Қирғизистон президенти Садир Жапаров 19 сентябрь куни АҚШга иш сафари доирасида Солт-Лейк-Сити шаҳри яқинида жойлашган Юта штатининг Олимпиада боғига (Utah Olympic Park) ташриф буюрди. Ташриф давомида давлат раҳбари 2034 йилги Қишки Олимпиада ўйинларини ташкил этиш қўмитаси раиси Фрейзер Баллок билан учрашди. Учрашувда штатда спорт инфратузилмасини ривожлантириш, 2002 йилда ўтказилган Олимпиада меросидан фойдаланиш, шунингдек, 2034 йилги Олимпиада ўйинларига тайёргарлик режалари билан…
Батафсил...Kun: 21.09.2026
Тошкентдаги Ислом цивилизацияси марказида XIV асрга мансуб Ғазнавийлар тарихига оид қўлёзма тақдим этилди
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази экспозициясида Ғазнавийлар сулоласи тарихига бағишланган «Таржимаи Яминий» қўлёзмаси тақдим этилди. Марказ матбуот хизматининг хабар беришича, мазкур нусха 1311 йилда, асарнинг форс тилига таржима қилинганидан тахминан бир аср ўтгач кўчирилган. «Таржимаи Яминий» — араб тарихчиси Абу Наср Муҳаммад ибн Абдулжаббор ал-Утбий томонидан араб тилида ёзилган «Тарихи Яминий» асарининг форс тилига таржимасидир. Таржимани Носиҳ ибн Зафар ал-Журбадконий 1206–1207…
Батафсил...Бишкекдаги кафеларда чекиш қоидаларини бузганларга 110 минг сомдан ортиқ жарима солинди
Бишкек шаҳрида кафе ва ресторанларда ўтказилган рейд давомида чекиш тўғрисидаги қонунчилик талабларини бузганлик бўйича 20дан ортиқ баённома тузилди. Жарималарнинг умумий миқдори 110 минг сомдан ошди. Бу ҳақда пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди. Милиция «Саксаул», «Пинта», «Ориентал», «Ночной Баку», «40 на 40» ва «Империя пиццы» кафе ва ресторанларини текширди. Ходимлар электрон сигареталардан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратди. Баённомалар Ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги…
Батафсил...Қирғизистонда хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни рўйхатдан ўтказишнинг янги қоидалари жорий этилди
Қирғизистон ҳукумати хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни рўйхатдан ўтказиш қоидаларини ўзгартирди. Бу ҳақда 24.Kg «Қизмат» давлат муассасаси матбуот хизматига таяниб хабар берди. Ҳукуматнинг №600-сон қарори билан тасдиқланган янги тартиб рўйхатдан ўтказиш жараёнларини тартибга солиш, ҳужжатлар ва бўлиш манзилларига қўйиладиган талабларни аниқлаштириш, шунингдек, хорижий фуқароларнинг турли тоифалари учун ягона қоидаларни белгилашга қаратилган. Рўйхатдан ўтказиш мамлакатга кириб келгандан сўнг ва рўйхатдан…
Батафсил...Қирғизистон футбол терма жамоаси Осиё ўйинларининг плей-офф босқичига чиқиш имкониятидан маҳрум бўлди
Қирғизистоннинг олимпия футбол терма жамоаси Япония терма жамоасига 0:7 ҳисобида йирик мағлубиятга учради ва Осиё ўйинларининг чорак финалига чиқиш имкониятидан маҳрум бўлди. Гуруҳ босқичининг иккинчи тури доирасидаги учрашув 20 сентябрь куни Япониянинг Айти префектурасидаги «Тойота» стадионида бўлиб ўтди. Биринчи бўлимда японлар учта гол урди. 28-дақиқада Юмэки Ёкояма ҳисобни очди, кейин Шуто Нагано ва жамоа сардори Юто Озекидан голлар бўлди. Танаффусдан…
Батафсил...Ўшда савдогарлар гўшт нархидан норози
Ўш шаҳрида 60га яқин гўшт сотувчи савдогар шаҳар ҳокимлиги биноси олдига йиғилди. Улар ҳукумат томонидан белгиланган 770 сомлик нарх арзон эканини айтиб, мол гўштини 850 сомдан сотишга рухсат беришни талаб қилмоқда. Ўтган ҳафтада ҳукумат мамлакат бўйича гўшт нархларини белгилаган эди. Унга кўра, суякли мол гўшти 770 сомдан ошмаган нархда сотилиши керак. Бундай нарх минтақадаги гўшт сотувчи савдогарларнинг норозилигига сабаб бўлди.
Батафсил...Жалолобод вилоятида икки нафар мактаб ўқувчиси вафот этди
Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятида икки кун ичида икки нафар мактаб ўқувчиси вафот этди. Марҳумларнинг яқинлари улар калтакланиш оқибатида ҳалок бўлганини айтмоқда. 17 сентябрь куни Сузоқ тумани Жиғоч-Қўрғон қишлоғидаги мактаблардан бирида 10-синф ўқувчиси Муратаали Жороев вафот этган. Эртаси куни, 18 сентябрда Чотқол туманида 14 ёшли Дастан Рахманқулов вафот этди. Яқинларининг айтишича, у ҳам мактабдаги калтаклаш оқибатида ҳалок бўлган.
Батафсил...«Формангни еч». Camry ҳайдовчиси патрул ходими билан муштлашмоқчи бўлди
Бишкек шаҳрида Toyota Camry автомобили ҳайдовчиси тиббий кўрикдан ўтишдан бош тортди ва милиция ходимини муштлашувга чақирди. Бу ҳақда Милиция патрул хизмати бошқармаси хабар берди. Автомобил 21 сентябрь куни соат тахминан 08:00да тўхтатилган. Патруль хизмати бошқармаси маълумотларига кўра, текширув вақтида ҳайдовчи тажовузкор хулқ-атвор кўрсатган, ҳақоратли сўзлар ишлатган ва жанжал чиқаришга уринган. Эркакка мастлик ҳолатини аниқлаш учун тиббий кўрикдан ўтиш таклиф қилинган,…
Батафсил...Президентга таъзим
Машҳур санъаткорнинг Жапаров олдида ўзини қандай тутгани Қирғизистонда ҳокимиятга сиғиниш ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги баҳсларга сабаб бўлди. Сиз 70 ёшли актриса ва хонанда Саламат Садиқованинг давлат мукофоти — «Қирғиз Республикаси фахри» унвонини Президент Садир Жапаров қўлидан қабул қилиб олганига оид лавҳаларни кўрдингизми? Маросим пайтида санъаткор давлат раҳбарига чуқур таъзим қилди. Шундан сўнг мазкур ҳолат ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлди.…
Батафсил...Қирғизистон «Золотая Корона»ни электрон пуллар реестридан чиқарди: пул ўтказмалари билан нима бўлмоқда?
Қирғизистон Россия операторининг аризаси асосида «Золотая Корона»ни халқаро электрон пул тизимлари реестридан чиқарди, аммо уни халқаро пул ўтказмалари операторлари реестридан чиқармади. Айни пайтда Қирғизистонда пул ўтказмалари тизими фаолияти тақиқланмаган. Қирғизистон Миллий банки 17 сентябрь куни Россиянинг «Золотая Корона» тизимини халқаро электрон пул тизими сифатида рўйхатдан ўтказишни бекор қилди. Расмий жиҳатдан, қарор тизим операторининг — Россиянинг ҳисоб-китоблар бўйича нобанк кредит ташкилоти…
Батафсил...