Евросиё тараққиёт банки Қирғизистонга 3 дона самолёт олиб беради

 Евросиё тараққиёт банки Қирғизистондаги ички парвозларни амалга ошириш учун  бир авиакомпанияга уч янги самолет олиб беришга кўмак беради. Бу хақда ЕТТБнинг матбуот хизмати маълум қилди.

ЕТТБнинг раҳбари Андрей Бельяниновнинг айтишича, банк уч учоқни ҳарид қилиш учун маблағ ажратади ва бу лойиҳани давлат транзит лизинг компанияси орқали амалга оширади. Бундан ташқари,  ЕТТБ Қирғизистондаги саккиз аэропортни модернизациялаш ва реконструкция қилиш бўйича таклиф берди.

 «Ҳозирда Қирғизистон учун авиапаркларни янгилаш ўта зарур. Маҳаллий  авикомпанияларнинг учоқлари, бахтга қарши 10-20 йил аввал ишлаб чиқарилганлиги сабаб, Қирғизистонга Евроиттифоқдаги мамлакатларга парвоз қилиш таъқиқланган. Халқаро тараққиёт банки томони қўллаб-қувватлаган авиакомпания озгина фойда олишард эди. Унинг базавий аэропорти пойтахтдаги «Манас» аэропорти», — деб ёзилади баёнотда.

Эслатиб ўтамиз, март ойининг бошида, Республика ҳудудида ишлаб чиқарилган муддатидан 25 йил ўтган учоқларни Фуқаровий ҳаво кемаларининг давлат реестирига қайд қилиш тақиқланган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ