Қирғизистон цементни Ўзбекистонга экспорт қиладиган бўлди

22 май куни Ўзбекистон бош вазир Абдулла Арипов Қирғизистон цементини Ўзбекистон томони тўсиқларсиз сотиб олиш ҳақидаги қарорини имзолади. Бунга Қирғизистон бош вазири Муҳаммадқалий Абилғазиевнинг сўрови асос бўлган.

Қирғизистон бош вазири Муҳаммадқалий Абилғазиев Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов билан телефон орқали мулоқот қилиб, 1-майдан 31-декабрь оралиғидаги вақтда цемент импортига бўлган чекловларни олиб ташлашни сўранган.

Мулоқот чоғида икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари ҳақида ҳам сўзлашувлар бўлган. Шунингдек қирғиз-ўзбек чегарасидаги алоқалар ва тожливируснинг ёйилишининг олдини олиш муаммолари ҳам муҳокама қилиниб, томонлар ҳамкорликнинг барча муаммолари ҳақида ахборот алмашишга келишилган.

Қирғизистон ҳукумати аппаратининг маълум қилишича, ҳозирда Ўзбекистондан Қирғизистонга озиқ-овқат ва бошқа маҳсулотлар тўсиқларсиз ўтмоқда

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ