тақдим этилади. Компания «Мир» картаси билан ўзаро алоқалар тўхтатилмаса, БПМни ўчириб қўйиши ҳақида хат юборди.…

Батафсил...

Давлат департаменти: “хорижий агентлар тўғрисида”ги қонун АҚШ қирғиз жамиятига кўмаклашишига тўсқинлик қилиши мумкин

Таҳлилчи ва ҳуқуқшунослар Қирғизистоннинг “хорижий вакиллар тўғрисида”ги қонуни қарийб тўлалигича Россиянинг “хорижий агентлар тўғрисида”ги қонунидан кўчириб олинганини қайд этишган. Қирғизистонда қабул қилинган “хорижий агентлар тўғрисида”ги қонун АҚШ қирғиз фуқаролик жамиятига кўмаклашишига тўсқинлик қилиши мумкин. АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Метю Миллернинг бу ҳақидаги баёнотини 3 апрель куни АҚШнинг Қирғизистондаги элчихонаси эълон қилди. Миллернинг айтишича, Давлат департаменти демократик ва инклюзив Қирғизистон…

Батафсил...

Ташиев: Коррупцияга қарши курашдан тушган пул 100 миллиард сомдан ортиб кетди

МХДҚнинг етакчиси Қамчибек Ташиев 7-каналга интервью бериб, коррупцияга қарши курашдан давлатга 20 миллиард сом тушди деган эскироқ маълумот эканини билдирди. «Бугунги кунда нақд турда 40 миллиард сом давлат бюджетига ўтказилди. Агарда биз давлатга тўлиқ ўтиб бўлмаган пул, шунингдек турли кўчмас мулк, мол, автомобиллар в.б. турдаги даромадларни ҳисобга олсак, охирги уч йилда коррупцияга қарши курашдан тушаётган миқдор 100 миллиард сомдан ортиб кетди.…

Батафсил...

Садир Жапаров “хорижий вакиллар тўғрисида”ги қонунни имзолади

Жамоатчилик ва халқаро ташкилотлар Қирғизистон президентидан ушбу қонунга вето қўйишни сўраган эди. Қирғизистон президенти Садир Жапаров “Хорижий вакиллар тўғрисида”ги қонунни имзолади. Бу ҳақда у 2 апрель куни Фасебоокдаги саҳифасида маълум қилди. Жапаровнинг иддаосига кўра, аввал нодавлат ташкилотлар ҳеч қаерда рўйхатдан ўтмаган ва ўз фаолияти ҳақида ҳисобот бермаган. “Улар фақат банк ҳисоб рақамларини очиб, чет эллик донорлардан пул олиб, ўз хоҳишига…

Батафсил...

Садир Жапаров «хорижий агентлар» тўғрисидаги қонунни имзолади ва унинг аҳамиятини изоҳлаб берди

Қирғизистон президенти Садир Жапаров «Нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги қонунга ўзгартиришларни маъқуллади. Давлат раҳбари 2 апрель куни имзолаган ҳужжат жамоатчилик, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва уларнинг хорижий ҳамкорларида қизиқиш уйғотди, дейилади унинг Facebook (РФда экстремистик деб тан олинган Meta копрациясига тегишли тармоқ)даги саҳифасида. Республика президенти янги қонуннинг аҳамияти ва кўплаб халқаро ташкилотлар ундан ҳужжатни имзоламасликни сўрашининг сабабларини тушунтириб берди. Жапаровнинг сўзларига кўра, хориждан молиялаштириладиган нодавлат нотижорат…

Батафсил...

Қирғизистон ва Тожикистон чегаранинг яна 28,37 километрини аниқлаштириб олди

Икки давлат ўртасидаги чегара минтақада энг нотинч ҳисобланади. Қирғизистоннинг Боткен шаҳарчасида давлат чегарасини аниқлаш устида биргаликда ишлаган топограф ишчи гуруҳлар Қирғизистон-Тожикистон давлат чегарасининг 28.37 километри бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда Қирғизистон Вазирлар Маҳкамасининг матбуот хизмати хабар берди. Ишчи гуруҳлар учрашуви 24-29 март кунлари бўлиб ўтган. Навбатдаги учрашув энди Тожикистон ҳудудида ўтказилади. Расмийларнинг айтишича, жами икки давлат ўртасидаги чегаранинг 90% борасида…

Батафсил...

Amnesty International раҳбари Садир Жапаровдан “хорижий вакиллар тўғрисида”ги қонунга вето қўйишни сўрамоқда

Қонун лойиҳаси матнининг “90 фоиздан ортиғи” Россиянинг “хорижий агентлар” тўғрисидаги қонунидан кўчирилган. Amnesty International инсон ҳуқуқлари ташкилотининг бош котиби Аньес Калламар Қирғизистон президенти Садир Жапаровни парламент қабул қилган “хорижий вакиллар тўғрисида»ги қонунга вето қўйишга чақирмоқда. AI бош котибининг фикрича, ушбу қонун уюшмалар эркинлигига путур етказади ва бутун қирғиз фуқаролик жамияти учун оқибатлари оғир бўлган натижаларга олиб келади. “Фуқаролик жамияти ташкилотлари…

Батафсил...

Алимқодир Бейшеналиев депутатни судга берди

Соғлиқни сақлаш вазири Алимкадир Бейшеналиев ор-номуси ва шаънини ҳимоя қилиш учун депутат Жусупбек Коргонбай уулуни судга берди. Аввалроқ, депутат вазирни «қора жарроҳ» деб атаган эди. «Вазир Бейшаналиев А.С. суддан Коргонбай уулу Ж. унинг шаънига ва ишчанлик обрўсига путур етказувчи ҳақиқатга тўғри келмаган маълумотини рад этиш […] ва 10 минг сом миқдоридаги моддий ва маънавий зарарни ундириш ниятида», — деб ёзди…

Батафсил...

Мадумаров давлатга хиёнатда айбланди, аммо жазодан озод қилинди

Бишкекнинг Первомайский туман суди «Бутун Қирғизистон» мухолифат партияси етакчиси Адахан Мадумаровни давлатга хиёнат ва фирибгарликда айбдор деб топди, бироқ жиноятлар учун даъво муддати ўтгани сабабли уни жазодан озод қилишга қарор қилди. Ҳукм 26 март куни кечқурун эълон қилинди, деб хабар беради «АкиПресс». Бироқ, сиёсатчи ҳукм кучга киргунга қадар ҳибсда сақланади. Прокуратура бундай эҳтиёт чорасини талаб қилган ва суд давлат айбловчиси талабини қондиришга рози…

Батафсил...

ТИВ: Алишер Касимов Қирғизистон фуқароси эмас

Ташқи ишлар вазирлиги «Крокус Сити Холл»даги терактга алоқадор Қирғизистонда туғилган Алишер Касимовнинг қамоққа олиниши бўйича изоҳ берди. Маълумотга кўра, Касимов 2014 йили президент фармони билан Қирғизистон фуқаролигидан чиққан. «Шу билан бирга, бу фуқаронинг ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш масаласи Қирғизистоннинг Россиядаги дипломатик ва консуллик муассасаларининг ваколатига кирмайди», — деб айтилади билдирувда.

Батафсил...

Қирғизистон ўз фуқароларига Россияга бормай туришни тавсия қилмоқда

Москвадаги теракт ортидан муҳожирларга қарши рейдлар ва россияликлар орасида аксил-мигрант кайфиятлар кучайган. Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги зарурат бўлмаса, Россияга саёҳат қилишдан тийилишга чақирди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик бошқармаси бошлиғи ўринбосари Бахит Қодиров Озодлик радиосига берган интервьюсида маълум қилган. ТИВ ходимига кўра, Москвадаги теракт ортидан Россияда хавфсизлик чоралари ва чегара назорати кучайтирилган. Ташқи ишлар вазирлиги бундай пайтда Россияга саёҳатни…

Батафсил...

«Росатом» Қирғизистонда кичик гидроэлектр станциялар қуриш бўйича шартнома имзолади

«Росатом» давлат корпорацияси таркибига кирувчи «Русатом сервис» АЖ Қирғизистон Энергетика вазирлиги билан ҳамкорликда республикада кичик гидроэнергетика лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича шартнома тузди, деб хабар беради «Атоммедиа». Уч томонлама битим 25 март куни «Русатом сервис» АЖ бош директори Евгений Сальков, Қирғизистон Энергетика вазири Таалайбек Ибраев ва «Росатом»нинг республикадаги ваколатхонаси раҳбари Дмитрий Константинов томонидан имзоланган. Ҳужжатни имзолаш маросими Сочида бўлиб ўтаётган «АТОМЭКСПО-2024» XIII халқаро форуми…

Батафсил...

Садир Жапаровдан “хорижий вакиллар тўғрисида”ги қонунга вето қўйишни сўралмоқда

Қонун лойиҳаси матнининг “90 фоиздан ортиғи” Россиянинг “хорижий агентлар” тўғрисидаги қонунидан кўчирилган. Қирғизистоннинг 100 дан ортиқ нодавлат нотижорат ташкилотлари президент Садир Жапаровни 14 март куни парламент қабул қилган “хорижий вакиллар тўғрисида»ги қонунга вето қўйишга чақирмоқда. ННТлар эслатишича, нотижорат ташкилотлар жамият олдида турган қатор муаммоларни ечишда салмоқли ўринга эга. ННТ фаоллиги деб кўпгина фуқаролар таълим, тиббий ёрдам, ижтимоий ҳимоя ва бошқа…

Батафсил...

Матраимовни экстрадиция қилиш масаласи кўриб чиқилмоқда

23 мартда порахўрлик бўйича айбини тан олиб, қидирувда бўлган Райимбек Матраимов Озарбайжон пойтахти Баку шаҳрида экани аниқланди. МХДҚ уни қўлга олиш бўйича Озарбайжонга хат жўнатди. «Ҳозирда озарбайжонлик ҳамкасблар уни қўлга олиш ва Қирғизистонга экстрадиция қилиш масаласини ишлаб чиқмоқда. Шунингдек, тезкор чора кўриш давомида Матраимовнинг Қирғизистон раҳбариятига ҳужум қилишга тайёрланаётган Озарбайжондан келган трансмиллий уюшган жиноий гуруҳ аъзолари билан алоқаси борлиги аниқланди»,…

Батафсил...

МХДҚ Равшан Жээнбековнинг 4 гектар ер участкасини давлатга қайтарди

МХДҚ Талас вилоятининг Киров сув омборини бўйида жойлашган тўрт гектар «Эдельвейс-Тур» дам олиш ҳудудини давлатга қайтарди. Ер майдони 2000 йиллари Кампиробод иши бўйича қамоқда ётган сиёсатчи Равшан Жээнбековга ўтиб кетгани, у ҳозир ихтиёрий равишда давлатга ўтказиб бергани айтилади. «Экспертиза хулосасига кўра, енгил конструкциядаги маъмурий биноларга эга бўлган ҳудуд 16 млн 871 минг сомга баҳоланди. Ер майдони 2000 йиллари Равшан Жээнбеков…

Батафсил...

Қирғизистон парламенти “хорижий вакиллар тўғрисида”ги қонун лойиҳасини қабул қилди

Қирғизистон парламенти депутатлари 14 март куни учинчи ўқишда “хорижий вакиллар тўғрисида”ги қонун лойиҳасини қабул қилишган. Озодликнинг қирғиз хизмати хабарига кўра, қонун лойиҳаси учун 66 нафар депутат ёқлаб, 5 нафар депутат эса қарши овоз беришган. Хабарга мувофиқ, “хорижий вакиллар тўғрисида”ги қонун лойиҳаси парламентнинг 14 март кунги кун тартибида бўлган эмас – ҳужжат спикер ўринбосари Нурбек Сидигалиев илтимосига кўра кун тартибига киритилган ва…

Батафсил...

Садир Жапаров ўғрибоши Колбаев ва «Райим Миллион» билан музокаралари ҳақида гапирди

Ҳозирда давлат аппарати ва парламентда Матраимов ва Колбаевга алоқадор бўлган кадрлар ишдан ҳайдалмоқда. Қирғизистон президенти Садир Жапаров Бишкекда отиб ўлдирилган ўғрибоши Қамчибек Колбаев ва собиқ божхоначи Райимбек Матраимов билан учрашганлари ҳақида гапирди. «Кабар» ахборот агентлиги муҳбири билан суҳбатда Жапаров қидирувдаги «Райим Миллион» лақаби билан машҳур Райимбек Матраимов билан икки марта учрашганини ва биринчи учрашувда ўғрибоши Қамчибек ҳам иштирок этганини маълум…

Батафсил...
1 2 3 35