Россия ва Қозоғистон чегарасида қолиб кетган қирғизистонликлар Бишкекка автобусларда олиб келинади

Россиянинг Оренбург вилоятидаги Соль-Илецк шаҳрида қолиб кетган қирғизистонликлар учун Қозоғистон ҳудудларидан бир вақтлик транзит йўлаги ташкил қилинади. Бу ҳақда ҚРнинг Россиядаги элчихонаси маълум қилди.

Таъкидланишича, Қозоғистон томони қўйган шартларга кўра фуқаролар махсус автобусларда ва тиббиёт ходимларининг ҳамроҳлигида олиб чиқилиши мумкин. Соль-Илецкда 30 апрелгача қолиб кетган фуқаролар олиб чиқилиши мумкин.

Элчихонанинг таъкидлашича, фуқаролар ўз машиналарини шаҳардаги автотураргоҳларда қолдириб кетишлари, уларни Қозоғистон билан чегаралар очилганидан кейингина олиб кетишлари мумкин бўлади.

Аввалроқ Россия-Қозоғистон чегарасидаги Оренбург вилоятида ўз машиналари билан Россиянинг бир нечта шаҳридан йўлга чиққан, ҳамда карантин чоралари ва давлатлар ўртасидаги чегаралар ёпилгани сабаб Қирғизистоннинг юзлаб фуқаролари қолиб кетган эди. Қозоғистон бу фуқароларнинг Қирғизистонга ўтишига рухсат бермаётган эди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ