Қирғизистонда коронавирусни юқтириб олганлар сони 769га етди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, сўнги бир кунда коронавируснинг янги 13 ҳолати қайд этилган. Уларнинг икки нафари тиббиёт ходимлари.

Беморларнинг уч нафари Бишкекда, Ўш вилоятида 1, Ўш шаҳрида 2, Жалолобод вилоятида 4, Боткенда 2 ва Норин вилоятида бир кишида коронавирус аниқланди.

Шунингдек, сўнги бир кунда 23 бемор ушбу хасталикдан шифо топган.

Шу билан коронавирусни юқтириб олган фуқароларнинг сони 769га етди. Уларнинг 200 нафари тиббиёт ходимлари. 114таси соғайган.

Ўпка касалидан жами 527 киши шифо топиб, саккиз бемор вафот этган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ