Қирғизистонда коронавирус билан боғлиқ янги 26 ҳолат аниқланди

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кўра, бир кеча-кундузда яна 26 киши коронавирусни юқтириб олган.

Улар Бишкекда 14, Ўш вилоятида 2, Чуй вилоятида 9, ҳамда Боткен вилоятида бир нафарни ташкил этади.

Бугунги кунда коронавирусни юқтириб олган фуқароларнинг сони 795 нафарга етган. Уларнинг 207 нафари тиббиёт ходимлари. Ўпка касалидан жами 564 киши шифо топиб, ўн бемор вафот этган.

Ушбу хасталикка Жалолобод вилоятида 118 киши, Норин вилоятида 97, Чуй вилоятида 70, Иссиқкўл вилоятида 10, Ўш вилоятида 169, Ўш шаҳрида 113, Бишкек шаҳрида 205, Боткен вилоятида 13 киши чалингани аниқланган. Талас вилоятида коронавируснинг бир ҳолат ҳам қайд этилгани йўқ.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ