Ўшда фавқулотда вазият вақтида 3 нафар милиция ҳодими ишидан ҳайдалди

Фавқулотда ҳолат ва фавқулотда вазият даврида Ўш шаҳар ички ишлар бошқармалигининг уч ҳодими вазифасидан озод қилинган. Бу ҳақда Ўш ИИБнинг матбуот котиби Замир Сидиқов маълум қилди.


«Уч милиция ҳодимининг ҳати-ҳаракати ИИВнинг тергов хизмати текшириб, бизга уларни ишдан бўшатиш ҳақида таклифлар беришган. Бу ҳодимлар фавқулотда ҳолат ва фавқулотда вазият вақтида  мансаб ваколатларини суистеъмол қилган», – дейди Замир Сидиқов.

Ўш шаҳрида фавқулотда ҳолат тартиби 25-мартдан 11-майгача жорий қилинган эди. Фавқулотда вазият тартиби эса мамлакат бўйлаб 22-мартдан буён давом этмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ