Акси туманида икки ҳафта аввал 34 ёшли Гулзат Курманбекова эрининг уйида ўзини осиб, вафот этгани айтилмоқда. Унинг ортида уч нафар фарзанди қолди. Марҳуманинг яқинлари унинг ўз жонига қасд қилганига ишонмаяпти ва унинг ўлимига оилавий зўравонлик сабаб бўлган, деб гумон қилмоқда. Марҳуманинг қайнота-қайнонаси ва қайин томонлари бу айбловларни рад этган.
Батафсил...Bo'lim: Инсон ҳуқуқлари
Босиб олинган Ғарбий Соҳилдаги Қусра қишлоғида бир неча фаластинлик оилага уйларини тарк этиш буюрилди
Маҳаллий аҳоли айтишича, исроиллик кўчманчилар якшанбадан бери учта уйни қамал қилиб, сув ва электр таъминотини узиб қўйган. Қишлоқ аҳолиси Қоҳир Одеҳнинг сўзларига кўра, унинг уйига 20 дан ортиқ аскар кириб келиб, кейинчалик оиласидан уйни бўшатишни талаб қилган. Исроил расмийлари кўчманчилар ҳаракатларини қоралаб, воқеа юзасидан тергов бошланишини маълум қилди. Халқаро ҳуқуққа кўра, Ғарбий Соҳилдаги яҳудий манзилгоҳлари ноқонуний ҳисобланади.
Батафсил...Эронда январь ойидаги намойишларнинг яна икки иштирокчиси ўлим жазосига ҳукм қилинди
Эрон давлат оммавий ахборот воситалари 28 июль куни жорий йилнинг январь ойида бўлиб ўтган норозилик намойишларининг яна икки иштирокчиси қатл этилганини хабар қилди. Маълумотларга кўра, Аболфазл Сепаҳи Бажани ва Амирҳусайн Сафарий Ҳусейнабодий Исфаҳон шаҳрида дорга осилган. Улар 8 январь куни бўлиб ўтган намойишлар чоғида тўрт нафар полиция ходимининг ўлимига алоқадор деб топилган. Суд жараёни қандай ўтгани ҳақида маълумот берилмаган. Ўлим…
Батафсил...Сурхондарёда ота 9 ёшли қизига тезак едирган
Бу ҳолат бўйича Сурхондарё вилояти ИИБ ахборот хизмати расмий муносабат берди. Муносабатда «Жорий йилнинг 25-июл куни Қумқўрғон тумани ҳудудида яшовчи аёл ариза билан мурожаат қилиб, турмуш ўртоғи 1993-й.т. Ч.Б. томонидан вояга етмаган қизини қийнаганлигини маълум қилган. Аниқланишича, ота, ўз қизини қийнаб, унга нисбатан номақбул ҳаракатлар содир этаётгани тасвири, 2025-йил 30-декабр куни олинган бўлиб, кейинчалик ижтимоий тармоқларда тарқатилган», дейилган. Аммо қизнинг…
Батафсил...Фаол Азамат Баямановни қамоққа олинди
Бишкек шаҳрининг Биринчи май туман суди фаол Азамат Баямановни 2026 йил 25 сентябрга қадар қамоққа олиш тўғрисида қарор чиқарди. Суд маълумотига кўра, 25 июль куни қабул қилинган қарор билан терговчининг илтимосномаси қаноатлантирилиб, Баямановга нисбатан эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиш чораси танланган. У Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Жазоларни ижро этиш давлат хизматининг 21-сонли муассасасида (СИЗО-1) сақланади.
Батафсил...Бишкекда фаоллар сўроққа чақирилди
Сўнгги кунларда бир нечта блогер, фаол ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга чақирилганини маълум қилишди. Уларнинг айтишича, улар чет элликларга ерни ижарага бериш масаласига оид постлар ёзган. Ҳозирча Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ва Ички ишлар вазирлиги (ИИВ) фаоллар ҳамда блогерлар нима сабабдан чақирилгани юзасидан изоҳ бергани йўқ. Милиция эса бундан аввал жамоатчиликни иғвогарона маълумотларни тарқатмасликка чақирган эди.
Батафсил...Аскат Жетиген қамоқхонада ўз ҳуқуқлари чекланаётганидан шикоят қилди
Бишкек яқинидаги 27-сонли жазони ижро этиш муассасасида жазо муддатини ўтаётган шоир Аскат Жетиген ўз адвокатига хат ёзиб, қамоқхона ходимлари маҳкумларни уриб-тепаётгани ва шахсан унинг ҳуқуқлари чекланаётганидан шикоят қилди. Аскат Жетиген ўз мактубида у сақланаётган муассасада инсон ҳуқуқларига зид ҳаракатлар содир бўлаётганини билдирди. Жазони ижро этиш давлат хизматининг (ЖИЭДХ) ахборот бўлими 27-сонли жазони ижро этиш муассасасида жазо ўтаётган шоир Аскат Жетигеннинг…
Батафсил...Ҳуқуқбон Азиза Абдирасулова милицияда сўроқ қилинди
Бугун, 2026 йил 15 июнь куни, таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси, «Кылым шамы» фонди асосчиси Азиза Абдирасулова Жалолобод вилояти Ноокен тумани ички ишлар бўлимига олиб кетилган ва қарийб беш соат давомида адвокатсиз сўроқ қилинган. Шу вақт ичида унга тез тиббий ёрдам чақирилган. Бу ҳақда Fergana.agency нашрига ҳуқуқ ҳимоячисининг қизи Гулшайир Абдирасулова маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, эрталаб соат 9 лар атрофида милиция…
Батафсил...Марказий Осиё ва сиёсат: Ҳюман Райтс Вотч ташкилотининг собиқ ходими Қирғизистонга кира олмади
Жанубий Калифорния университети профессори ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Стив Свирдлов Қирғизистонга кира олмади. У буни ўз фаолияти билан боғлади. Свердлов 19 май куни тонг саҳарда Истанбул орқали учиб келганда Бишкекдаги «Манас» халқаро аэропортидан ортга қайтарилганини BBC мухбирига айтиб берди. Вазиятни изоҳларкан, ўзи ишлаган университетдан 16 нафар талаба билан борганини, уларни Қирғизистон тарихи ва маданияти билан таништиришни мақсад қилганини билдирди. Талабалар…
Батафсил...Новқатда болалар боғчалари етишмайди: 40 минг боладан атиги 13 минг нафари болалар боғчаларига боради
Новқатда болалар боғчалари етишмайди: 40 минг боладан атиги 13 минг нафари болалар боғчаларига боради Бу ҳақда Таълим вазирлиги хабар берди. Маълумотга кўра, 25 март куни Новқат туманида мактаб ва болалар боғчалари раҳбарлари ва вазирлик вакиллари ўртасида мактабгача таълим масалаларини муҳокама қилиш учун учрашув бўлиб ўтди. Мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Нурзида Касимованинг сўзларига кўра, Ўш вилоятида болалар боғчалари билан таъминлаш даражаси…
Батафсил...Қирғизистонда ҳар учинчи бола қашшоқликда яшамоқда
Қирғизистон ҳукумати мамлакатдаги ижтимоий аҳвол, хусусан, болалар ўртасидаги қашшоқлик даражаси хавотирли эканини тан олди. Расмий маълумотларга кўра, мамлакатда 950 мингга яқин бола қашшоқлик чегарасидан паст шароитда кун кечирмоқда. Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари Эдил Байсаловнинг парламентдаги чиқишига кўра, 2026 йилнинг 1 январига келиб Қирғизистон аҳолиси 7миллион 300 минг кишидан ошган. Аҳолининг 57 фоизи ёки тўрт миллионга яқини қишлоқ ҳудудида яшайди.…
Батафсил...Қирғизистонда зўравонлик ва одам савдоси қурбонлари учун «5200» ишонч телефони ишга туширилди
Меҳнат, ижтимоий таъминот ва миграция вазирлиги маълумотларига кўра, ижтимоий лойиҳа оилавий зўравонлик, одам савдоси қурбонлари бўлган аёллар ва қизларга ёрдам кўрсатишга қаратилган. «5200 рақамига қўнғироқ қилиш орқали исталган фуқаро бепул, аноним ва махфий ёрдам олиши мумкин», -дейилади маълумотда. Ишонч телефонида зўравонлик билан боғлиқ масалалар, инқирозли вазиятлар ва психологик ёрдам бўйича махсус тайёргарликдан ўтган профессионал психологлар ва маслаҳатчилар ишлайди. Ишонч телефони…
Батафсил...Ҳуқуқ ҳимоячиси Азиза Абдирасулова Европа Кенгашининг Раул Валленберг номидаги мукофотини олди
21-январь куни қирғизистонлик машҳур ҳуқуқ ҳимоячиси Азиза Абдирасуловага Европа Кенгашининг Раул Валленберг номидаги мукофоти топширилди. Европа Кенгаши баёнотида Абдирасулованинг Марказий Осиёда “инсон ҳуқуқларининг тизимли равишда бузилишини фош этишдаги беқиёс саъй-ҳаракатлари”, айниқса маҳбуслар ҳуқуқларини, фуқароларнинг тинч йиғилиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш, қийноқларга қарши курашдаги толмас меҳнати юксак баҳолангани таъкидланади. Страсбургда бўлиб ўтган тақдирлаш маросимида Европа Кенгаши Бош котиби Ален Берсе Абдирасулованинг жасорати…
Батафсил...Ўзбекистон Омбудсман вакили Мубашшир Аҳмад билан учрашди
2025 йилнинг октябрида 2,5 йилга озодликдан маҳрум этилиб, ҳозирда жазо муддатини ўтаётган диний уламо Мубашшир Аҳмад (Алишер Турсунов)нинг адвокати Абдуллоҳ Содиқ маҳкумнинг аҳволи оғир экани ҳақида маҳаллий матбуотга билдирган. Унда у маҳкум мажбурий тарзда ишга чиқарилаётганини ва етарли тиббий муолажа олмаётганини айтди. «Жазони ўташ давомида Алишер Турсунов Қизилтепа туманида жойлашган ғишт заводларининг бирида мажбурий тарзда ишлашга чиқарилмоқда. У соғлиғининг шундай…
Батафсил...Қирғизистон Конституциявий суди президентнинг ўлим жазосини тиклашга оид таклифини бекор қилди
Қирғизистон Конституциявий суди 2025 йил 10 декабрда конституциявий тузатиш орқали ўлим жазосини тиклашни қабул қилиб бўлмайдиган ва қонуний жиҳатдан имконсиз деб топди ва бу таклифни Конституция ва мамлакатнинг халқаро мажбуриятларига зид деб топди. Қирғизистон Конституциявий суди пресс-релизига кўра, суд Президент Садир Жапаров администрациясининг болаларни зўрлаш ва зўрлаш билан боғлиқ қотиллик учун ўлим жазосини қўллашга рухсат берувчи тузатишлар лойиҳаси бўйича апелляциясини…
Батафсил...Садир Жапаров қирғизистонликларни Инсон ҳуқуқлари куни билан табриклади
Садир Жапаров қирғизистонликларни Инсон ҳуқуқлари куни билан табриклади «Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси тамойиллари бизнинг қадриятларимиз ва анъаналаримизга мос келади»-деган у ўз табригида. Садир Жапаров қирғиз халқини Инсон ҳуқуқлари куни билан табриклаб, адолат, эркинлик, инсон қадр-қиммати ва ҳурмат қирғиз халқи учун ҳар доим энг олий қадрият бўлиб келганини таъкидлади. «Биз фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, суд институтларини мустаҳкамлаш, демократик жараёнларни ривожлантириш ва…
Батафсил...Президентнинг ўлим жазосини жорий этиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини Конституциявий суд кўриб чиқади
Қирғизистон Республикаси Конституциявий судига Президент Садир Жапаровдан ўлим жазосини қайта жорий этиш имконияти ҳақидаги қонун лойиҳаси бўйича расмий фикр билдириш сўрови келди. Бу ҳақда муассаса матбуот хизмати хабар берди. Ҳужжатда Конституциянинг 25-моддасига ўзгартириш киритиш таклиф қилинмоқда. Унга кўра, болаларга нисбатан жинсий характердаги ўта оғир жиноятлар, шунингдек, зўрлаш билан бирга содир этилган қотиллик учун ўлим жазосидан жазо сифатида фойдаланиш имконияти кўриб…
Батафсил...Вояга етмаганларни ҳимоя қилиш: Ўшда ноқонуний меҳнатга қарши текширувлар олиб борилмоқда
Ўшда вояга етмаганларнинг хавфсизлиги ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида «Ўсмирлар меҳнати» деб номланган профилактик рейд давом этмоқда. Бу ҳақда Ўш Ички ишлар департаменти матбуот хизмати хабар берди. Милиция ходимлари шаҳардаги чакана савдо дўконлари, автомобилларни таъмирлаш устахоналари ва бошқа корхоналарга ташриф буюриб, вояга етмаганларнинг иш шароитлари ва уларнинг хавфсизлигини текширмоқда. Ота-оналар, иш берувчилар ва болаларнинг ўзларига ҳам вояга етмаганларни меҳнатга жалб…
Батафсил...Қирғизистонда ашаддий қотил жазосини юмшатгани учун собиқ уч судя ва прокурор ҳибсга олинди
Бишкек шаҳар судининг уч собиқ судяси ва бир прокурор Қирғизистонда 2016 йили бир қатор қотилликларни содир этганини тан олган эркак жазосини енгиллаштиргани учун ҳибсга олинди. Бу ҳақда Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. Терговчиларнинг сўзларига кўра, судялар Сания Бранчаева, Жанил Мамбетали ва Қайсин Абакиров (ИИВ матбуот релизида фақат уларнинг бош ҳарфлари ишлатилган, уларнинг тўлиқ исмлари бир нечта оммавий…
Батафсил...Ўш шаҳрида 350 минг сом пора олаётган адвокат ҳибсга олинди
Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси суд тизимидаги коррупцияни аниқлаш бўйича ўтказилган тадбирлар давомида Ўш шаҳрида адвокатни ҳибсга олди. Бу ҳақда муассаса матбуот хизмати хабар берди. Маълумотларга кўра, адвокат С.Н.С. ариза берувчига ижобий суд қарорига эришишда ёрдам беришини айтиб, 350 минг сом талаб қилган. У Ўш шаҳар суди биносида пул олаётганида қўлга олинган. Шахсий тинтув пайтида пора сифатида олинган пул топилган ва…
Батафсил...