Стамбул-Бишкек парвозининг йўлга қўйилиш муддати номаълумлигича қолмоқда

Туркия президенти Ражап Тойиб Эрдўғон 4-майда карантин чекловларининг баъзиларини олишга тайёрланаётганини таъкидлади. Ушбу қарорга биноан июнь ойидан бошлаб Туркия 19 мамлакатнинг 23 шаҳрига ҳаво парвозларни қайта тиклашини маълум қилди. Қайд этилишича, «Турк ҳаво йўллари» авиакомпанияси  Европанинг баъзи шаҳарлари ва Олмота, Тбилиси, Минск билан парвозларни йўлга қўяди. Стамбул-Бишкек ҳаво рейси бу рўйҳатда келтирилмаган. Шунингдек расмий Анқара июлда 74, августда 98 мамлакат…

Батафсил...

Ўшда ер силкиниши қайд этилди

Хитой билан Қирғизистон чегара ҳудудида   кучи 6 баллга етган зилзила содир бўлди. Сейсмология институтининг маълум қилишича, зилзила бугун, 6-майда соат 16:50 атрофида қайд этилган. Зилзила Ўш вилоятининг Олой тумани Нура, Иркаштом овулларида 6 балл, Кўксув овулида 5 балл, Қоракиндик, Кичик-Қоракўл, Чий-Тола, Қизил-Олой, Арча-Булоқ овулларида 4 балл, Гулча, Сўфиқўрғон, Тошқўра, Қорашўра овулларида ва Ўш шаҳрида  3 баллгача сезилган. Шунингдек зилзила…

Батафсил...

Ўшда қайта қўшимча блокпостлар қўйилиб, назорат кучайтирилди

Ўш шаҳрининг етти жойига қайта қўшимча блокпост қўйилиб, тартиб кучайтирилди. Бу ҳақда Ўш шаҳар комендатураси ахборот хизмати раҳбари Женишбек Аширбаев маълум қилди. Унинг айтишича, қўшимча блокпостлар шаҳардаги ҳар бир ноҳиянинг кириш қисмига ўрнатилди. «Одамлар карантиннинг тегишли санитар қоидаларига риоя қилмаяпти. Шу сабабли бугундан бошлаб фуқароларни коронавирусга қарши курашиш учун барча қоидаларни эҳтиёткорона сақлашга чақирилиб, назорат кучайтирилди. Шаҳарда бунгача саккиз карантин…

Батафсил...

Милиция: Аравонда бир гуруҳ болалар киракашни «қизларга келгансан» дея савалаган

Ўш вилоятининг Аравон тумани Кўчубаев овулининг тўрт нафар яшовчисига 23 ёшли киракашни савади деган гумон билан жиноий иш қўзғалди. Ҳозирда улар милициянинг вақтинчалик ҳибсхонасига киргизилди. Вилоят милицияси матбуот хизматининг маълум қилишича, гумонланувчилар киракашни «бизнинг кўчага қизлар учун келгансан»деган айблов билан сабабсиз уриб, танасига жароҳат етказган. Шу билан чекланиб қолмай тасвирга олиб, “Whatsap” тармоғи орқали тарқатиб юборган. Маълумотларга қараганда, киракаш ўша…

Батафсил...

Қирғизистонда коронавирус юқтириб олганларнинг кўпчилиги Бишкекда

Қирғизистонда коронавирус юқтириб олганларнинг кўпчилиги бугунги кунда пойтахтда рўйҳатга олинмоқда.  Коронавирусга қарши республика штабининг сўнги маълумоти бўйича, Бишкекда ушбу вирусни юқтириб олганлар сони 255 киши. Пойтахтдан кейин вирус юқтирганларнинг сони бўйича Ўш вилояти бўлмоқда – иккинчи пойтахтда вирус юқтириб олган 169 нафар инсон рўйҳатган олинган. Жалолобод вилоятида 129, Ўш шаҳрида 113, Норин вилоятида 103, Чуй вилоятида 74, Боткен вилоятида 18,…

Батафсил...

Қирғизистонда яна 28 кишида коронавирус аниқланди

Қирғизистонда 6 май ҳолатига кўра, сўнги бир кун ичида 28 одам вирусни юқтириб олган. Жами беморлар сони 871та етди. Улардан 614 нафари соғайган. Шунингдек, ўтган кунда коронавирусдан 67 ёшли бемор аёл вафот этган. Жами бўлиб, мамлакатда коронавирусдан ўлганлар сони 12 нафарга етди.

Батафсил...

Жалолобод вилоятининг айрим туманларини сел қоплади

Олабуқа тумани биринчи май овулида, Новкен туманидаги Қизилтув, Бозорқўрғон туманидаги Биринчи май, Учбулоқ, Сайидқози, Сейдиқум овулларида, Сузоқнинг Қорадарё овулини сел қоплади. Бу ҳақда маҳаллий ҳокимият маълум қилди. Маҳаллий ҳукумат кучайтирилган тартибда ишлашга ўтди. Сел қоплаш ҳавфи ўз кучини йўқотмаган. Фавқулотда ҳолатлар вазирлиги 5-май куни соат 18:30 атрофида Жалолобод вилоятининг Новкен туманидаги кучли ёмғир сабабли Дўстлик овул ҳудудига қарашли Қизилтув овулидаги…

Батафсил...

Фуқаролардан COVID-19 йўқлиги ҳақида маълумотнома талаб қилиш ортиқча — Бўронов

Биринчи вице-премьер-министр Қубатбек Бўронов Республика штабининг йиғинида ҳукуматнинг вилоятлардаги мухтор вакилларининг вилоятга киришни тақиқлаш бўйича қарорларини ўзгартириш кераклигини билдирди. “Ҳукуматнинг вилоятлардаги мухтор вакилларининг вилоятга киришни тақиқлаш ҳамда одам коронавирусга чалинмагани ҳақида маълумотнома талаб қилиш бўйича мустақил қабул қилган қарорларини ўзгартириш керак”, — деб билдирди Қубатбек Бўронов. Бўрўнўвнинг айтишича, санитар карантин постларда барча кирган ҳамда чиққан машиналар билан фуқароларни текшириш давом этиши шарт. “Фуқарода COVID-19 инфекциясининг йўқлиги ҳақида…

Батафсил...

Қирғиз-ўзбек чегарасида эслатма тариқасида осмонга ўқ отилган

Қирғиз-ўзбек чегарасининг Боткен тумани Ўзбекистоннинг Сўх анклави билан чегарадош ҳудудида 1-май куну яйлов ва сув талаш сабабли халқ тўпланиб, қирғизистонлик чегарачилар эслатма тариқасида осмонга ўқ отишган. Бу маълумотни “Озодлик” радиосининг қирғиз хизматига Чегара хизматининг Боткен ҳудудий бошқармалиги раиси Замир Мийзаев тасдиқлади. Қирғиз томони бу воқеани чегарадаги ноқонуний ҳаракатни олдини олиш дея эътироф этди. Мийзаев Ўзбекистоннинг фуқаролари чегара қоидаларини бузганлиги сабабли…

Батафсил...

Жалолободда санитар талабларни бажармаган 10 ишхона қайта ёпилди

Жалолободда 1-майдан бошлаб фаолиятини бошлаган корхоналарга рейд юргизилиб, натийжада санитар-эпидемиологик талабларни бажармаган  10 корхона қайта ёпилди. Бу ҳақда шаҳар мэрияси хабар қилди. Маълумотда ёзилишича, 5-май куни шаҳар мэри Муратала Тағаев бошчилигидаги маҳаллий ҳукумат  вакиллари соҳа мутаҳасислари билан биргаликда гуруҳларга бўлиниб тадбиркорлик субъектларини текширишган. Натийжада улов эҳтиёт қисмларини сотган дўконларда, баъзи гўзаллик салонларида  бажарилиши лозим бўлган санитар нормалар ёдга олинмагани аниқланган.…

Батафсил...

Жалолобод вилоятида ёнғин талофатлари 36,2% камайди

2020-йилнинг 4 ой оралиғида Жалолобод вилоятида 88 ёнғин содир бўлиб, (2019-й. 138), ўтган йилга нисбатан ёнғин миқдори 36,2%га камайган. Бу ҳақда бугун, 5-майда ФҲВги маълум қилди. Маълумотда ёзилишича, ёнғин оқибатида жабрланганлар ва вафот этганлар қайд этилмаган. 2019-йилда 5 киши вафот этиб, 2 киши жабрланган. Ёнғиндан 2 киши қутқарилган. Ёнғиндан келтирилган иқтисодий зарар 3 млн 748 минг 208 сомни ташкил қилган.…

Батафсил...

Ўш вилоятида кучи 2,5 баллга етган зилзила содир бўлди

Кеча, 4-май куни соат 12:15 лар атрофида Ўш вилоятининг ҳудудидаги ўчоғида кучи 2,5 баллга етган зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФҲВдан хабар қилишди. Маълумотда ёзилишича, зилзиланинг кучи Ўзган туманининг Қирғизистон, Ничка-Сой, Чангат, Калта овулларида 2 баллгача етган. Зилзиладан жабрланганлар ва зарар кўрганлар йўқ.

Батафсил...

Иссиқкўл вилоятида коронавирус юқтирганларнинг барчаси соғайди

Иссиқкўл вилоятида COVID-19 юқтурган беморларнинг барчаси соғайди. Бу ҳақда 5-май куни Соғлиқни сақлаш вазирлигининг вилоятдаги вакили Мирбек Сағинбаев билдирди. Унинг маълум қилишича, вилоятда барчаси бўлиб коронавирус юқтириб олган 10 нафар инсон рўйҳатга олинган ва бугунги кунгача уларнинг 9 нафари соғайиб чиққан. Бугун 5-майда эса ўнинчи бемор, Балиқчи шаҳрининг Россиядан келган турғуни соғайиб, уйига чиқарилди. Унинг иккинчи маротаба топширган ПЦР анализи…

Батафсил...

Президент қирғизистонликларни Конституция куни билан табриклади

Бугун 5-май Қирғизистонда Конституция куни нишонланмоқда. Давлат раҳбари Сўўрўнбай Жээнбеков ўз табригида Асосий қонун Қирғизистоннинг жаҳон ҳамжамиятидаги демократик давлат қатори ўрнини мустаҳкамлашда, сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда ҳуқуқий асос бўлганини такидлади: “Тузугимизнинг ҳуқуқийгина эмас, руҳоний ва маданий аҳамияти ҳам юқоридир. Халқимизнинг дунёқараши, келажакдаги орзулари баён қилинган, ўлкамизнинг  келажакдаги йўналишини ҳам белгилаш учун пойдевор тузган ҳужжат қатори хизмат қилмоқда. Конституцияда…

Батафсил...

Чотқолга кириш тақиқланди

Жалолобод вилоятининг Чотқол туманига кириш тақиқланди. Бу ҳақда ҳукуматнинг Жалолобод вилоятидаги вакили Нурбўлўт Мирзаҳмедов брифинг вақтида маълум қилди. Унинг айтишича, чекловлар 4-май кунидан киргизилган. Тақиқлашга сабаб эса ушбу туманда коронавирусга 7 нафар инсоннинг чалингани сабаб бўлган.

Батафсил...

Қирғизистонда бир кунда 13 кишида коронавирус аниқланди, бир бемор вафот этди

Қирғизистонда 5 май ҳолатига кўра, коронавирусдан 69 ёшли бемор вафот этди. Жами бўлиб, мамлакатда коронавирусдан ўлганлар сони 11 нафарга етди. Бир сутка мобайнида 13 одамда вирус аниқланди. Жами беморлар сони 843та бўлди. Улардан 600 нафари соғайди. Расмий маълумотда айтилишича, 232 бемор касалхонада қолмоқда. Беморлардан 8 нафари оғир аҳволда, 5 киши реанимацияда.

Батафсил...

Журналистлар коалицияси: Азимжон Асқаров озод қилинсин

Дунёнинг етакчи нашрлари асос солган “One Free Press Coalition” ташкилоти зудлик билан озод этишни ёки адолатли суд қарори чиқаришни талаб қилиб ҳар ойда 10 журналист рўйҳатини эълон қилади. Коалициянинг май ойи учун тайёрланган рўйҳатида қирғизистонлик журналист Азимжон Асқаров номи биринчи рақам остида қайд этилди. Коалиция журналист ишига адолатли ёндашишни, хусусан, COVID-19 пандемияси хавфини инобатга олиб, уни зудлик билан озод этишни…

Батафсил...

Ҳориждан 29 нафар қирғизистонлик ватанига қайтди

 4-майда Қозоғистоннинг кўмаги билан Украина, Австрия, Венгрия, Чехия ва Словакиядан 29 нафар қирғизистонлик ватанга қайтиб келди. Бу ҳақда республика штаби маълум қилди. Маълумотда ёзилишича, Украина авиакомпаниясининг тижорий чартер рейси орқали Тараз шаҳрининг аэропортига Киев-Будапешт-Тараз йўналиши бўйича келган фуқаролар  Қирғизистоннинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳодимларининг назорати остида маҳсус транспорт орқали Бишкекка келтирилган. Қоидага биноан, ҳориждан келганлар кузатувга олинади. Ҳукумат ҳориждаги фуқароларни ватанга…

Батафсил...

Уй карантинига риоя қилмаган 45 киши жавобгарликка тортилди

Мамлакатимизда умумий ҳолатда 45 киши карантин қоидаларига амал қилмагани учун жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда ҳукуматнинг матбуот хизмати маълум қилди.  Улар орасида Жоноят кодексининг 280-моддаси  («Санитар-эпидемиологиясининг қоидаларига риоя қилмаслик») билан саккиз киши, 281-моддаси  («Инсонлар учун ҳавф туғдирганлик ҳақидаги маълумотларни яшириш ёки бузиш») билан бир киши жавобгарликка тортилган. Ушбу моддаларни бузган фуқаролар 260 000 сомдан 300 000 сомгача жарима ёки икки йилдан…

Батафсил...

Сўўрўнбай Жээнбеков Ўзбекистон президенти билан телефон орқали мулоқот қилди

Қирғиз Республикаси президенти Сўўрўнбай Жээнбеков 4 май куни Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев билан телефон орқали мулоқот қилди. Давлат раҳбарлари мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар. Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳукуматларининг коронавирус пандемиясига қарши курашда яқиндан ҳамкорлик қилаётгани мамнуният билан қайд этилди. Мамлакатларимизда ушбу хавфли касаллик тарқалишининг, аввало, савдо-иқтисодий алоқаларга салбий оқибатларини камайтириш…

Батафсил...
1 8 9 10 11