Қирғизистонда коронавируснинг янги 10 ҳолати қайд этилди

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кўра, сўнги бир кун ичида коронавирусни яна 10 одам юқтириб олгани аниқланган.

Уларнинг беш нафари Бишкекда, Ўш вилоятида 3, Боткен ва Норин вилоятларида бирдан киши. Уларнинг тўрт нафари тиббиёт ходимлари.

Шунингдек, сўнги бир кунда ушбу хасталикдан 42 бемор соғайган.

Шу билан коронавирусни юқтириб олган фуқароларнинг сони 756га етди. Ўпка касалидан умумий 504 киши шифо топиб, саккиз бемор вафот этди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ