#Мен зерикдим: Қирғизистон ёшларининг овози

Ижтимой тармоқнинг Қирғизистонлик фойдаланувчилари флешмоб бошлашди. Ёшларнинг асосий мақсади жамиятдаги долзарб муаммоларни айтиб, #тажадым (мен зерикдим ёки ҳаётдан тўйдим) хештеги орқали видео юклашмоқда. Бундан ташқари ёшлар ўз саҳифаларида маълумот қолдириб, бу қадамлар орқали жамиятдаги муаммоларни давлат раҳбарига етказишни мақсад қилиб қўйишган. Акция иштирокчилари орасида таниқли шахслар ҳам бор.

Батафсил...

Қирғизистон аҳолисининг сони 6 миллион 550 минг кишига етди

2020-йилнинг 1-апрелидаги ҳолатига кўра  Қирғизистон халқининг сони 6 млн 550 минг кишига етди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитасининг маълумотида келтирилади. Январь-март ойдаги ҳолатга кўра аҳоли сони 26,5 минг кишига ёки 0,4 фоизга ўсган. Қирғизистондаги доимий аҳолининг сони(ўзгаришлар билан):   Аҳоли сони Аҳолининг ўсиши 1 январдаги ҳолат 1 апрелдаги ҳолат минг киши аҳолининг ўсиши Қирғизистон Республикаси 6 523,5 6 550,0 26,5…

Батафсил...

Қирғизистон ва Ўзбекистон чегарасида ер силкинди

Кеча, 24-майда соат 18:46да Қирғизистон билан Ўзбекистон туташган ҳудудда ўчоғидаги кучи 3,5 баллга етган силкиниш содир бўлди. Бу ҳақда Сейсмология институтидан маълум қилишди. Ер силкиниши Жалолобод вилояти, Сузоқ туманига қарашли Ёрқишлоқ, Сузоқ қишлоқларида 3 балл ва Жалолобод шаҳрида 2,5 баллгача сезилган. Ер силкинишидан жабрланганлар ва фалокатлар қайд қилинмаган.

Батафсил...

Ўшда табиат қўйнида дам олаётганлар учун рейдлар ўтказилмоқда

Ўш вилоятида табиат қўйнида дам олишга келганларга рейдлар ўтгказилмоқда. Бу ҳақда Ўш ВИИБнинг матбуот котиби Женишбек Аширбаев маълум қилди. Котибнинг айтишича, 23-майдан бошлаб табиат қўйнига дам олгани чиққан одамларга тушинтириш ишлари юргизилиб, огоҳлантирилмоқда. «Табиат манзараларини томоша қилгани ва дам олиш учун келганлар кўп бўлмоқда. Милиция ҳодимлари кучайтирилган тартибда иш олиб боришмоқда. Одамлар оиласи билан, баъзилар эса касбдошлари билан табиат қўйнида…

Батафсил...

Ўшда кичик спорт заллари ва футбол майдончалари иш бошлади

Ўш шаҳрида спорт заллари ва очиқ футбол майдонларининг фаолиятига руҳсат берилди. Бу ҳақда Ўш шаҳар мэрияси маълум қилди. Ушбу ўйингоҳлар бугун, 25-майдан бошлаб ўз мижозларини қабул қила бошлайди. Аммо бу ўйингоҳларда санитар-гигиена қоидаларига қатъий риоя қилиниши зарур. Бироқ кўпчилик мулоқотда бўладиган спорт заллари (бокс, кураш, футбол, баскетбол ўйингоҳлари, катта хоналар) фаолиятига руҳсат берилмаган.

Батафсил...

Қирғизистон ҳукумати Тожикистон чегарасида жароҳатланган аскарни Москвада даволаш масаласини кўриб чиқмоқда

Шу йилнинг 8 май куни қирғиз-тожик чегарасида юз берган можаро вақтида жароҳат олган чегарачини Москвада даволаш масаласи кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда 24 май куни Twitter ижтимоий тармоғида Бош вазир матбуот котиби Адилет Султаналиев маълум қилди. «Бу масала назоратда, аскарнинг онаси билан учрашув ўтказилди ва жарроҳлик амалиётининг иккита варианти кўриб чиқилди. Бишкекда консилиум ўтказилди, шифокорлар шу ерда жарроҳлик амалиёти ўтказишлари мумкин,…

Батафсил...

Ўш–Бишкек йўлида автомобиль 150 метр баландликдан қулади, 4 киши ҳалок бўлди

Ўш-Бишкек йўлининг 355-километрида автоҳалокат содир бўлди, натижада 4 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Жалолобод Йўл ҳаракати хавфсизлигини назорат қилиш бўлимининг инспектори Айбек Сатибалдиев маълум қилди. Нозирнинг маълум қилишича, Новқат тумани Қирғиз-Ота қишлоғида яшовчи Т.Б. «Хонда Одиссей» автомашинаси билан Бишкек томонга кетаётганида ҳавфли бурилишга дуч келганини сезмай қолиб, бошқарувни йўқотган ва йўл ёққасидаги 150-200 метрлик қиялик томон тушиб кетган. Натижада Қиррғиз-Ота…

Батафсил...

Ўшда фавқулотда вазият вақтида 3 нафар милиция ҳодими ишидан ҳайдалди

Фавқулотда ҳолат ва фавқулотда вазият даврида Ўш шаҳар ички ишлар бошқармалигининг уч ҳодими вазифасидан озод қилинган. Бу ҳақда Ўш ИИБнинг матбуот котиби Замир Сидиқов маълум қилди. «Уч милиция ҳодимининг ҳати-ҳаракати ИИВнинг тергов хизмати текшириб, бизга уларни ишдан бўшатиш ҳақида таклифлар беришган. Бу ҳодимлар фавқулотда ҳолат ва фавқулотда вазият вақтида  мансаб ваколатларини суистеъмол қилган», – дейди Замир Сидиқов. Ўш шаҳрида фавқулотда…

Батафсил...

Қирғизистонда яна 30 кишида тожливирус аниқланди

Қирғизистонда 25 май куни тожливирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ жами 30 та ҳолат аниқланди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурбўлўт Усўнбаев маълум қилди. Янги қайд қилинган 30 ҳолатнинг ҳудудларга тақсимланиши: Бишкек шаҳри –  9+8 (Санкт-Петербург ш. қайтганлар); Ўш шаҳри— 3; Чуй вилояти — 1; Норин вилояти — 5; Ўш вилояти — 1. Жалолобод вилояти – 2; Боткен вилояти — 1. Шунингдек бир кеча кундуз давомида 23 нафар бемор шифохонадан соғайиб чиқди: Бишкек шаҳри – 6; Норин вилояти…

Батафсил...