Жалолобод шаҳрида комендатура назоратни кучайтирди

Жалолобод шаҳрида фавқулотда вазият узайтирилгани боис шаҳар комендатураси халқ орасида иллатнинг олдини олиш,  санитария-эпидемиялогия қоидаларини, жамоат тартибини сақлаш билан бирга шаҳарликларни уйда қолишга даъват қилиб, қаттиқ назорат остида ишламоқда, дея Жалолобод шаҳри комендантининг матбуот хизмати билдирмоқда. «Шаҳар ҳудудига кирган 4 жойдаги блокпостда кириб-чиққанлар кучайтирилган тартибда текширилмоқда.  Одамларнинг кўчаларда асоссиз юришига йўл бермаслик учун кузатувчи машиналар тинимсиз ишламоқда. Шунингдек 1-майдан бошлаб…

Батафсил...

Мэрия COVID-19 тестидан ўтмаганларни Бишкекка киришини тақиқлаши мумкин

11 майдан Бишкекка кириш экспресс-тестдан ўтган ёки COVID-19 ташхиси борасида маълумотномаси борлар учунгина рухсат берилади. Бу ҳақда пойтахт мэрининг ўринбосари Татьяна Кузнецова 4 май куни бўлиб ўтган брифингда маълум қилди. «Фавқулотда ҳолат режими 11 майдан бекор қилингудек бўлса Бишкек хокимлиги пойтахтга одамлар ва транспорт воситаларининг кириши учун маълум чеклов чоралари киритиш масаласини муҳокама қилмоқда. Бишкекка киришда экспресс-тестданёки COVID-19 ташхиси борасида…

Батафсил...

МСК Дариға Назарбоеванинг депутатлик ваколати тўхтатилганини эълон қилди

Қозоғистон Марказий Сайлов Комиссияси(МСК) собиқ президент Нурсултон Назарбоевнинг катта қизи Дариға Назарбоеванинг депутатлик ваколати тўхтатилганини эълон қилди. 4 май куни Марказий Сайлов комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди. Унда, “Қозоғистон Республикаси парламенти сенати депутати Д.Н.Назарбоеванинг ваколати тўҳтатилиши” тўғрисида қарор қабул қилинди” – дейилади МСК сайтида эълон қилинган хабарда. Қарор матни МСК сайтида эълон қолинди. 2 май куни Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев сенат…

Батафсил...

Коронавирусдан вафот этган шифокорнинг оиласига ҳукумат 1 млн сом компенсация тўлаб беради

Жамоат соғлиқни сақлаш бошқармасининг етакчиси Айнура Акматова коронавирусдан вафот этган шифокорнинг оиласига бадал тўлаб берилишини билдирди. Унинг айтишича, ҳозирда ҳукумат буйруқни тайёрламоқда. «Жузумкан Асановна соғлиқни сақлаш тармоғида ўттиз йилдан ортиқ меҳнат қилган, ўзининг ишини яхши билган маҳоратли мутахассис, қадрли шифокор бўлган», — деди Акматова. 2 майда CОВИД-19га чалинган №3 ОТМнинг оилавий шифокорлар гуруҳининг 58 ёшдаги етакчиси вафот этди. Республика штабидан вафот этган тиббиёт ходимининг юрак…

Батафсил...

Вазирлик: Қирғизистонда беморларнинг 67% да коронавирус симптомсиз ўтмоқда

Тадқиқотларга кўра, Қирғизистонда COVID-19 тасдиқланган беморларнинг 67 фоизида касаллик симптомсиз ўтмоқда. «Бизнинг тадқиқотларга кўра, Қирғизистонда COVID-19 тасдиқланган беморларнинг 67%да касаллик симптомсиз ўтмоқда. Шунга қарамай лаборатория бўйича коронавирус тасдиқланган беморларнинг ҳаммаси шифохонага ётқизилди ва тегишли тартибда даволанмоқдалар», – дея брифингда баёнот берди вирусли инфекциялар устидан назорат Маркази раҳбари Зуридин Нурматов. Унинг сўзларига қараганда, касаллик симптомларсиз ўтаётганига қарамай, пациентлар ўзларни яхши ҳис…

Батафсил...

Қирғизистонда коронавируснинг янги 35 ҳолати қайд этилди

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кўра, сўнги бир кеча-кундузда яна 35 киши коронавирусни юқтириб олгани аниқланган. 9 нафари тиббиёт ходимлари. Улар Бишкекда 26, Чуй вилоятида 2, Жалолобод вилоятида 5, Норин ҳамда Боткен вилоятларида бир нафардан. Шунингдек, 11 киши ушбу хасталикдан соғайган. Бугунги кунда коронавирусни юқтириб олган фуқароларнинг сони 830тага етган. Ўпка касалидан жами 575 киши шифо топиб, ўн бемор вафот этган.…

Батафсил...

Қирғизистонда коронавирус билан боғлиқ янги 26 ҳолат аниқланди

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кўра, бир кеча-кундузда яна 26 киши коронавирусни юқтириб олган. Улар Бишкекда 14, Ўш вилоятида 2, Чуй вилоятида 9, ҳамда Боткен вилоятида бир нафарни ташкил этади. Бугунги кунда коронавирусни юқтириб олган фуқароларнинг сони 795 нафарга етган. Уларнинг 207 нафари тиббиёт ходимлари. Ўпка касалидан жами 564 киши шифо топиб, ўн бемор вафот этган. Ушбу хасталикка Жалолобод вилоятида 118…

Батафсил...

Видео: Исфана шаҳрини сел қоплаб, турар жойлар сув остида қолди

Баткен вилоятининг Исфана шаҳрида 2-майда таҳминан соат 18:30ларда сел юриб, уйларни ҳамда йўлларни сув қоплади. Ҳозирча инсон ҳаётига хавф яралиб-яралмагани номаълум. Баткенга ФҲВ етакчисининг ўринбосари Равшан Рисбаев бошқарган гуруҳ жўнаб кетди. Фавқулодда ҳолатлар вазирлигидан билдирилишича, сел ёғиб ўтган дўлдан кейин юрган. Вазирликнинг Лайлак туман бўлимида ходимлари воқеа жойида иш олиб боришмоқда. «Вазир Замирбек Аскаров вазиятни шахсий назоратига олди», — деб…

Батафсил...

Қирғизистонда Ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан маҳкумларга амнистия қўлланилади

Қирғизистон парламенти депутатлари иккинчи ва учинчи ўқишда Улуғ Ватан урушида қозонилган Ғалабанинг 75 йиллиги ва Апрель инқилобининг 10 йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилди. Қонун лойиҳасида 60 ёшдан катта эркаклар ва 55 ёшдан катта аёлларни, I ва II гурух ногиронлиги бўлган имконияти чекланган шахсларни, вояга етмаган ёки ногирон фарзандлари бўлган оиланинг ягона боқувчисини қамоқдан озод қилиниши кўзда…

Батафсил...

Россия ва Қозоғистон чегарасида қолиб кетган қирғизистонликлар Бишкекка автобусларда олиб келинади

Россиянинг Оренбург вилоятидаги Соль-Илецк шаҳрида қолиб кетган қирғизистонликлар учун Қозоғистон ҳудудларидан бир вақтлик транзит йўлаги ташкил қилинади. Бу ҳақда ҚРнинг Россиядаги элчихонаси маълум қилди. Таъкидланишича, Қозоғистон томони қўйган шартларга кўра фуқаролар махсус автобусларда ва тиббиёт ходимларининг ҳамроҳлигида олиб чиқилиши мумкин. Соль-Илецкда 30 апрелгача қолиб кетган фуқаролар олиб чиқилиши мумкин. Элчихонанинг таъкидлашича, фуқаролар ўз машиналарини шаҳардаги автотураргоҳларда қолдириб кетишлари, уларни Қозоғистон…

Батафсил...

Қирғизистонда коронавирусни юқтириб олганлар сони 769га етди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, сўнги бир кунда коронавируснинг янги 13 ҳолати қайд этилган. Уларнинг икки нафари тиббиёт ходимлари. Беморларнинг уч нафари Бишкекда, Ўш вилоятида 1, Ўш шаҳрида 2, Жалолобод вилоятида 4, Боткенда 2 ва Норин вилоятида бир кишида коронавирус аниқланди. Шунингдек, сўнги бир кунда 23 бемор ушбу хасталикдан шифо топган. Шу билан коронавирусни юқтириб олган фуқароларнинг сони 769га етди. Уларнинг…

Батафсил...

Россия Бош вазири Михаил Мишустинда коронавирус аниқланди

Россия премьер-министри Михаил Мишустинга коронавирус юққани маълум бўлди. Шу туфайли ҳукумат раҳбари вазифасини бажариш биринчи-вице-премьер-министр Андрей Белоусов зиммасига юклатилди. Бу ҳақда Мишустин пайшанба куни «Россия 24» канали эфирида билдирган. У бошқалардан алоҳида бўлиб, бироқ ҳукумат аъзолари билан алоқада эканини маълум қилди. Мишустин россияликларни ўлкада жорий қилинган чекловларига риоя қилишга чақирди. Сўнги маълумотлар бўйича Россияда 106 498 минг кишида коронавирус аниқланган.…

Батафсил...

Сирдарёдаги сув омбори ўпирилди. Аҳоли эвакуация қилинмоқда (видео)

Ўзбекистоннинг Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омборининг тўғони 1 май куни эрталаб соат 6 да ўпирилишни бошлаб, яқин-атрофдаги аҳоли уйларини сув босган. Воқеа гувоҳининг айтишича, аввал Мирзаобод туманидаги халқ тилида «1А совхоз» деб аталадиган аҳоли пунктини, сўнгра эса аҳоли яшайдиган бошқа ҳудудларни сув боса бошлаган. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва ички ишлар бўлимлари, Миллий гвардия ходимлари аҳолини уйғотиб, эвакуация қилишни бошлаган. «Эрталаб…

Батафсил...

Қирғизистонда коронавируснинг янги 10 ҳолати қайд этилди

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кўра, сўнги бир кун ичида коронавирусни яна 10 одам юқтириб олгани аниқланган. Уларнинг беш нафари Бишкекда, Ўш вилоятида 3, Боткен ва Норин вилоятларида бирдан киши. Уларнинг тўрт нафари тиббиёт ходимлари. Шунингдек, сўнги бир кунда ушбу хасталикдан 42 бемор соғайган. Шу билан коронавирусни юқтириб олган фуқароларнинг сони 756га етди. Ўпка касалидан умумий 504 киши шифо топиб, саккиз…

Батафсил...

Ўшда 7та ишхона фаолиятига рухсат берилди

Бугун, 1-майдан бошлаб Ўш шаҳридаги 7та ишхона фаолиятини қайта бошлашга рухсат берилди. Бу ҳақда республика штаб маълум қилди. Рўйхат: Енгил саноат корхоналари; Қурилиш тармоғи; Транспорт воситаларини таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш соҳаси; Ҳусусий нотариуслар; Савдо-сотиқ тармоғи; Сартарошхона ва салонлар; Уюштирилган такси хизматлари. Эслатиб ўтсак, барча соҳа вакиллари санитар ва гигиена қоидаларига амал қилган ҳолда фаолият олиб боришади. ХИЛОЛА АШУРОВА

Батафсил...

Қирғизистонда уй карантинини бузганлар судланади

Уй карантинини бузган олти кишининг иши судга юборилди. Бу ҳақда ички ишлар вазирининг ўринбосари Мирлан Каниметов Республика оператив штаби мажлисида маълум қилди. Унинг сўзларига қараганда, санитар-эпидемиологик қоидаларни атайлаб бузган 8 киши Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича жавобгарликка тортилади. Бир киши ҚР ЖКнинг 281 («одамларга хавф туғдирадиган ҳолатни яшириш ёки маълумотларни бузиб талқин қилиш») бўйича жавобгарликка тортилди. «Қилмишлар Кодексининг 127 моддаси…

Батафсил...
1 9 10 11