Қирғизистонда Ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан маҳкумларга амнистия қўлланилади

Қирғизистон парламенти депутатлари иккинчи ва учинчи ўқишда Улуғ Ватан урушида қозонилган Ғалабанинг 75 йиллиги ва Апрель инқилобининг 10 йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилди.

Қонун лойиҳасида 60 ёшдан катта эркаклар ва 55 ёшдан катта аёлларни, I ва II гурух ногиронлиги бўлган имконияти чекланган шахсларни, вояга етмаган ёки ногирон фарзандлари бўлган оиланинг ягона боқувчисини қамоқдан озод қилиниши кўзда тутилган.

Шунингдек, оғир бўлмаган жиноят содир этганлар, ёлғиз оналар ва кўпболали оналар, қонун кучга кириши вақтида жазони камида 1 йиллини ўтаган вояга етмаганлар ва аёллар ҳам озод қилинади.

Қонун лойиҳасида оғир бўлмаган жиноят содир этганларнинг жазо муддати тенг ярмига, оғир жиноят содир этганларнинг муддати учдан бирга, оғир жиноят содир этганларнинг муддати эса чорак қисмга қисқартирилиши кўзда тутилган.

Жазони ижро этиш муассасасининг хабар қилишича, 3 мингдан ортиқ маҳкум амнистияга тушади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ