Терактдан сўнг Россияда ксенофобик кайфиятлар янада кучайди

Хусусан, Россияда доимий яшаётган ёки вақтинчалик меҳнат қилаётган тожикистонликлар тобора кўпроқ ксенофобик ҳуружлар нишонига айланмоқда.  Москвадаги Crocus City Hall санъат саройида жума кунги қуролли ҳужумдан сўнг Россияда ксенофобик кайфиятлар янада кучайиб кетди. Хусусан, Россияда доимий яшаётган ёки вақтинчалик меҳнат қилаётган тожикистонликлар тобора кўпроқ ксенофобик ҳуружлар нишонига айланмоқда. Амур вилоятининг Благовешенск шаҳрида номаълум шахслар муҳожирларга тегишли бўлган дўконга ўт қўйган –…

Батафсил...

Ўзбекистонда “Салимбой” номи билан танилган криминал авторитет 6 йилга қамалди

Ўзбекистонда “Салимбой” номи билан танилган криминал авторитет – Салим Абдувалиев 6 йилга қамалди. Тошкент шаҳри судлари матбуот хизмати берган хабарга кўра, ҳукм 19 март куни жиноят ишлари бўйича Миробод тумани судида ўқилган. Ҳукмга мувофиқ, Салим Абдувалиев Жиноят кодексининг 246-моддаси (Контрабанда) 1-қисми билан жиноий жавобгарликка тортиш муддати ўтиб кетганлиги сабабли жиноий жавобгарликдан озод этилиб, жиноят ишининг шу қисми Жиноят-процессуал кодексининг 84-моддаси…

Батафсил...

АҚШ Конгресси қуйи палатаси депутатлари TikTok’ка қарши овоз беришди

АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси Қўшма Штатлар ҳудудида Хитойнинг TikTok иловаси фаолиятини чеклашга оид қонун лойиҳасини маъқуллашган. Қарашлари аксар масалаларда бир-бирига зид бўлган икки партия вакиллари — республикачи ва демократ депутатлар бу гал бир қадар ҳамжиҳатлик билан овоз беришган: қонун лойиҳаси депутатларнинг 352 нафари томонидан ёқланган, 65 нафар депутат эса ҳужжат қабул қилинишига қарши чиққан. CNN хабарига кўра, қонун лойиҳасига қарши овоз…

Батафсил...

«Қўйлиқ» деҳқон бозори фаолияти расман тугатилди

“Тошкент қишлоқ хўжалик маҳсулотлари улгуржи бозори” АЖ фаолияти расман тугатилди. Бу ҳақдаги маълумот Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги корпоратив ахборот ягона порталида мавжуд. Компания ижроия органининг акциядорларга ахборот беришича, жамиятнинг ҳудудида тадбиркорлар фаолияти 2024 йил 5 январдан тўхтатилган. «Ўтган икки ой давомида бозор фаолиятини қай тартибда давом эттириш, таъмирлаш, реконструкция қилиш бўйича бирор бир расмий ёки норасмий маълумотлар бугунги кунда мавжуд…

Батафсил...

БАА ўзбекистонликлар учун виза режимини бекор қилди

Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари ҳукуматлари ўртасида 16 январь куни кириш виза талабларидан ўзаро озод этиш тўғрисидаги ҳамкорлик протоколи имзоланди, дея хабар бермоқда ЎзА. Ҳужжатга кўра, Ўзбекистон фуқаролари 30 кундан ошмаган муддатда БАА ҳудудида виза талабларидан озод этилади. Ҳукуматлараро ҳамкорлик протоколи Ўзбекистоннинг ушбу мамлакатдаги элчиси А.Аққулов ва мамлакат ташқи ишлар вазири ўринбосари Холид Абдулла Белҳул томонидан имзоланди. Ҳужжат расман 2024…

Батафсил...

Ўзбекистонлик диний уламо Мубашшир Аҳмад Истанбулда гумонланувчи сифатида қўлга олинди

Мубашшир Аҳмад тахаллуси билан танилган Алишер Турсунов Туркия ички ишлар тизими ходимлари томонидан гумонланувчи сифатида олиб кетилди. Бу ҳақда у асос солган Azon Global ахборот таҳлилий портали хабар қилди. «Дастлаб қандайдир англашилмовчилик бўлгани, шу боис оммани беҳуда ташвишга солиш керак эмаслиги каби мулоҳазалар билан бу ҳақда кенг оммага хабар берилмади. Ундан кейин, устоз Мубашшир Аҳмадга қўйилаётган айбловлар умуман асоссиз экани,…

Батафсил...

АҚШ Конгресси 1,6 триллион долларлик бюджетни маъқуллади

Шундан қарийб 886 миллиард доллари рекорд даражадаги мудофаа харажатларига, яна 772 миллиард доллари бошқа харажатларга йўналтирилади.  Конгрессда 2024 йилда ҳукуматни 1,6 триллион доллар миқдорида молиялаштириш бўйича келишувга эришилди. АҚШ президенти Жо Байденнинг баёнотида айтилишича, бу келишув кераксиз шатдаунни олдини олишга имкон берди. Демократик ва Республикачилар партиялари вакиллари ўртасидаги келишув 1,6 триллион долларлик бюджет чегарасини назарда тутади. Шундан қарийб 886 миллиард…

Батафсил...

Тошкент дунёдаги ҳавоси энг ифлос шаҳарлар рўйхатида қолмоқда

Тошкент дунёдаги ҳавоси энг ифлос шаҳарлар йигирматалигида қолмоқда. 3 январь куни Тошкент маҳаллий вақт билан соат 9:30 да IQAir веб-сайтида жаҳондаги ҳавоси энг ифлосланган шаҳарлар орасида 18-ўринда қайд этилди. Шу куни соат 8:50 даги кўрсаткичлар бўйича Тошкент ўнинчи ўринда эди. “Ўзгидромет” 3 январь куни автоматик ҳаво мониторинги станциялари маълумотларига таянга ҳолда, соат 8:00 да Тошкент ҳавосидаги РМ2,5 дисперсли заррачаларининг миқдори…

Батафсил...

Японияда рўй берган зилзилада камида 57 киши нобуд бўлди

2024 йилнинг илк кунида Японияда рўй берган кучли зилзила оқибатида камида 57 киши ҳалок бўлди, деб хабар берди Kyodo нашри. 7,6 магнитудали зилзила мамлакатнинг марказий ва ғарбий соҳил бўйи вилоятларидаги биноларни вайрон қилган. Зилзила таъсири пойтахт Токиода ҳам сезилган. Табиий офат ҳудудида ўн минглаб хонадон электр таъминотисиз қолган. Ер силкиниши ёнғинларни ҳам келтириб чиқарган. Айрим шаҳарларда темир йўл қатнови тўхтаган,…

Батафсил...

Мексика орқали АҚШга кираётган ўзбекистонликлар ҳибсга олинади

Мексика орқали АҚШга кираётган ўзбекистонликларни чиқариб юбориш сиёсатига шошилинч ўзгартиришлар киритилди, деб хабар берди Қўшма Штатларнинг Ўзбекистондаги элчихонаси. 20 ноябрь куни эълон қилинган билдирувда айтилишича, эндиликда Мексикадан АҚШга ноқонуний ўтишга уринаётган Ўзбекистон фуқаролари АҚШ ичкарисига қўйиб юборилмайди, балки улар билан боғлиқ иммиграция иши ҳал қилингунига қадар ҳибсда сақланади. АҚШ Ички хавфсизлик департаменти бу борада Давлат департаментини хабардор қилган. Элчихона АҚШ…

Батафсил...

БМТнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Ўзбекистонда музокара ўтказди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов 16 ноябрда БМТ бош котибининг Афғонистон бўйича махсус вакили, БМТнинг Афғонистонга ёрдам миссияси раҳбари Роза Ўтунбаева билан музокара ўтказди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазири ўз Телеграм каналида хабар берди. Расман билдирилишича, учрашувда “Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш, ушбу мамлакат миллий иқтисодиётини тиклаш ва турли инфратузилмавий лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ўзаро ҳамкорлик” масалалари муҳокама этилган. Ўзбекистон…

Батафсил...

Марказий Осиё давлатлари ИҲТ саммитида Фаластин давлати ташкил этилишини қўллаб-қувватлади

11 ноябрь куни Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёдда бўлиб ўтган Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) саммитида Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон мустақил Фаластин давлатини яратиш тарафдори эканини билдирди. Қирғизистон президенти Садир Жапаров ўз нутқида Ғазо секторидаги жанглар мисли кўрилмаган гуманитар фалокатга дуч келган Фаластин халқи учун кўплаб қурбонлар ва азоб-уқубатларга олиб келганини алоҳида таъкидлади. «Фуқаролар инфратузилмаси, мактаблар, шифохоналар ва турар-жой биноларига танловсиз ҳужум қилиш нафақат халқаро гуманитар ҳуқуқнинг…

Батафсил...

Ўзбекистонлик олима аёл “ЮНЕСКО-Карлос Финлей” мукофоти билан тақдирланди

Ўзбекистон Миллий университети қошидаги ўзбек-хитой қўшма лабораторияси мудири, микробиология бўйича олима Дилфуза Эгамбердиева ЮНЕСКО-Карлос Финлей мукофоти билан тақдирланди, дея хабар бермоқда УзА. Дилфуза Эгамбердиева қишлоқ хўжалиги саноатида эластик ва барқарор тизимларга оид илмий ишлар олиб борган. Унинг тадқиқотлари атроф-муҳит муҳофазаси ва ижтимоий мақбулликка йўналтирилган. Олима мукофотни ўсимлик ва микробиомларнинг ўзаро таъсири, ўсимликларнинг стрессга чидамлилиги, тупроқ биологияси ва микроблар хилма-хиллиги соҳасидаги…

Батафсил...

БМТ Бош котиби: Ғазо болалалар қабристонига айланди

БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳаракатларини яна кескин танқид қилди. У тинч аҳолига гуманитар ёрдам етказиш учун зудлик билан ўтни тўхтатишни талаб қилди. Гуттериш айтишича, Исроил адолатли уруш борасидаги халқаро қонунчиликни очиқдан-очиқ бузмоқда, Исроилнинг ҲАМАСга қарши урушида тинч аҳолини ҳимоя қилиш «асосий мақсад бўлиши керак». “Исроил тинч аҳолини қатлиом қилишда, касалхоналар, қочқинлар лагерлари, масжидлар, черковлар ва фуқаролик…

Батафсил...

Гулноранинг пулини олишга юборилган «чопар» Ҳонг Конгда қамоққа олинди

Озодликка бир-биридан мустақил тўрт манбадан келган хабарга кўра¸ Рустам Мадумаров бир ой олдин яна қамоққа олинган. Фақат бу гал Тошкент эмас¸ ундан беш минг километрча олисдаги Ҳонг Конгда. 2000-йилларда «Дадо» ансамбли солисти бўлган 46 яшар Рустам Мадумаров марҳум президент Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримованинг узоқ йиллик партнëри¸ унинг собиқ эри. У Гулнора Каримовага нисбатан давом этаëтган халқаро терговлардаги муҳим…

Батафсил...

Мирзиёев Ғазо аҳолисига 1,5 млн доллар ёрдам ажратилишини маълум қилди

Ўзбекистон президенти бу ҳақдаги қарорини 31 октябрь куни энергетика тизимини куз-қиш мавсумига тайёрлашга бағишланган ҳукумат йиғилишида эълон қилган. Президент матбуот хизматининг иқтибос келтиришича, ушбу маблағ Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Яқин Шарқ агентлигига ўтказилади. Мирзиёев Ўзбекистон Фаластин халқи билан бирдам экани ва мустақил Фаластин давлати барпо этилишини қўллаб-қувватлашини таъкидлаган. Ўзбекистон раҳбари “Фаластин ва Исроил томонидан қурбон бўлган барча инсонларнинг оилаларига чин дилдан…

Батафсил...

Элчилар: АҚШ ва Британия қонунларини Қирғизистоннинг «чет эл агенти» билан солиштирмаслик керак

АҚШ ва Буюк Британиянинг Қирғизистондаги элчилари Лессли Вигери билан Николас Боулер Жогорку Кенеш депутатлари томонидан таклиф қилинаётган «чет эллик агент» ҳақидаги қонун лойиҳаси уларнинг давлатларида қўлланилаётган қонунлар билан солиштирилаётганига изоҳ беришди. Вигери AKIpress’га берган интервьюсида, бу қонун лойиҳасини АҚШнинг FARA қонуни билан солиштирган президент администрацияси Ҳуқуқ бўлимининг бошчиси Мурат Укушовнинг сўзларини мисол қилди. Дипломат бу «умумий тушунмовчилик» деб жавоб берди.…

Батафсил...

АҚШ Марказий Осиёга дезинформацияга қарши курашда ёрдам беради

АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) янги минтақавий дастурни эълон қилди. АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) раҳбари Саманта Пауэр Марказий Осиёда иқтисодий ўсиш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш, барқарор ва «яшил» энергия тизимларини яратиш ҳамда дезинформацияга қарши курашишда ёрдам берадиган янги минтақавий дастурни эълон қилди. Дастурга деярли 15 миллион доллар ажратилган. Бу ҳақда 24 октябрь куни Самарқандда бўлиб ўтган «C5+1» форматидаги (Марказий…

Батафсил...

Вашингтон ЕИдан Ўзбекистон фуқаролари учун транзит визалар жорий этишни сўрамоқда

АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти Европа Иттифоқи ва ташкилотга аъзо айрим давлатлардан Ўзбекистон ва Тожикистондан Америкага бораётган йўловчиларга транзит визасини жорий этишни сўрамоқда. Bloomberg агентлигининг хабар беришича, бу икки давлат фуқароларига нисбатан виза режимининг қатъийлаштирилишидан мақсад эҳтимолий террорчиларнинг АҚШга киришини олдини олишга қаратилган. Хабарда айтилишича, қатор ўзбекистонликлар «ИШИД»га алоқадор контрабандачи воситасида АҚШга Мексика чегарасидан кириб келгани аниқланганидан сўнг, Вашингтон Европа…

Батафсил...

Ғазо секторидаги касалхонага уюштирилган ҳаво ҳужуми оқибатида юзлаб инсон ҳалок бўлди

Фаластин соғлиқни сақлаш вазирлиги Ғазодаги касалхонага Исроил ҳаво ҳужуми оқибатида юзлаб инсон ҳалок бўлганини хабар қилди. ОАВ ёзишича, баптистлар касалхонаси «Ал Аҳли»га ракета тушиши натижасида 600 киши ўлган, 900 киши яраланган. BBC у ерда беморлардан ташқари юзлаб уйини йўқотган фаластинликлар бошпана топгани хақида ёзмоқда. ҲАМАС ҳужумда Исроилни, Исроил эса “Ислом жиҳоди”ни айблади. Исроил разведкасига таяниб тарқатилган хабарда айтилишича, жиҳодчилар мўлжални…

Батафсил...
1 2 3 12