Қирғизистонда коронавируснинг янги 35 ҳолати қайд этилди

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кўра, сўнги бир кеча-кундузда яна 35 киши коронавирусни юқтириб олгани аниқланган. 9 нафари тиббиёт ходимлари.

Улар Бишкекда 26, Чуй вилоятида 2, Жалолобод вилоятида 5, Норин ҳамда Боткен вилоятларида бир нафардан.

Шунингдек, 11 киши ушбу хасталикдан соғайган.

Бугунги кунда коронавирусни юқтириб олган фуқароларнинг сони 830тага етган. Ўпка касалидан жами 575 киши шифо топиб, ўн бемор вафот этган.

COVID-19 вирусини юқтириб олган тиббиёт ходимлар сони – 216 нафарни ташкил этди. Уларнинг 139 нафари тузалиб стационарлардан чиқарилган

.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ