Жалолобод вилоятининг айрим туманларини сел қоплади

Олабуқа тумани биринчи май овулида, Новкен туманидаги Қизилтув, Бозорқўрғон туманидаги Биринчи май, Учбулоқ, Сайидқози, Сейдиқум овулларида, Сузоқнинг Қорадарё овулини сел қоплади. Бу ҳақда маҳаллий ҳокимият маълум қилди.

Маҳаллий ҳукумат кучайтирилган тартибда ишлашга ўтди. Сел қоплаш ҳавфи ўз кучини йўқотмаган. Фавқулотда ҳолатлар вазирлиги 5-май куни соат 18:30 атрофида Жалолобод вилоятининг Новкен туманидаги кучли ёмғир сабабли Дўстлик овул ҳудудига қарашли Қизилтув овулидаги суғот каналидан сув тошиб, 20 гектарга яқин экин майдони, 15 уйнинг ҳовлисини қоплаганини маълум қилди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ