Жалолобод шаҳрида комендатура назоратни кучайтирди

Жалолобод шаҳрида фавқулотда вазият узайтирилгани боис шаҳар комендатураси халқ орасида иллатнинг олдини олиш,  санитария-эпидемиялогия қоидаларини, жамоат тартибини сақлаш билан бирга шаҳарликларни уйда қолишга даъват қилиб, қаттиқ назорат остида ишламоқда, дея Жалолобод шаҳри комендантининг матбуот хизмати билдирмоқда.

«Шаҳар ҳудудига кирган 4 жойдаги блокпостда кириб-чиққанлар кучайтирилган тартибда текширилмоқда.  Одамларнинг кўчаларда асоссиз юришига йўл бермаслик учун кузатувчи машиналар тинимсиз ишламоқда.

Шунингдек 1-майдан бошлаб иқтисодий аҳамиятга эга бўлган 40дан ортиқ корхона-маҳкамаларнинг иш юритишига руҳсат берилди. Ўтган 24 соатда шаҳарда комендант соатининг талабларига бўйсунмагани учун ушланган 13 қоидабузарга тушунтириш ишлари олиб борилган ».

Коронавирус сабабли Қирғизистонда  Ҳавфсизлик кенгашининг қарори билан Бишкек, Ўш, Жалолобод шаҳарларида ва Отбоши туманида 10-майгача фавқуллотда вазият, бошқа ҳудудларда эса фавқулотда ҳолат режими бўлиб қолмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ