Ўш шаҳрида спорт заллари ва очиқ футбол майдонларининг фаолиятига руҳсат берилди. Бу ҳақда Ўш шаҳар мэрияси маълум қилди.
Ушбу ўйингоҳлар бугун, 25-майдан бошлаб ўз мижозларини қабул қила бошлайди. Аммо бу ўйингоҳларда санитар-гигиена қоидаларига қатъий риоя қилиниши зарур. Бироқ кўпчилик мулоқотда бўладиган спорт заллари (бокс, кураш, футбол, баскетбол ўйингоҳлари, катта хоналар) фаолиятига руҳсат берилмаган.