Қирғизистонда яна 15 кишида тожливирус аниқланди ва жами зарарланиш ҳолатлари сони 1365 тага етди

Қирғизистонда 23 май куни тожливирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ жами 15 та ҳолат аниқланди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг вакили маълум қилди.

Янги қайд қилинган 15 ҳолатнинг ҳудудларга тақсимланиши:

  1. Бишкек шаҳри –  3+9 (Санкт-Петербург ш. қайтганлар);
  2. Чуй вилояти — 1;
  3. Жалолобод вилояти – 1;
  4. Ўш вилояти — 1.

Шунингдек бир кеча кундуз давомида 8 нафар бемор шифохонадан соғайиб чиқди:

  1. Бишкек шаҳри – 4;
  2. Норин вилояти — 2.
  3. Жалолобод вилояти – 1;
  4. Ўш вилояти — 1.

Қирғизистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1365 нафарни ташкил қилмоқда, 957 нафар фуқаро коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайиб чиққан. 14 инсон COVID-19  инфекциясини юқтириб олгандан сўнг вафот этди.

Тожливирус ҳавфи сабабли Қирғизистоннинг айрим ҳудудларида фавқулотда ҳолат тартиби эълон қилиниб,  комендант соати жорий қилинган эди. Бу қоида 11-майдан тўхтатилган, бироқ фавқулотда вазият тартиби давом этмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ