Бугун, 17 майда қирғизистонлик ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаровнинг таваллуд куни. Ҳақиқий матонат, мардлик, бир сўзлик, адолат тимсоли бўлган Азимжон Асқаров 10 йилдирки қамоқда қолмоқда. Маҳқум ҳуқуқбонни туғилган куни билан табриклаб дунёнинг турли бурчакларидан инсонлар табрик йўлламоқда. Улар тезроқ адолат қарор топиб, Азимжон Асқаров оқланиб озодликка чиқишини тилайдилар. 13 май куни Бишкекда Олий суд бир умрга қамалган ҳуқуқбон Азимжон Асқаровнинг кассация…
Батафсил...Kun: 17.05.2020
Ўшда йўловчини ҳақорат қилган милиция вазифасидан олинди
Ўш шаҳрида йўловчи ва ҳайдовчини уят сўзлар билан ҳақорат қилган милиция ҳодими вазифасидан озод қилинди. Бу ҳақда шаҳар ички ишлар бўлимининг матбуот котиби Замир Сидиқовга таяниб «Азаттиқ» сайти ёзмоқда. Сидиқовнинг айтишича ҳодим жиноятни таҳлил қилиш гуруҳида фаолият олиб борган, унинг ёнида бўлган ҳодимларнинг ҳати ҳаракатига ҳам ҳуқуқий баҳо берилишини маълум қилди. Шаҳар милицияси ишдан бўшатилган ҳодим ИИВни «шарманда қилди» деб, фуқароларга…
Батафсил...Қирғизистонликлар Туркияга даволаниш учун бориши мумкин
Дунёнинг 31 мамлакати фуқаролари, шу жумладан қирғизистонликлар учун Туркия Тиббиёт муасасаларида даволаш учун эшикларини очишини муълум қилди. Бу ҳақда Anadolu агентлиги ҳукуматнинг қарори асосида ёзмоқда. Туркияга киришга бўлган чекловлар 20 майдан олиб ташланиши кутилмоқда. Қирғизистон фуқароларидан бошқа, Озарбайжон, Россия, Украина, Грузия, Туркманистон, Қозоғистон, Германия, Буюк Британия, Ҳолландия, ва бошқа тизмадаги мамлакатларнинг фуқаролари даволаниш учун бу мамлакатга киришлари мумкин. Аммо бу…
Батафсил...Болалар боғчаси июндан бошлаб ишга тушиши мумкин
Қирғизистонда болалар боғчалари июнь ойидан бошлаб ишга тушиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда 15-май куни бош вазир ўринбосари Эркин Асрандиев “Ата Мекен” фракциясининг мажлисида маълум қилган. «Агар тожливирус кейинчалик кескин турда кўпайиб кетмаса корхоналар режа бўйича ўз фаолиятини бошлайверади. Бола боғчалари ва таълим муасасалари июннинг бошларида ишга киришади деб умид қилмоқдамиз». Депутат Сайдулла Нишанов эса болалар боғчаси ўз ишини бошламаса карантиндан сўнг…
Батафсил...Жалолободда кучи 3,5 баллга етган ер силкинди
Жалолобод вилоятининг ҳудудида ер силкинди. Бу ҳақда Фавқулотда вазиятлар вазирлигининг матбуот хизмати маълум қилди. Сейсмология институтининг хабарига кўра, ер силкиниши бугун, 17-май куни, соат 12:57да Жалолобод вилоятининг ҳудудида қайд қилиниб, ўчоғида кучи 3,5 баллга етган. Ер силкиниши Тўқтўғул туманининг Кетмон-Тепа, Уч-Терак овулларида 3 балл, Тўқтўғул шаҳрида 2,5 баллгача сезилган. Ер силкинишидан жабрланганлар ёки талофатлар қайд қилинмади.
Батафсил...