Россия Бош вазири Михаил Мишустинда коронавирус аниқланди

Россия премьер-министри Михаил Мишустинга коронавирус юққани маълум бўлди. Шу туфайли ҳукумат раҳбари вазифасини бажариш биринчи-вице-премьер-министр Андрей Белоусов зиммасига юклатилди.

Бу ҳақда Мишустин пайшанба куни «Россия 24» канали эфирида билдирган.

У бошқалардан алоҳида бўлиб, бироқ ҳукумат аъзолари билан алоқада эканини маълум қилди. Мишустин россияликларни ўлкада жорий қилинган чекловларига риоя қилишга чақирди.

Сўнги маълумотлар бўйича Россияда 106 498 минг кишида коронавирус аниқланган. 1073 киши касалликдан вафот этиб, 11 619 киши соғайган. Юқумли касалликка чалинганларни кўпи Москва шаҳридан.

Россия ҳукуматининг таҳмини бўйича эпидемиянинг чўққиси май ойининг бошига тўғри келади. Ҳафта бошида президент Владимир Путин ўлка бўйича дам олиш кунларини 11-майгача узайтирган. Айрим ҳудудларда карантин эълон қилинди.

ХУРМАТОЙ НУРМАТОВА

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ