Вазирлик: Қирғизистонда беморларнинг 67% да коронавирус симптомсиз ўтмоқда

Тадқиқотларга кўра, Қирғизистонда COVID-19 тасдиқланган беморларнинг 67 фоизида касаллик симптомсиз ўтмоқда.

«Бизнинг тадқиқотларга кўра, Қирғизистонда COVID-19 тасдиқланган беморларнинг 67%да касаллик симптомсиз ўтмоқда. Шунга қарамай лаборатория бўйича коронавирус тасдиқланган беморларнинг ҳаммаси шифохонага ётқизилди ва тегишли тартибда даволанмоқдалар», – дея брифингда баёнот берди вирусли инфекциялар устидан назорат Маркази раҳбари Зуридин Нурматов.

Унинг сўзларига қараганда, касаллик симптомларсиз ўтаётганига қарамай, пациентлар ўзларни яхши ҳис қилади, аммо атрофдагиларга юқтиришлари мумкин.

«Бу ўта ҳавфли. Шу сабабли аҳоли ўртасида ҳозирча анализ олинмаган COVID-19ни потенциал юқтирувчилар бўлиши мумкин», – дея таъкидлайди мутахассис.

3 май ҳолатига кўра Қирғизистонда коронавирус инфекциясига чалиниш билан боғлиқ 26та янги ҳолат аниқланди. Мамлакатда касалликка чалинганларнинг умумий сони 795 нафарга етди. Улардан 564 нафари соғайиб шифохонадан чиқди. COVID-19 тасдиқланган 10 киши, жумладан бир тиббиёт ходими вафот этди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ