Қирғизистонда уй карантинини бузганлар судланади

Уй карантинини бузган олти кишининг иши судга юборилди. Бу ҳақда ички ишлар вазирининг ўринбосари Мирлан Каниметов Республика оператив штаби мажлисида маълум қилди.

Унинг сўзларига қараганда, санитар-эпидемиологик қоидаларни атайлаб бузган 8 киши Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича жавобгарликка тортилади. Бир киши ҚР ЖКнинг 281 («одамларга хавф туғдирадиган ҳолатни яшириш ёки маълумотларни бузиб талқин қилиш») бўйича жавобгарликка тортилди.

«Қилмишлар Кодексининг 127 моддаси бўйича 6 киши жавобгарликка тортилади, уларнинг иши бўйича материаллар судга юборилди. Тартиблар Кодексининг 293 моддаси бўйича 21 киши жавобгарликка тортилди, уларнинг ҳар бири 3 минг сом (35 доллардан кўпроқ)дан жарима тўлайди. Умумий ҳисобда уйкарантинини бузган 36 киши жавобгарликка тортилди», – деди вазир ўринбосари.

Қилмишлар тўғрисидаги Кодекснинг 127 моддаси санитар-эпидемиологик қоидаларни бузишни, Тартиблар Кодексининг 293 моддаси эса тегишли идора томонидан жорий қилинган тартибларни бузишни англатади.

Қирғизистонда коронавирус тарқала бошлагач фавқулотда ҳолат, фавқулотда вазиятлар ва ҳарбий ҳолат режими ҳаракатлари даврида хуқуқ бузилишлари учун жавобгарлик белгиланди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ