МСК Дариға Назарбоеванинг депутатлик ваколати тўхтатилганини эълон қилди

Қозоғистон Марказий Сайлов Комиссияси(МСК) собиқ президент Нурсултон Назарбоевнинг катта қизи Дариға Назарбоеванинг депутатлик ваколати тўхтатилганини эълон қилди.

4 май куни Марказий Сайлов комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди. Унда, “Қозоғистон Республикаси парламенти сенати депутати Д.Н.Назарбоеванинг ваколати тўҳтатилиши” тўғрисида қарор қабул қилинди” – дейилади МСК сайтида эълон қилинган хабарда. Қарор матни МСК сайтида эълон қолинди.

2 май куни Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев сенат депутати Дариға Назарбоеванинг ваколати тўхтатилгани тўғрисидаги фармонни имзолаган эди.

56-ёшли Дариға Назарбоева ўтган йилнинг 20 март – отаси президентлик лавозимидан истеъфога кетган куни парламент сенатиспикери этиб сайланган эди. У отасининг фармони билан 2016 йилда сенат аъзоси этиб тайинланган эди. Унинг сенат депутати этиб тайинланиши кузатувчилар томонидан Назарбоев ўзига меросхўр тайёрлашга уринаётгани сифатида баҳоланган эди.

Қозоғистон Конституциясига кўра сенатспикери –амалдаги давлат раҳбарининг истеъфоси ёки вафот этиши туфайли президент лавозимини эгалловчи биринчи номзод сифатида кўрилади.

Сенат аъзоси бўлишидан аввалНазарбоева Қозоғистон бош вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаган. 2012-2015 йилларда Дариға Назарбоева Мажилис депутати, парламент қуйи палатаси спикеринингўринбосари бўлиб ишлаган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ